#online
ТАЙЁР КИЙИМ-КEЧАКЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАДИ
Андижон вилоятида ҳам сўнги йилларда кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Эътиборли жиҳати катта-кичик ишлаб чиқариш корхоналарининг фаолияти йўлга қўйилиб, кўплаб аёл-қизлар, хусусан ёшлар доимий иш билан таъминланяпти. Натижада юртдошларимизнинг иқтисодий шароити яхшиланиб, турмуш фаровонлиги ортмоқда.
Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Избоскан туманида пахта тўқимачилик кластери томонидан янги барпо этилаётган “Sohib Omad barakasi” масъулияти чекланган жамиятида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан атрофлича танишди. Жараёнда мутасаддиларга зарур топшириқ ва тавсияларини берди.
Лойиҳа қиймати 2500.0 АҚШ долларини ташкил этувчи мазкур фабрикада тайёр кийим-кечаклар ишлаб чиқарилади. 2 минг 400 та ишчи томонидан бир йилда 10 минг донадан ортиқ кийим-кечаклар тикилади. Бунинг ҳисобидан 5,5 миллион АҚШ долларлик экспортни амалга ошириш режалаштирилган.
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram

500 НАФАР ХОТИН-ҚИЗ ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАНАДИ
Пахтаобод туманининг Маданият қишлоғи ҳудудида «Ал Ҳаким» хусусий корхонаси томонидан тикув трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш фабрикаси бунёд этилмоқда.
Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов мазкур ҳудудда бўлиб, иш жараёни билан яқиндан танишди. Мутахассислар билан мулоқот ўтказиб, қурилишга оид фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Лойиҳа қиймати 4 миллиард сўмни ташкил этувчи корхона май ойида ишга туширилади. Натижада 500 нафар хотин-қизлар доимий ва даромадли иш билан таъминланади.

"MEGA ZIROAT" ИССИҚХОНАГА УРУҒ ҚАДАДИ
Дўстлик массивида "Mega Ziroat" МЧЖ томонидан гидропоника усулида иссиқхона ташкил этиш бўйича иш олиб борилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Айни кунларда иссиқхона соҳиблари ерга помидор уруғини қадаб, парваришга киришдилар.
Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ушбу иссиқхонада бўлиб, бу ерда олиб борилаётган ишлар билан танишди. Уруғларни сифатли ундириб олиш ва парваришлаш бўйича тавсия ва таклифларини бериб ўтди. Лойиҳа қиймати 101,8 млрд. сўмни ташкил этган иншоот Туркия ва Испания давлатларидан келтирилган дастгоҳлар билан жиҳозланди. Етиштирган мева-сабзавот маҳсулотлари ички бозордан ташқари экспортга ҳам чиқарилади.