Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.6K subscribers
41.6K photos
4.69K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Андижонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ва ободонлаштириш ишлари жадаллаштирилмоқда. Амалий иш жараёнлари барча кичик даҳалар бўйлаб ташкил этилди
——————
Хабар бериб келаётганимиздек Андижон вилоятида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари жадал суратларда кечмоқда.

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигида барча шаҳар ва туманларда, шунингдек, 60.000 минг нафардан ортиқ фуқаролар истиқомат қилувчи Андижон шаҳридаги кичик даҳалар ҳудудида кенг кўламда иш ташкил этилган.

Бугун шаҳарда фаолият олиб бораётган коммунал соҳа вакиллари, мавсумий режаларга дахлдор ташкилот ва марказлар, масъул идора ва корхоналар раҳбарлари ҳамда ходимлари билан учрашув ўтказилди.

Андижон шаҳрида бугунгача биринчи ва иккинчи кичик даҳалардаги 150 дан ортиқ кўп қаватли уйларда олиб борилган куз-қиш мавсумига кенг кўламли тайёргарлик ишлари, энди 3-4 ва 5-кичик даҳалар ҳудудида давом этади.

Вилоят ҳокими ҳар бир даҳада алоҳида учрашув ўтказиб, мазкур режа бўйича амалий иш юритиш, тайёргарлик, таъмирлаш, ободонлаштиришни ташкил этиш, фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш ва ечиш каби масалаларни илгари сурди.

Ҳар бир соҳа вакилларига аниқ вазифалар белгилаб берилиб, ҳаракатлар бошланди.

Саҳифа: @andpress
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
-Қилаётган ишимиз аҳолимизга ёқса бўлгани. Одамларимиз қишда совуққотиб қийналмасин, ҳаммамиз шу мақсад учун ишлайлик! -Шуҳратбек Абдураҳмонов куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини жадаллаштирди.

Саҳифа: @andpress
Андижонда 1.000.000 долларлик ГЭС қурилмоқда
——————
Ўзбекистонда биринчи бўлиб хусусий микро ГЭСни ишга туширилган Андижонда навбатдаги натижадор ҳаракатлар давом этмоқда.

Аҳолининг электр энергия таъминотини яхшилаш ва барқарорлаштириш бўйича юртбошимиз томонидан белгилаб берилган вазифаларга асосан олиб борилаётган мазкур ишлар доирасида Улуғнор туманида яна бир ГЭС қурилиши бошланди.

Ушбу лойиҳа қиймати 1 миллион долларни ташкил этиб, 500 дан зиёд хонадонларни узлуксиз электр энергияси билан таъминлашга мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, мазкур лойиҳалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-57-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда.

Саҳифа: @andpress
Асакада куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари фаол шаклда давом этмоқда
—————
Асака туманидаги “Амир Темур” маҳалласида жами 38 та кўп қаватли уйлар мавжуд.

Улардаги 1 минг 200 та хонадонда жами 3 минг 818 кишидан иборат аҳоли истиқомат қилади.

Бугунгача кўп қаватли уйларда фасад қисмини таъмирлаш, ертўлаларни тартибга келтириш ишлари ташкил этилди. 10 та хонадонга ромларни таъмирлаш ҳамда плёнка билан қоплашда амалий ёрдамлар кўрсатилди. 780 та хонадонга иситиш тизими ўрнатилди. Кўп қаватли уйларнинг тўрттасида умумий ишлар давом этмоқда.

Бундан ташқари, ҳудудга мингдан ортиқ манзарали дарахт кўчатдари экилди. Ҳар бир уй олдидаги ер майдонларига кузги гул кўчатлари ўтқазилди.

Саҳифа: @andpress