Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
12.1K subscribers
40.1K photos
4.51K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев мутасадди раҳбарлар иштирокида Олмазор тумани фаоллари, нуронийлар билан учрашув ўтказди.
Камбағалликни қисқартириш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириб, янги иш ўринлари ташкил этиш, аҳолининг турмуш шароитларини яхшилаш масалалари муҳокама қилинди.
Жамоатчилик вакиллари туманда амалга оширилаётган ишлар бўйича фикр ва таклифларини билдирди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел встречу с активом Алмазарского района, в которой также приняли участие ответственные руководители и представители старшего поколения.
Обсуждены вопросы сокращения бедности, реализации инвестиционных проектов, создания новых рабочих мест, улучшения условий жизни населения.
Представители общественности высказали свои мнения и предложения о проводимой в районе работе.

#Mirziyoyev #safar #Olmazor #faollar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
“Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман” шиори остида семинар бўлиб ўтди

2020 йил 12 июнь куни Андижон вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ҳамда Хонобод шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими биргаликда Хонобод шаҳридаги А.Фитрат ҳамда Анҳор маҳалла фуқаролар йиғинларида “Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла” тамойили асосида хонадонлар, кўчаларни обод ва кўркам масканга айлантириш мақсадида “Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман” шиори остида амалий семинар ўтказилди. Семинарда 14 та маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг ўринбосарлари, маҳалла нуронийлари, ҳар бир маҳаллалардан 2 нафардан уй бекалари иштирок этди. Семинардан сўнг Фитрат МФЙдаги 151-кўп қаватли 48 та хонадон эгаларининг яшаш маданияти, яшаш тарзи, томорқа маданияти билан танишдилар ҳамда барча иштирокчилар билан “Саломатлик учун 5000 қадам” акцияси доирасида соғлом юриш ташкил этилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ЁШЛАРГА КЕНГ ИМКОНИЯТЛАР ЯРАТИЛМОҚДА

Олтинкўлда туман ҳокими ва туман прокурорининг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди. Бу йил тумандаги 55та мактабни 2632 нафар битирувчилар тамомлади. Самимий руҳда ўтган очиқ мулоқотда ёшлар ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоб олдилар. Бундан ташқари битирувчилар ўз қўллари билан яратган меҳнат наъмуналарини ҳам бевосита намойиш этдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Олмазор тумани - намуна, илм-маърифат ўчоғи бўлиши керак

Шавкат Мирзиёев: Алмазарский район должен стать примером, центром науки и просвещения

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Вилоят ҳокими “Обод маҳалла долзарб 90 кунлиги” доирасида жойларда олиб борилаётган ишлар билан танишди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббусига асосан “Обод маҳалла долзарб 90 кунлиги” доирасида Андижон шаҳрида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.
Бугун вилоят раҳбари Андижон шаҳрининг Ўзбекистон, Олтинкўл ва Пирмуҳаммедов кўчаларига ташриф буюрди. Ушбу кўчаларда амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирган ҳолда мутасаддиларга қўшимча топшириқларни бериб ўтди.

Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижон вилояти ҳокими 13 июнь куни Хўжаобод туманида қад ростлаётган янги Андижон шаҳарчаси қурилиши ишлари билан яқиндан танишди

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бугун ушбу манзилга бориб, олиб борилаётган ишлар кўлами билан яқиндан танишди. Ҳар бир мутасадди, мутахассислар билан суҳбатлашди. Уларнинг ишлари билан танишди. Қурилаётган кўп қаватли уйларнинг технологияси, мустаҳкамлиги, сифати борасидаги ўз талаб ва тавсияларини берди. Андижон шаҳарчаси кўп қаватли уйлар билан биргаликда, ҳудудда ижтимоий соҳа объектлари, мактаб, боғча, тиббиёт муассасалари қурилиши режалаштирилган.

Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram