Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.8K subscribers
41.2K photos
4.63K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!

Андижонда Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 32 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Саҳифа: @andpress
Андижондаги режалар - Андижон фарзандлари учун.

Ҳар йили 900 минг нафар болалар ва ҳомиладор аёллар 7 турдаги витаминлар билан бепул таъминланади.

Саҳифа: @andpress
Избоскан туманида 500 ўринли янги корхона иш бошлади
——————
Бугун Избоскан туманида трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган, 500 иш ўрнига эга "MAX-TEXTILE" корхонаси ўз фаолиятини бошлади.

Шуҳратбек Абдураҳмонов очилиш маросимида қатнашиб, Президент ташаббуслари ортидан аҳолини иш билан таъминлашдаги устувор режалардан яна бири амалга оширилганинива бу каби лойиҳаларни ишга тушириш давом этишини айтиб ўтди.

Янги корхона нуронийлар бошчилигида очиб берилди. Корхона фаолиятига омад ва муваффақиятлар тилаган ҳолда, қўллар дуога очилди.

Саҳифа: @andpress
Избосканда болажонлар учун 6 миллиард сўмлик янги боғча қурилмоқда
——————
Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Избоскан тумани, 32-давлат мактабгача таълим ташкилотидаги қурилиши жараёнларини кўздан кечирди.

Умумий қиймати 6 миллиард 264 миллион сўм бўлган мазкур боғча қурилишидаги ишларнинг бориши, мавжуд масалалар ва қўшимча ташкилий ишлар ҳақида ўрганди.

Шунингдек, болажонларга сифатли бериш ва қулай шарт-шароитлар яратишни мақсад қилган ҳолда фаолиятда янги ва замонбоп услубларни жорий этиш ташаббуслари масъуллар олдида илгари сурилди.

Саҳифа: @andpress
Андижон вилояти ҳокими Мисрнинг "Ҳассан Аллам” холдинги ижрочи директори Маҳмуд Эль-Эссави ва тижорий директор Кристина Нойим Эбейд билан учрашди.

Ушбу холдинг Мисрда 45 000 дан ортиқ иш ўринлари яратган. Ҳозирги кунга қадар “Қоҳира” аэропорти, Қоҳира метроси, "Маҳсама" сув тозалаш иншоотлари, "Хелван" иссиқлик электро станцияси каби йирик лойиҳаларни амалга оширган бўлиб, дунё миқёсида ўз нуфузига эга компаниялар қаторидан ўрин олган. Қолаверса, қурилиш-мухандислик, инвеститсия ва ривожланиш соҳаларида 85 йиллик тажрибага эга саналади.

Бугунги учрашувда “Андижон” халқаро аэропорти, Андижон туманидаги “Саноат хаби”, Янги Андижон шаҳри қурилиши ва Хонобод шаҳридаги “Янги Ўзбекистон денгизи” лойиҳаларини ҳамкорликда амалга ошириш бўйича суҳбатлашилди.

Вилоят раҳбари Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижондаги лойиҳалар бўйича бир қанча масалаларни муҳокама қилиб борди ва ҳамкорларга ўзининг таклифларини билдирди. Очиқ ва самимий тарзда кечган мулоқотлар ҳар икки томонни ҳамкорликни мустаҳкамлашга чорлади.

@andpress