Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.6K subscribers
41.6K photos
4.69K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Избоскандаги 5 та маҳаллада кенг кўламли иш жараёнлари олиб борилмоқда
••••••••••••••
Вилоятимиз раҳбари бошчилигида олис ҳудудларда ва қишлоқларда катта кўламдаги иш жараёнлари ташкил этилмоқда.

Навбатдаги ҳаракатлар Избоскан туманидаги Лўғумбек қишлоғида бўлиб ўтмоқда.

Жумладан, "Навжур", "Ровот", "Ҳаққулобод", "Чекёр" ва "Юқори" маҳаллаларида аҳоли бандлигини таъминлаш, инфратузилма ва ижтимоий соҳа объектларидаги шарт-шароитларни яхшилаш ишлари бошланган.

Шунингдек, маҳаллалар ўрамидаги 9,6 километр ички йўлларни таъмирлаш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунга қадар 4 километр йўлларда режалар бажарилди. Ҳаракатлар давом этмоқда.

Саҳифа: @andpress
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда Тошкент шаҳрида "Инсон учун" республика савдо кўргазмаси олдидан тайёргарлик жараёнлари бўлиб ўтмоқда.

1-2 май кунлари инклюзив жамият сари қадам — "Инсон учун" савдо кўргазмаси бўлиб ўтиши белгиланган.

Унда Андижондан ногиронлиги бўлган инсонларни иш билан таъминлаган жами 13 та ишлаб чиқариш корхоналари, 200 нафарга яқин ногиронлиги бўлган шахсларни банд қилган тадбиркорлар, ногиронлиги бўлган тадбиркорлар ва ҳунармандлар иштирок этадилар.

Саҳифа: @andpress
Қарор тасдиқланди
••••••••••••••
Андижон вилояти ҳокимининг "Андижон вилоятининг Балиқчи, Олтинкўл, Избоскан, Пахтаобод, Асака, Марҳамат, Жалақудуқ ва Қўрғонтепа туманларидан ўтувчи айрим автомобил йўлларида ҳаракатланиш тезлигини 60 км/соат ва 70 км/соат этиб белгилашга (тегишли йўл белгилари ўрнатиб) рухсат бериш тўғрисида"ги қарори тасдиқланди.

Унга кўра, 4R-112 "Фарғона ҳалқа йўли" автомобил йўлининг Балиқчи тумани ҳудудидан ўтувчи 118-121 километрлари ва Олтинкўл тумани ҳудудидан ўтувчи 124-126 километр қисмларида ҳаракатланиш тезлиги 70 км/соат этиб белгиланди.

Қарорда йўл белгилари ўрнатилганидан кейин тезликни чеклашга руҳсат берилиши тўғрисида кўрсатилган.

Ҳозирги вақтда ИИБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан қарорда кўрсатилган ҳудудларга йўл белгилари ўрнатилмоқда. Белгилар тўлиқ ўрнатилгач, тезликлар чеклови амалда қўлланила бошлайди.

Саҳифа: @andpress
Лўғумбек қишлоғида электр таъминоти яхшиланмоқда
••••••••••••••••
Избоскандаги Лўғумбек қишлоғида мавжуд 5 та маҳаллада кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, электр таъминотини яхшилаш мақсадида оҳирги 3 кун ичида:

-8.6 километр замонавий СИП кабеллар тортилди,

-6 та янги трансформатор ўрнатилиши режалаштирилиб, 2 та трансформатор ўрнатилди,

-битта трансформатор таъмирланди,

-73 та янги бетон таянчлар олиб келиниб, ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

Саҳифа: @andpress
Андижонда "Ёш гвардиячи" ҳарбий-спорт мусобақаси ўтказилди
••••••••••
“Ёш гвардиячи” ҳарбий-спорт мусобақасининг Андижон вилояти босқичи ўтказилди. Ушбу босқичда вилоятимиздаги шаҳар ва туманларда ғолибликни қўлга киритган жами 16 та жамоа иштирок этди.

Иштирокчилар низом талабларида кўрсатилган 10 та шарт асосида беллашдилар. Қизғин ва муросасиз кечган мусобақанинг якуний натижаларига кўра:

3-ўринни - Булоқбоши туманидаги 55-ИДУМнинг «Ватанпарварлар» жамоаси,

2-ўринни - Асака туманидаги 25-ИДУМнинг «Бобурийлар» жамоаси,

1-ўринни - Бўстон туманидаги 48-ИДУМнинг «Темурбеклар» жамоаси қўлга киритди. Вилоят босқичи ғолиблари мусобақанинг республика босқичи йўлланмасига эга бўлдилар.

Ғолиблар ташкилотчилар томонидан медаль, диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

(Давоми кейинги постда)