Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.6K subscribers
41.5K photos
4.68K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Сўнги йилларда мамлакатимизда Президентимиз бошчилигида ҳудудларни обод қилиш, инвестиция жалб этиш, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, ерлардан самарали фойдаланиш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш, турмуш фаровонлигини ошириш билан боғлиқ масалаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов раислигида ушбу долзарб масалаларнинг ижросига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда туман ва шаҳар ҳокимлари, ҳоким ёрдамчилари ҳамда вилоятдаги мутасадди ташкилотларнинг раҳбарлари иштирок этдилар.

Жараёнда аҳоли хонадонларига қуёш панеллари ўрнатиш масаласи атрофлича муҳокама қилинди.

Лойиҳаларни тез ва сифатли амалга ошириш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Шунингдек, ҳоким ёрдамчиларига ҳудудларидаги бўш турган биноларни хатловдан ўтказиш ҳамда аукционга қўйиш юзасидан кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Фермер хўжаликлари далалари четларидан самарали фойдаланиш орқали озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш кун тартибидаги асосий масалалардан бири бўлди.

“Яшил макон” лойиҳаси доирасида ҳар бир маҳаллада минг тупдан кўчат экиш акциясини ўтказиш ташаббуси илгари сурилиб, чора-тадбирлар белгиланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Диққат! Шошилинг!

Сиз мулкдор бўлишингиз мумкин!

Батафсил юқоридаги видеода ⬆️


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хусусийлаштириш борасидаги вазифалар белгиланди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#live

Муқобил энергия ишлаб чиқариш, жойларда мини ГЭСларини қуриш ҳамда қуёш панеллари ўрнатиш бўйича қилинаётган ишларни назорат қилиш ва ўрганиш мақсадида вилоят ҳокими айни дамда Избоскан тумани "Гулистон" МФЙ ҳудудида бўлиб турибди.

Ушбу жойда қурилиши режалаштирилаётган ишлар билан танишиб, бошқа ҳудудларда мини ГЭС қуриш ташшаббуси билан чиқаётган тадбиркорлар билан учрашмоқда. Шу жойнинг ўзида жахон тараққиёт банки вакиллари билан ҳам учрашиб, ҳудудлар инфратузилмасини яхшилаш борасида олиб борилаётган тизимли ишлар хусусида мулоқот олиб борди.

Шунингдек, мазкур жараёнларда юзага келадиган камчиликларни ҳам бартараф этиш юзасидан масъулларга керакли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#live

Хабарингиз бор Андижон вилояти ҳокими бошчилигида вилоятда кичик мини гидроэлектр станцияларини қуриш ва электр токи ишлаб чиқариш юзасидан амалий ишлар бошлаб юборилган.

Бугун вилоят раҳбари мазкур мини ГЭСларни қураётган хитойлик тадбиркорлар билан учрашди. Учрашувда олиб борилаётган ишлар ва мазкур ишларни сифатли амалга ошириш бўйича суҳбат олиб борилди.

Айни кунларда вилоятимизнинг турли ҳудудларида мини ГЭСлар қуриш ишлари олиб борилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#live

Айни дамда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳри "Сой" МФЙ Найман кўчаси ҳудудида "Zamon tex" МЧЖ томонидан қурилаётган объектга келди.

Ушбу жойда тадбиркорлар томонидан вилоятимиз бўйлаб қурилаётган йирик инвестиция лойиҳалари тақдимоти бўлиб ўтмоқда.

Вилоят раҳбарига тегишли масъуллар томонидан олиб борилаётган ишлар, келгусидаги режалар ва амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар таништирилмоқда.

Шунингдек, экспорт ҳажмини ошириш, экспортёр корхоналарни қўллаб-қувватлаш борасида хам сўз юритилиб, тегишли мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok