Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.6K subscribers
41.5K photos
4.68K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Спортнинг Муайтай тури бўйича Таиландда бўлиб ўтган мусобақада Андижонлик ёшлар фахрли ўринларни эгалладилар.

Мусобақа шартларига кўра Булоқбоши туманида яшовчи 1988 йилда туғилган Улуғбек Азимов 1-ўринни, шу туманда яшовчи 2013 йилда туғилган Муҳаммадаюб Рўзимуҳаммедов хам 1-ўринни, Избоскан туманида яшовчи 2005 йилда туғилган Камронмирзо Зарбоббеков 2-ўринни ва Булоқбоши туманида яшовчи 1991 йилда туғилган Шуҳратбек Абдумуталибов 3-ўринни эгалладилар.

Спортчиларга эса келгуси фаолиятларида улкан зафарлар тилаб қоламиз.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
МОҲИ РАМАЗОН МУБОРАК БўЛСИН!

Рамазон ойи - тинчлик элчиси, гўзал ахлоқ ва яхши одоб фурсатидир.

Рамазон руҳан покланиш, аҳлоқан юксалиш ойидир.

Андижон вилояти ҳокимлиги барча юртдошларимизни Рамазон билан самимий қутлаб, ушбу муборак ой барчага ҳайрли ва баракотли бўлишини тилаб қолади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хонобод кураш аренасида энг донгдор полвонлар гиламда бел олишди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижонда маҳалла тизими ходимлари куни кенг нишонланди

Батафсил
: uza.uz

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Президент раислигида озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш, баҳорги экин мавсумини самарали ташкил этиш бўйича асосий вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Охирги икки йилда жаҳонда озиқ-овқат инфляцияси йилига 15-20 фоиздан пасаймаётгани, ўсимлик ёғи, сут ва гўштнинг жаҳон нархи сўнгги 30 йилдаги, дон маҳсулотлари ва шакар эса сўнгги 10 йилдаги энг юқори даражага кўтарилгани қайд этилди.

Экспорт-импортда логистика, ўғит ва ёқилғи харажатлари ошиб кетгани ҳам озиқ-овқат нархларига ўз таъсирини кўрсатаяпти. Таҳлилларга кўра, бу ҳолат 2023 йилда ҳам, келгуси йилларда ҳам сақланиб қолади.

Мамлакатимизда озиқ-овқат маҳсулотларини етиштиришга 200 минг гектар ер ажратилгани, 500 минг гектар қўшимча ерлар оборотга киритилгани ички бозордаги нарх-навони барқарор ушлаб туриш ва экспортни кўпайтиришга хизмат қилмоқда.

- Лекин, аҳолимиз сони ўсиб бораётгани, жаҳондаги нобарқарор вазият, логистикадаги узилишлар озиқ-овқатни кўпайтириш бўйича олдимизга янада катта вазифаларни қўймоқда, - деди давлатимиз раҳбари.

Шу муносабат билан вилоят, туман ҳокимлари озиқ-овқатни кўпайтириш, одамларни банд қилиш бўйича қўшимча имкониятларни излаши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда айрим туманлар уларга озиқ-овқат учун 70 минг гектар қўшимча майдон берилганига қарамасдан асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан ўзини ўзи таъминлай олмаётгани танқид қилинди.

Ҳокимлар мавжуд озиқ-овқат майдонларини кенгайтириш, янги лойиҳаларни амалга оширишда ташаббус кўрсатмаётгани қайд этилди.

Шу муносабат билан ҳамда аҳоли дастурхонининг тўкин-сочинлигини ўйлаб, йил охиригача озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича импорт божларидан имтиёз берилиши таъкидланди.

Бундан ташқари, 1 майдан ижтимоий реестрга кирган аҳолига мол, қўй ва парранда гўшти, тухум ва ўсимлик ёғи харид қилса, қўшилган қиймат солиғи қайтарилади. Бу орқали 2 миллиондан ортиқ оилага енгиллик яратилади.

Facebook|Instagram|Twitter
Озиқ-овқат етиштиришни кўпайтириш учун шу йилнинг ўзида 6,2 триллион сўм янгича механизмлар асосида ажратилади. Жумладан:

- Қишлоқ хўжалиги жамғармасидан мева-сабзавотчиликнинг айланма маблағлари учун 700 миллиард сўм ажратилади;

- аҳолига берилган ерларда кўчат, уруғ, ўғит ва техника етказиб бериш учун жами 500 миллиард сўм берилади.

1 апрелдан 130 миллион доллар маблағ банклар иштирокисиз, тўғридан-тўғри тадбиркорларга ажратилади. Бунда банк устамаси бўлмайди ва тадбиркор бозорга қараганда анча арзон кредит олиш имконига эга бўлади. Ушбу маблағлар маҳсулот етиштириш, қайта ишлаш ва харид қилиш, техника сотиб олиш учун 10 йилгача 14 фоиздан ажратилади.

Шу билан бирга, интенсив боғ ва токзорлар, логистика объектлари тайёр қурилиб, тадбиркорларга лизингга берилади. Энди, тадбиркор 20 фоизини олдиндан тўлайди, қолган 80 фоизини 10 йил давомида бўлиб-бўлиб тўлайди.

Бунда тадбиркорлар ўз лойиҳаларини Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг шаффоф электрон платформаси орқали тақдим қилади. Вазирлик лойиҳаларни тўғридан-тўғри ўзи молиялаштиради.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда пиллачилик ва жунчилик салоҳиятидан янада кенг фойдаланиш зарурлиги таъкидланди.

Шу муносабат билан Тошкент вилоятида 15 минг гектар, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё, Хоразм вилоятларида 10 минг гектардан, Қорақалпоғистонда, Андижон, Наманган, Навоий, Сирдарё, Фарғона вилоятларида 5 минг гектардан аҳоли яшаш жойларига яқин лалми ва яйлов майдонни ўзлаштириб, пилла кластерларини ташкил қилиш зарурлиги қайд этилди.

Бу ерлар Вьетнам тажрибаси асосида аҳолига 1-2 гектардан ҳам тут, ҳам озиқ-овқат экиш учун берилади.

Шунингдек, Олтинсой, Шўрчи, Конимех, Нурота, Муборак, Ғузор, Каттақўрғон, Нуробод, Фориш, Тупроққалъа туманларида аҳоли яшаш жойларига яқин 10 минг гектардан лалми ва яйлов майдонда жун кластерларини ташкил қилиш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Дала ва коллектор-дренаж атрофларидаги ерлардан унумли фойдаланиш вазифаси қўйилди.

Биргина Сирдарёда қарийб 4 минг гектар бундай ерлар мавжудлиги аниқланган. Бошқа ҳудудларда ҳам дала четларида ва коллектор-дренаж атрофларидаги қўшимча 50 минг гектар майдондан самарали фойдаланиш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.

Туман ҳокимларига дала ва коллектор-дренаж атрофидаги ерларни фермер хўжаликлари ўз ишчилари ва эҳтиёжманд аҳолига ўн йилга иккиламчи ижарага беришни ташкил қилиш топширилди.

Бунда, фермерларга ўрдак, товуқ ва курка боқишга “Оилавий тадбиркорлик” дастури доирасида 3 йилга 14 фоизли кредит берилади.

Дала четларига узум кўчатлари ва кади уруғларини, тут кўчатларини экиш, парранда ва асалари уяларини етказиб бериш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда бугунги кунда кластер, фермер ва деҳқонларнинг 11 мингга яқин техника ва агрегатларга талаби мавжудлиги қайд этилди.

Шу боис, 1 апрелдан:

- маҳаллий ишлаб чиқарилган барча техникалар хариди учун 15 фоиз субсидия берилади (ҳозир фақат Чирчиқ кластерида ишлаб чиқарилган техникаларга татбиқ этилади);

- импорт қилинган техникалар уч йил муддатга божхона божи ва утилизация йиғимидан озод қилинади, улар бўйича қўшилган қиймат солиғини кечиктириб (9 ой давомида) тўлашга рухсат берилади (ушбу имтиёзлар ҳозир фақат пахтачилик ва чорвачилик техникаларида бор);

- техника хариди учун 10 йил муддатга 10 фоизлик кредитлар ажратилади.

Facebook|Instagram|Twitter
Хўжаобод туманида кўча чироқлари тўлиқ қуёш панеллари орқали ёритилади

Хўжаобод туманининг серқатнов автомобиль йўли ёқаларига тунги ёритиш чироқлари ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.

Бундай чироқлар учун электр энергияси сарфланмайди.

Яъни, ёритиш чироқлари қуёшдан қувват олади.

Чироқлар сенсор тизимли бўлиб, қоронғу тушиши билан ёниб, тонгда автоматик тарзда ўчади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok