Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.7K subscribers
41.3K photos
4.64K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Сайлов қонунчилиги такомиллашмоқда
——————
Андижон вилояти ҳокимлиги мажлислар залида “Ўзбекистон Республикаси айрим қонун ҳужжатларига сайлов ва референдум ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Марказий сайлов комиссияси, адлия бошқармаси вакиллари, туман ва шаҳар партия фаоллари ҳамда депутатлар иштирок этдилар.

Саҳифа: @andpress
“Рақобат тўғрисида”ги ҳужжатлар таништирилмоқда
——————
Давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар ходимларига янги таҳрирланган “Рақобат тўғрисида”ги қонун ва бошқа қонунчилик хужжатлари яқиндан таништирилмоқда.

Бугун Андижонда мазкур қонунчилик мазмун моҳияти ва аҳамиятини кенг тарғиб этиш , соҳа ходимларига янада аниқ тушунчалар бериш мақсадида ўқув семинари ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган семинар “Рақобат тўғрисидаги Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари мазмун-моҳияти” номи остида ўтказилди.

Семинарни бошқарма бошлиғи очиб берди, рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси вакиллари томонидан маърузалар ва мавзу бўйича тафсилотлар ўқиб эшиттирилди.

Шунингдек, семинар қатнашчилари саволларига қўмита ва бошқарма вакиллари атрофлича ҳуқуқий жавоблар бериб ўтдилар.

Саҳифа: @andpress
Кўркам табиат - саломатликка таянч
——————
Асака тумани тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги марказий шифохонада меҳнат жамоаси ташаббуси билан ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, мавсумий гул кўчатларини экиш ишлари олиб борилмоқда.

“Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасидаги ушбу ташаббусдан кўзланган мақсад муассаса ҳудудига келаётган инсонлар атрофдаги кўркамлик ва ободликдан баҳра олишлари, уларнинг саломатлигини сақлашда табиий омилларга таянишдан иборат.

Шунинндек, мазкур каби режани тумандаги барча даволаш профилактика муассасаларида амалга ошириш кўзда тутилган.

Саҳифа: @andpress