Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
12K subscribers
39.6K photos
4.44K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
“KHANTEX GROUP”нинг иккинчи босқичи ишга тушди

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бугун Қўрғонтепа туманида бўлиб, “KHANTEX GROUP” пахта тўқимачилик кластери фаолияти билан танишди.
Қўрғонтепа туманида жойлашган “KHANTEX GROUP” пахта тўқимачилик кластери томонидан 2-босқичда қатор янги лойиҳалар ишга туширилмоқда. Вилоят ҳокими ана шу лойиҳаларни амалга ошириш жараёни билан яқиндан танишди.

Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#фоторепортаж

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳар Халқ таълими бўлимига қарашли 18 умумий ўрта таълим мактабида олиб борилаётган қурилиш ва таъмирлаш ишлари билан танишди.

Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти 3-сектор ҳудудига қуйидаги туманлар киради:

🔹Андижон тумани
🔹Асака тумани
🔹Улуғнор тумани
🔹Бўстон тумани


Сектор раҳбари
Андижон вилояти ИИБ бошлиғи
Тасбаев Азат Дамирович

Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилоятида пахта йиғим-терими қизғин олиб борилмоқда. Айни пайтда вилоят бўйича теримда мавсумий иш билан таъминланганлар сони 148 минг 971 нафарга етди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Жамиятда ёшлар ролини ошириш чора-тадбирлари янги босқичга олиб чиқилади

Давлатимиз раҳбарининг топшириғига мувофиқ, аҳолининг муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар доирасида ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида янги тизим асосида “Ёшлар дафтари”ни юритиш белгиланган.

Фото: Ёшлар ишлари агентлиги Андижон вилоят бошқармаси ахборот хизмати

Батафсил
: Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#биласизми

Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали ҳақида биласизми?

Ушбу порталда давлат органлари ва ташкилотларининг вакант лавозимларини малакали ва энг муносиб номзодлар билан тўлдириш мақсадида очиқ мустақил танловлар эълон қилиб борилади.

Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар бир вақтнинг ўзида битта давлат органининг учтагача бўш иш ўрни учун ариза билан мурожаат қилиши мумкин.

Аризалар номзодлар томонидан https://vacancy.argos.uz порталида маълумотларни электрон шаклда тўлдириш орқали амалга оширилади.

Порталдан фойдаланиш бўйича қўлланма: https://pdfhost.io/v/Tn8mnORk._cdr.pdf

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижондаги В.А.Золотарёв хотира турнири якунланди

Жорий йилнинг 9-14 октябрь кунлари Андижонда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий В.А.Золотарёв хотирасига бағишланган анъанавий мусобақа ниҳоясига етди. Бу йил ўн бешинчи бор ўтказилган турнирда Республикамизнинг барча вилоятлари хамда Қорақалпоғистон Республикасидан 140 нафарга яқин чарм қўлқоп усталари ўз омадини синаб кўрди. 1999 йилдан кейин туғилган боксчилар иштирок этган мусобақа 10 та вазн тоифасида ташкил этилди.

Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram