Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.6K subscribers
41.6K photos
4.69K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
МАҚСАДИМИЗ - ХАЛҚИГА, ЮРТИГА СОДИҚ ЎҒИЛ-ҚИЗЛАРНИ ТАРБИЯЛАШ

Андижон Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳудуддаги ёшларнинг етакчилари билан юзма-юз ва студиялар орқали мулоқот ўтказди. Унда вилоятдаги умумий ўрта таълим мактабларининг 764 нафар ҳамда олий таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган 200 дан зиёд ёшларнинг етакчилари иштирок этдилар.

Батафсил: www.andijan.uz

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
🔰 Туғилганлик ҳақида такрорий гувоҳномалар:

● қайд этилган тегишли шахснинг ўзига;
● унинг ота-оналарига;
● бошқа шахсларга (ишончнома асосида) берилади.

⚠️ Вафот этган шахсга нисбатан туғилганлик ҳақида такрорий гувоҳнома берилмайди. Зарурият бўлган тақдирда, вафот этган шахснинг туғилганлиги ҳақида маълумотнома берилиши мумкин.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бўстон туманида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2020 йил 9-мартдаги "Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрлаш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари" тўғрисидаги Қарорининг ижроси бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда...

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#эълон

БЎШ ИШ ЎРНИГА ХИЗМАТГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ БЎЙИЧА ЭЪЛОН

Андижон, Наманган, Жиззах ҳамда Сурхондарё вилоятлари Қўриқлаш бошқармаларига бош юрисконсульт лавозимларига хизматга таклиф этилади.

❗️Ушбу лавозимларга 30 (ўттиз) ёшгача бўлган, (шифокор олий маълумотга эга, болалар шифокори бундан мустасно), Қуролли кучлар сафида мажбурий харбий хизматни ёки олийгохда махсус тайёрлов курсини ўтаган (аёллар учун мажбурий эмас), эркаклар учун бўйи 170см.дан, аёллар учун 165см.дан кам бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинади.
Мурожаат ва қўшимча маълумотлар учун телефон:

Қўриқлаш бош бошқармаси Кадрлар бўлими, Бахром Эргашев
71 202-45-36. 98 366-75-04.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Ўзбекистон Республикасининг тегишли Вазирликлари томонидан 2020 йил 31 декабрь куни имзоланган Қўшма Қарор ижросини Олтинкўл тумани худуди таъминлаш ва белгиланган чора тадбирларни амалга оширишда ўзларининг беғараз ёрдамларини берган "Водий бозор" телеграмм канали админлари Олтинкўл тумани Халқ қабулхонаси, туман хокимлиги, туман ИИБ иштирокида Олтинкўл тумани Фавкулодда вазиятлар бу́лими томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#ёш_тадбиркор

Олтинкўл туман Темирхўжа МФЙда 560 та хонадон бўлса, уларнинг 40 фоизи айнан иссиқхоналардан даромад оладилар.
Ёш бўлишига қарамай ер билан тиллашиб, деҳқончилик ортидан даромад топаётган Исроилжон маҳаллада меҳнаткашлиги билан ном қозонган. Оилавий тадбиркорликларининг асосий бошқарувчиси ҳам у. Хонадонидаги 3 та иссиқхонасида парваришланаётган бу кўчатлар февраль ойига келиб даромад келтиради. Миришкорнинг меҳнатлари юзага чиқади. Лекин ёш тадбиркор шунда ҳам ерни бекор қўймайди. Кўчатлардан бўшаган майдонга яна ишлов бериб, янги ҳосил уруғларини қадашга киришади.
Шу каби яна бир хонадон Яқубов Жасурбеклар хонадони бўлиб, ушбу хонадон эгалари 15 йилдан буён кўчатчилик билан шуғилланади. Иссиқхонасида асосан йўл бўйларига, хонадонларга экиладиган гул турлари катарантус, салвия, вервина, бананза, шафрон, петония кабиларни учратиш мумкин.

Фото: Олтинкўл тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Вилоят ҳокимлиги томонидан 2020 йил мобайнида “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” давлат дастурининг бажарилиши, жамиятнинг барча жабҳаларида эришилган натижалар ҳамда йил якунлари бўйича вилоят ҳокимлиги биносида матбуот анжумани ўтказилди. Анжуманда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов, вилоят ҳокими ўринбосарлари ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Маданий фаолият соҳасида давлат органларининг ваколатлари белгиланди

“Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–668-сон, 20.01.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.

📌 Қонун билан маданий фаолият соҳасидаги давлат сиёсатини рўёбга чиқаришни амалга оширувчи органларнинг ваколатлари белгиланди.

🏢 Жумладан, Вазирлар Маҳкамаси мазкур соҳада ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди ҳамда давлат бошқаруви органларининг бу борадаги фаолиятини мувофиқлаштиради.

☑️ Қонунга кўра, ҳар бир шахс маданий фаолият соҳасида мулк ҳуқуқига эга.

➡️ Мулк ҳуқуқи
тарихий, илмий, бадиий ёки ўзгача маданий қимматга эга бўлган ашёларга, шунингдек моддий маданий мерос объектларига нисбатан татбиқ этилиши мумкин.

🔰 Маданият ташкилотлари маданий фаолиятнинг турларига қараб қуйидаги тоифаларга бўлинади:
● маданий-томоша ташкилотлари;
● маданий-маърифий ташкилотлар;
● бошқа маданият ташкилотлари.

📋 Маданият ташкилотлари мулкдор ёки у вакил қилган шахс томонидан ёхуд ваколатли органнинг фармойиши асосида ташкил этилади.

Давлат маданият муассасаларига ва ташкилотларига маданият ҳамда санъат соҳасида эришган ютуқлари учун Ҳукумат тақдимномасига биноан Президент томонидан “Миллий” ёки “Академик” мақоми берилиши мумкин.

Давлат маданият муассасалари ва ташкилотларининг аттестацияси уч йилда бир марта ўтказилади.

▫️ Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига келиб, вертолётда Олот туманига йўл олди.
2020 йил 27 апрель куни Бухоро вилоятига жанубдан кучли шамол кириб келган эди. Уй-жойлар, инфратузилма ва экинларга катта зарар етказганди.
Бу галги сафар чоғида давлатимиз раҳбари вертолётда табиий офат оқибатларини бартараф қилиш, турар жойлар ва ижтимоий объектларни таъмирлаш бўйича қилинган ишларни кўздан кечирди.

Президент Шавкат Мирзиёев по прибытии в Бухарскую область отправился на вертолете в Алатский район.
27 апреля 2020 года в Бухарскую область с юга ворвались ветра штормовой силы, которые нанесли серьезный урон жилью, инфраструктуре и посевам.
Сегодня глава государства с вертолета осмотрел проделанную здесь работу по ликвидации последствий стихийного бедствия, ремонту жилья и социальных объектов.

#Mirziyoyev #safar #Buxoro #bunyodkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter