Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
12.1K subscribers
40K photos
4.49K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
#Халқаро_кун

🗓 4 декабрь – Халқаро банклар куни

🏦
2019 йил 9 декабрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеяси томонидан қабул қилинган резолюцияга мувофиқ, банкларнинг жаҳон иқтисодий барқарорлиги, мамлакатларнинг молиявий ҳолати, инсоният турмуш тарзини яхшилашдаги аҳамиятини ҳисобга олиб, ҳар йилнинг 4 декабрь кунини Халқаро банклар куни сифатида нишонлаш белгиланган.

☑️ 2015 йил 27 сентябрь куни БМТнинг Аддис-Абеба (Эфиопия)да ўтказилган ривожланишни молиялаштириш бўйича Учинчи халқаро конференциянинг Ҳаракатлар дастурида ҳам глобал муаммоларни ҳал қилишда молиявий ташкилотлар, банк муассасалари ролини оширишга алоҳида эътибор қаратилган.

📝 Халқаро банклар кунини унга аъзо давлатлар, халқаро, давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорликда, миллий манфаатлардан келиб чиқиб, банкларнинг барқарор ривожланишни таъминлашдаги аҳамиятини эътиборга олган ҳолда муносиб нишонлаш тавсия этилган.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Меҳр нури билан дунё мувозанатда туражакдир

Андижон вилояти мактабгача таълим бошқармаси ташаббуси билан Андижон шаҳридаги махсус мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган болажонларни байрам билан табриклаб ўйинчоқлар, қимматбаҳо эсдалик совғалари берилди. Мақсад эса, уларнинг қалбига ёруғлик солишдир. Меҳр нури билан дунё мувозанатда туражакдир...

Фото: Андижон вилояти Мактабгача таълим бошқармаси ахборот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижон вилояти Шаҳрихон тумани «Янги маҳалла» МФЙда 3- декабрь куни статистика бошқармаси рўйхатга олиш жараёнларини ташкил этиш ва ўтказиш бўлими бош мутахассиси Б.Ғуломжонов ва Шаҳрихон тумани статистика бўлими ходими томонидан маҳалла йиғини раиси билан ҳамкорликда аҳолига 2020 йил 11 ноябрдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 710-сонли Қарорини мазмун-моҳиятини тушунтириш ишларини, бундан ташқари хонадонларни рақамланиши ва харитани ўрганиш ишларини ўтказди.

Манба
: www.Andstat.uz

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ДХМ фуқароларни маҳаллада қабул қилди

Мамлакатимизда шундай давр ҳукмронки, бунда, давлатимиз раҳбари таъбири билан айтганда, халқ давлат идораларига эмас, идоралар халққа хизмат қилмоқда. Давлат хизматлари марказининг Марҳамат тумани бўлими ходимлари ҳам фуқароларни ўз идораларида эмас, балки, маҳаллада қабул қилдилар. Бунинг учун туман марказидан 25 км. олисдаги «Полвотош» МФЙга бордилар.

Батафсил: «Халқ сўзи»

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Қурилиш тармоғи модернизация қилиниб, жадал ва инновацион ривожлантирилади

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент металлургия заводининг очилиш маросимида иштирок этди ва нутқ сўзлади.
Давлатимиз раҳбари ушбу йирик ва замонавий мажмуанинг мамлакатимиз иқтисодиётига таъсирини юксак баҳолаб, корхонани барпо этишга ҳисса қўшган лойиҳачи ва қурувчиларга, хорижий ҳамкорларга ташаккур изҳор этди.
Тошкент металлургия заводи фаолиятига старт берувчи рамзий тугма босилди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял участие и выступил на церемонии открытия Ташкентского металлургического завода.
Глава государства высоко ценил экономический эффект от этого современного предприятия-гиганта, выразил благодарность проектировщикам и строителям, зарубежным партнерам, внесшим вклад в возведение завода.
Нажатием символической кнопки дан старт производству на Ташкентском металлургическом заводе.

#Mirziyoyev #tanishuv #Yangihayot #TMZ

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Булоқбоши тумани ҳокими Ў.Мамуров ҳамда туман ИИБ бошлиғи О.Акбаровлар тумандаги 43-сон математика фанига ихтисослаштирилган мактабда бўлиб янги ташкил этилаётган ахборот технологиялар ўқув марказини замонавий компьютер ва киберспорт хоналарини таъмирлаш ва жиҳозланиш ишлари билан танишди.

Фото: Булоқбоши тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#Эълон

2020 йил 4 декабрь куни соат 20:00 дан 23:00 га қадар www.lex.uz сайтида профилактик ишлари олиб борилиши муносабати билан сайтдан фойдаланиш вақтинча чекланади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Давлатимиз раҳбари Тошкент металлургия заводидаги технологик жараён билан танишди.
Бу ерда Италия, Германия, Россия, Австрия, Швейцария, Жанубий Корея каби 27 та мамлакатдан асбоб-ускуналар келтириб ўрнатилган. Ишлаб чиқариш, назорат қилиш ва бошқариш жараёнлари автоматлаштирилган, “яшил” технологиялар қўлланган.
Президент заводнинг шоурумида ҳам бўлиб, маҳсулотлар намуналарини кўздан кечирди. Эсдалик учун дарахт кўчати экилди.

Глава государства ознакомился с технологическим процессом на Ташкентском металлургическом заводе.
Здесь установлено оборудование из 27 стран мира, в том числе Италии, Германии, России, Австрии, Швейцарии, Южной Кореи. Внедрены системы автоматизации и контроля, планирования и управления производством, применяются «зеленые» технологии.
Президент посетил также шоурум завода, осмотрел образцы продукции. Посадил дерево в честь открытия комплекса.

#Mirziyoyev #tanishuv #Yangihayot #TMZ

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter