Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.5K subscribers
41.7K photos
4.7K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Ҳар бир туман ва шаҳарнинг “ўсиш нуқталари”га асосланиб, саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш бўйича лойиҳаларни мижозбай ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланди.
Мутасаддиларга саноат паст даражада ривожланган туманлар учун қўшимча лойиҳалар ишлаб чиқиш, мавжуд захираларни самарали ишга солиш вазифаси қўйилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам социально-экономического развития Кашкадарьинской области.
Отмечалось, что с учетом «точек роста» каждого района и города необходимо разработать ориентированные на конкретный результат проекты в промышленности, сельском хозяйстве и сфере услуг.
Ответственным лицам поручено разработать дополнительные проекты для районов с низким уровнем промышленного развития, эффективно задействовать имеющиеся ресурсы.

#Mirziyoyev #videoselektor #Qashqadaryo #dastur

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилоятида коррупциявий жиноятларини олдини олиш масалалари бўйича йиғилиш бўлиб ўтди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ АНДИЖОН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВА
АГРОТЕХНОЛОГИЯЛАР ИНСТИТУТИДА ЎТКАЗИЛДИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ

Бугун Андижон Қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида ўтказилган ҳоким ва талаба ёшлар учрашуви ўзига хос аҳамиятга эга бўлди.
Учрашувда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов сўнгги йилларда мамлакатимизда ёшларнинг интилиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, истеъдод ва салоҳиятини намоён этиши учун замонавий шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлаб ўтди.
Учрашувда вилоят раҳбари талаба ёшлар томонидан тақдим этилган янги инновацион лойиҳалар билан ҳам танишди.
Очиқ ва самимий руҳда ўтган учрашувда ёшларга тааллуқли барча долзарб масалалар муҳокама қилинди. Талабалар ўзларини қизиқтирган масалалар, янги ғоя ва ташаббуслари, ташвишга солаётган муаммолари юзасидан вилоят ҳокимига тўғридан-тўғри мурожаат қилдилар.

Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#ҳоким_кубоги

Жорий йилнинг 5 ноябрь куни Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишда Андижон вилоятида 10 ноябрдан 10 декабрга қадар «Спорт ойлиги» деб эълон қилиниши ҳамда, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида 26 ноябрь куни Хўжаобод тумани Заиф эшитувчи болалар мактаб-интернатининг спорт залида 6, 10, 11 ва 15 МТТ ходимлари ўртасида «Спорт соғлик гарови» шиори остида мусобақа бўлиб ўтди. Мазкур мусобақанинг финал босқичи декабрь ойига режалаштирилмоқда.

Фото: Хўжаобод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram