Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.5K subscribers
41.7K photos
4.7K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Вилоятимизнинг бир гуруҳ фаол хотин-қизлари "Мўътабар аёл" кўкрак нишони билан тақдирландилар. Мукофотни вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Д.Каримов топширди

#live

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Андижон шаҳридаги кўп қаватли уйларда ёнғин чиққанлиги тўғрисидаги тарқалаётган видеоматериаллар юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

Андижон шаҳар биринчи кичик даҳада жойлашган кўп қаватли уйнинг томида ёнғин чиққанлиги аниқланиб, ўт ўчириш гуруҳи томонидан ҳолат бартараф этилди.

Ходиса оқибатида жабрланган ёки жароҳат олганлар йўқ.

Етказилган моддий зарар ва ёнғиннинг сабаби ўрганилмоқда.

Айни дамда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳудудда бўлиб, ҳолатни ўз назоратига олди.

Ўрганишлар якунига кўра батафсил ахборот берилишини маълум қиламиз.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон шаҳридаги биринчи кичик даҳада жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида том қисмида содир бўлган ёнғин тўлиқ бартараф этилгани ҳақида маълум қилган эдик.

Ҳозирда ишчи гуруҳ томонидан ҳодиса оқибатларини ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Ходиса оқибатида аҳоли яшаш хонадонларига зарар етмаган.

#live

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қуёш панеллари: муқобил энергиядан фойдаланиш кўлами ортмоқда

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Андижон 82 ёшда
🎬 Шуҳратбек Абдураҳмонов билан эксклюзив суҳбат: “Андижон ёшлари ҳали янги Тожмаҳаллар қуради”

Vodiy1.uz мухбири Андижон вилояти ташкил топган кунда вилоят ҳокими Ш. Абдураҳмонов билан мўъжаз суҳбат қурди.

Вилоят раҳбари қадим ва навқирон Андижоннинг бугуни ва келажаги ҳақида гапирар экан вилоят аҳлини байрам билан қутлади.

Шунингдек, у вилоят ташкил топган кунга шу пайтгача байрам сифатида эътибор берилмагани, одамлар ўз тарихини билиши зарурлигини айтди.

Ш. Абдураҳмонов Андижон келажаги ҳақида “Бугунги Андижон ёшлари ҳали янги Тожмаҳаллар қуради”, дея фикр билдирди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёнғиндан зарарланган том қисми қайта барпо этилмоқда.

Ёнғин кўп қаватли уйнинг том қисмини ўт ўчирилгунга қадар маълум даражада зарарлаган. Ҳозирги вақтда том қисми таъмирланмоқда ва қайтадан қурилмоқда.

Айни дақиқаларда барча керакли қурилиш материалларини келтириш бошланди ва бошқа иш жараёнлари олиб борилмоқда.

Мутасадди раҳбарлар мазкур ҳудуд аҳолиси билан бевосита мулоқотда бўлиб туришибди. Қўшимча кўмакка эҳтиёжи бўлган фуқароларга тегишли ёрдамлар кўрсатилмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда "Халқаро хотин-қизлар куни" тантанали нишонланди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига мувофиқ:

🎖"Меҳнат шуҳрати" ордени билан

🔹Андижон шаҳридаги «Сиёвуш голд транс» масъулияти чекланган жамияти ҳайдовчиси - Атабаева Оматхон Каримжановна

🎖"Дўстлик" ордени билан

🔹 Марҳамат туманидаги «Марҳамат 112-қурилиш» масъулияти чекланган жамияти пардозчиси - Рискулова Айногул Жунусовна

🎖II даражали "Соғлом авлод учун" ордени билан

🔹Андижон туманидаги 10-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернати директори - Дадабоева Манзура Олимжоновна

🎖"Шуҳрат" медали билан

🔹Андижон вилояти бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси - Касимова Шоира Сатволдиевна

🔹Балиқчи тумани йўл хўжалиги пудрат таъмирлаш-фойдаланиш корхонаси ишчиси - Мехмонова Рўзихон Абдувалиевналар тақдирландилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok