Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
12.1K subscribers
39.9K photos
4.48K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
КАСБ ФИДОЙИЛАРИ ЭЪТИБОРДА

Бугун «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Андижон ҳудудий филиалида 22- декабрь Энергетиклар куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Дастлаб «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ раҳбарияти фахрли касб эгаларини байрам муносабати билан самимий табриклаб, соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар, тизимда амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳалар тўғрисида атрофлича тўхталиб ўтди.

Тадбирда Энергетика соҳасида узоқ йиллар давомида фаолият юритаётган ходимлар ҳамда туну кун авариявий ҳолатларда тинимсиз меҳнат қилаётган касб фидойилари «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқарув раиси У. Мустафоевнинг ташаккурномалари ҳамда касаба уюшма қўмитасининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар.

Ушбу кун муносабати билан Ўзбекистон бўйлаб меҳнат қилаётган барча энергетика соҳаси ходимларини – монтёрлар, электриклар, теплотехник, муҳандислар, диспетчерлар, олийгоҳларда таълим олаётган бўлғуси мутахассислар ва умуман соҳага дахлдор барча-барчани муборакбод этамиз.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ЭНДИ ТАЪЛИМГА АЛОҲИДА ЭЪТИБОР ҚАРАТИЛАДИ

"Шавкат Мирзиёев: Мактабларда таълим сифатини ҳамда жамиятда ўқитувчи касбини нуфузини ошириш, шароитларини яхшилаш 2023 йилдаги энг асосий вазифаларимиздан бири"

Давлат раҳбарининг Олий Мажлисга мурожаатномасида таълим соҳасига алоҳида эътибор берилиши бўйича бир қатор ташаббусларни илгари сурди. Шу юзасидан Андижон тумани ҳокими Б.Маматкаримов таълим соҳасида фаолият олиб бораётган барчани масъуллар билан учрашув ўтказди.2023 йилда таълим сифатини яхшилаш, битирувчи ёшларни олий таълим билан қамровини ошириш, ёш истеъдодларни рўёбга чиқариш, ўқитувчиларни малакали етук замон талаби даражасида малакаларини ошириш бўйича топшириқлар берди. Бундан ташқари мактаблар рейтинги мега-таҳлил қилинди ва келгуси режалар бўйича келишиб олинди.

Андижон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ