Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.5K subscribers
41.7K photos
4.7K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
17 минг нафар аҳолининг ичимлик сувига бўлган эҳтиёжи қондириладиган бўлди

Мутасаддиларнинг муаммоларни жойига бориб ўрганишлари унинг ижобий ечимини таъминлашга хизмат қилмоқда. Мисол учун, Асака тумани ҳокими М.Алиханов 17 минг нафардан зиёдроқ аҳоли истиқомат қилаётган «Нурафшон», «Эргашобод», «Исломобод» ҳамда Ибн Сино номли МФЙда бўлиб, ҳудудни тоза ичимлик суви билан таъминлашдаги муаммоларни ўрганди.

Батафсил: «Халқ сўзи»

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
13 октябрьХалқаро ҳалокатлар хавфини камайтириш куни

🌪 1989 йилда БМТ Бош Ассамблеясининг 44-сессиясида қабул қилинган резолюцияга биноан 1990-1999 йиллар табиий офатлар хавфини камайтириш ўн йиллиги деб эълон қилинган, шу давр мобайнида ҳар йили октябрь ойининг иккинчи чоршанбаси Халқаро табиий офатлар хавфини камайтириш куни деб эълон қилинган.

📌 Бу борада кенг миқёсдаги чора-тадбирларни давом эттириш мақсадида БМТ Бош ассамблеясининг 2017 йил 17 январдаги резолюциясига асосан ҳар йилнинг 13 октябрь санаси мунтазам равишда Халқаро ҳалокатлар хавфини камайтириш куни деб эълон қилинди.

🌎 БМТ томонидан барча аъзо давлатлар ва халқаро ташкилотларга ушбу кунни муносиб даражада нишонлаш, турли ҳалокатларнинг олдини олиш ва уларнинг хавфини камайтириш бўйича дастурий режалар ишлаб чиқиш, имкон қадар талофатларга йўл қўймаслик чораларини кўриш тавсия этилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#Ташқи_меҳнат_миграцияси

Россиядан ватандошларни олиб келиш учун қўшимча поезд қатновлари белгиланди

🚂 Россия Федерацияси ҳудудидан Ўзбекистон фуқароларини олиб келиш учун 483/484-сонли поезднинг қўшимча қатновлари йўлга қўйилди.

📆 Поездлар Волгоград вилоятидаги “Волжский” станциясидан 15, 18, 22, 25, 28 октябрь кунлари, шунингдек, 1 ва 2 ноябрь кунлари соат 21:57да йўлга чиқади.

📮 Йўловчилар поезд чипталарни Россия ҳудудида фаолият юритадиган ҳар қандай темир йўл кассаларидан сотиб олиши мумкин. Чипталарни сотиб олишда Ўзбекистон фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилиши шарт. Бундан ташқари, «Россия темир йўллари» компаниясининг расмий веб-саҳифасида, шунингдек, «Россия темир йўллари йўловчилар учун» мобил иловасидан фойдаланган ҳолда чипталарни расмийлаштириш мумкин.

🚞 Ўзбекистоннинг Ростов-Дон шаҳридаги Бош консулхонасининг маълумотига кўра, 20 та вагондан иборат ҳар бир поезд таркиби 938 йўловчини ташишга мўлжалланган. Поездлар Россия ҳудуди бўйлаб қўшимча тўхтовларсиз ҳаракат қилади.

Бош консулхона COVID-19 пандемияси шароитида фуқароларнинг бир жойда оммавий тўпланишига йўл қўймаслик мақсадида қайтиш чиптасини олган ватандошлардан “Волжский” станциясига поезд жўнаб кетадиган куни келишини сўрайди.

Манба:
"Дунё" АА

Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Сардоба сув омбори тўғонининг ёрилганидан буён ўтган даврда амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан танишиш мақсадида Сирдарё вилоятига келди.
Давлатимиз раҳбари дастлаб Мирзаобод туманидаги “Ҳақиқат” маҳалласига ташриф буюрди. Бу ерда 40 та беш қаватли уйдан иборат янги мавзе барпо этилди.
- Қудратимиз борлигига, бирлашсак, меҳрли бўлсак, кўп ишларни амалга оширишимизга ҳамма инонди, - дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев танишув чоғида.

Президент Шавкат Мирзиёев прибыл в Сырдарьинскую область для ознакомления с созидательной работой, проделанной в регионе после прорыва дамбы Сардобинского водохранилища.
Глава государства посетил махаллю «Хакикат» Мирзаабадского района. Здесь возведен новый массив из 40 пятиэтажных домов.
- Все убедились - если мы объединимся, будем заботиться друг о друге, то способны сделать многое, и в этом наша сила, - сказал Шавкат Мирзиёев в ходе ознакомления.

#Mirziyoyev #safar #Sirdaryo #yangiuylar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев сирдарёлик фаоллар, сув тошқинидан жабр кўрган одамлар билан учрашди.
- Охирги беш ойда ҳаммамиз синовдан ўтдик. Ҳамжиҳат бўлиб, матонат, меҳнат билан шароитни тикладик, янги уйлар, йўллар қурилди. Бугун бу ишларни кўриб, албатта хурсанд бўлдим. Лекин менга энг катта куч, қувонч бергани одамларнинг кайфияти бўлди, - деди давлатимиз раҳбари.

Президент Шавкат Мирзиёев провел встречу с активом Сырдарьинской области, пострадавшими от наводнения жителями.
– За последние пять месяцев мы все прошли испытание на прочность. Усердно работали плечом к плечу и восстановили условия, построили новые дома, дороги. Очень приятно видеть сегодня результаты этой работы. Но настроение людей – это именно то, что больше всего радует и прибавляет сил, – сказал глава государства.

#Mirziyoyev #safar #Sirdaryo #faollar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter