Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.6K subscribers
41.6K photos
4.69K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Шаҳрихон пичоқларининг халқаро нуфузи ошиб бормоқда

Шаҳрихонда
устазода пичоқчилар сулоласининг 7-авлоди Раҳматхўжа Алихўжаевни ҳамма жуда ҳам ҳурмат қилади. У нафақат мамлакатимиз миқёсида, балки жаҳон бўйича ўтказилаётган кўплаб танловларда фахрли ўринларни қўлга киритиб келмоқда. Унинг санъат даражасига кўтарилган пичоқчилик буюмлари кўпчилик эътиборини тортаётир. Шу билан бирга, Шаҳрихон миллий пичоқларининг халқаро обрўсини янада оширмоқда.

Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қўрғонтепа_тумани
#Кун_қаҳрамонлари

Катта хаётга ишончли даромад билан!

Қўрғонтепа туманидаги мактаб битирувчиларининг даромадли бандлиги таъминланмоқда.

Видеолавҳа туман ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан тайёрланди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жалақудуқ_тумани
#Кун_қаҳрамони

Тойиржонова Ҳуснида Жалақудуқ тумани Ойим қишлоғи Кўкалам маҳалла фуқаролар йиғинида таваллуд топган. Ҳусниданинг ўқитувчисини сўзларига кўра қаҳрамонимиз бошланғич синифларданоқ фанларни яхши ўзлаштирар, тенгдошларига ўрнак кўрсата олар эди. Қаҳрамонимиз мактабда ўқиб юрган кезларида туман ва вилоят миқиёсида ўтказилган фан олимпиадаларида фаҳрли ўринларни эгаллаб келган. Шу боис таълим даргоҳидан олтин медаль билан катта ҳаётга қадам ташлади. Ҳуснида бўш вақтларида тикувчилик билан шуғулланиб, ушбу касбни пухта эгаллади.
Куни кеча вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг 32-умумий ўрта таълим мактабида битирувчи ёшлар билан ўтказган учрашуви Ҳусниданинг келажак ҳаётда ўз ўрнини топиши учун замин яратди, фаолияти учун керакли бўлган барча турдаги тикув машиналари учун махсус сертификат топширилди.

Видеоролик Жалақудуқ тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати томонидан тайёрланди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Иттифоқ массивида қад ростлаётган кўп қаватли уйларнинг бир нечтаси тайёр ҳолатга келди

Бугун Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Хўжаобод тумани Иттифоқ массивида қад ростлаётган кўп қаватли уйлар қурилиш жараёнини кўздан кечирди.

Вилоят раҳбари қурувчиларни бор маҳоратларини ишга солган ҳолда меҳнат қилишга чақирди. Бундан ташқари масъул ташкилот раҳбарларига қурилиши якунланиш арафасида бўлган уйларни газ, ичимлик суви ва электр таъминоти билан таъминлашда белгиланган талаб ва меъёрларга амал қилишни, қуриб битказилаётган уйларни жаҳон стандартларига тўла мос келишида барча зарурий чораларни кўришни тавсия қилди.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, мазкур уйлар жорий йил якунига қадар ўз эгаларига топширилиши режалаштирилмоқда.

Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Андижон_шаҳар
#Кун_қаҳрамони

БЕРИЛГАН ИМКОНИЯТДАН ТЎЛИҚ ФОЙДАЛАНАЁТГАН БУГУНГИ КУН ҚАҲРАМОНИ


Андижон шаҳридаги 1-умумий ўрта таълим мактаби битирувчиси Салоҳиддин Одилов имтиёзли тарзда 30 млн сўм кредит олиб қандолатчилик йўналиши бўйича ўз тадбиркорлигини йўлга қўйди. Ёш тадбиркор ўзи каби 5 нафар ёшни иш билан таъминлади.

Видеоролик Андижон шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати томонидан тайёрланди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#ТАЪЗИЯ

Бугун, 20 сентябрь куни давлат ва сиёсат арбоби, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ўктам Барноев вафот этганлиги муносабати билан Андижон вилоят ҳокимлиги марҳумнинг оила аъзолари ва яқин қариндошларига чуқур таъзия билдиради.

Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Термиз туманидаги "Сурхон керамикс" корхонаси

Обновляющийся Узбекистан: предприятие "Сурхон керамикс" в Термезском районе

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
2021 йил 1 январдан бошлаб бекор қилинадиган лицензияланадиган фаолият турлари рўйхати

👉 Аудиторлик фаолияти;
👉 Қимматли қоғозлар бланкаларини ишлаб чиқариш фаолияти;
👉 Қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал фаолиятни лицензиялашда инвестиция фонди фаолияти;
👉 Кўприклар ва тоннелларни лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини лицензиялашда кўприклар ва тоннеллардан фойдаланиш фаолияти;
👉 Баҳолаш фаолияти;
👉 Риэлторлик фаолияти;
👉 Қимматбаҳо ва нодир металларни, қимматбаҳо тошларни қазиб олиш фаолияти;
👉 Фармацевтика фаолияти (дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш бундан мустасно):
- тиббиёт буюмлари ишлаб чиқариш;
- тиббий буюмлари тайёрлаш;
- тиббий буюмларини улгуржи реализация қилиш;
- доривор ўсимлик хомашёсини қадоқлаш ва улгуржи сотиш.
👉 Ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш, ёнғиндан дарак берувчи ва ёнғиндан сақлаш сигнализацияларини лойиҳалаштириш фаолияти;
👉 Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялашда:
- юкларни автомобиль транспортида шаҳарда ва шаҳар атрофида ташиш фаолияти;
- юкларни автомобиль транспортида шаҳарлараро ташиш фаолияти.

Манба: Андижон ДХА

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
21 сентябрь – Халқаро тинчлик куни

БМТ Бош ассамблеяси томонидан 1981 йил Халқаро тинчлик куни таъсис этилган ва 2001 йил 7 сентябрдаги тегишли резолюциясига кўра 21 сентябрь Халқаро тинчлик куни сифатида ҳар йили нишонлана бошланган.

Шу куни дунёдаги барча халқлар ва давлатларга ўт очиш ва зўравонликни тўхтатиш, кун давомида қуролли ҳаракатларга йўл қўймаслик, инсонларга тинчлик ва барқарорликнинг аҳамиятини турли маърифий тадбирлар воситасида тушунтириш тавсия этилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Олтинкўл_тумани

Андижон вилояти Олтинкўл тумани тиббиёт воситалари ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#Булоқбоши_тумани

Булоқбоши туманидаги “Ширмонбулоқ фахри” фермер хўжалиги пахта топшириш режасини бажарди

Булоқбоши тумани Бакир Ражапов массивидаги "Ширмонбулоқ фахри" фермер хўжалиги қабул пунктига 92,7 тонна пахта топшириб, режани 104.7 фоизга бажаришга эришди.
- Бу йил 25,7 гектар ерга чигит эккан эдик. Тинимсиз меҳнат эвазига ҳосилимиз мўл бўлди. Биринчи теримдаёқ режадаги 88,5 тонна ўрнига 92,7 тонна пахта топшириб, режани ортиғи билан уддаладик. Юзимиз ёруғ бўлганидан мамнунмиз, - дейди “Ширмонбулоқ фахри” фермер хўжалиги раҳбари Исроилова Муборакхон.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, Олий Мажлис Сенати аъзоси Ўктам Барноев 20 сентябрь куни оғир хасталик туфайли вафот этган эди.
Президент Шавкат Мирзиёев марҳумнинг хонадонига ташриф буюриб, онаси, рафиқаси ва фарзандларига ҳамдардлик билдирди.
– Ўктамжон олижаноб, забардаст, фидойи, ватанпарвар, ўрнак олишга арзигулик инсон эди, – деди давлат раҳбари.

20 сентября после тяжелой болезни скончался заместитель Премьер-министра Республики Узбекистан по вопросам развития аграрной и продовольственной сфер, член Сената Олий Мажлиса Уктам Барноев.
Президент Шавкат Мирзиёев посетил дом покойного и выразил соболезнования его матери, супруге и детям.
– Уктамжон был благородным, сильным, самоотверженным, патриотичным, достойным подражания человеком, - сказал глава государства.

#Mirziyoyev #taziya #hamdardlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter