Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.5K subscribers
41.7K photos
4.7K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Андижонда жамоат ва шахсий транспорт воситалари ҳамда йўналишсиз таксиларни дезинфекциядан ўтказиш ишлари амалга оширилмоқда.

Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳамда тегишли идоралар билан ҳамкорликда карантин қоидаларига риоя этиш борасида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи корхона ва ташкилотларда ишчи-хизматчилар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу тадбирлар билан бир қаторда жамоат ва шахсий транспорт воситалари ҳамда йўналишсиз таксиларни дезинфекциядан ўтказиш ишлари ҳам амалга оширилмоқда.
Шу билан бир қаторда йўл-патруль инспекторлари томонидан автомашина хайдовчилари ҳамда бошқа йўл ҳаракати иштирокчиларининг доимий равишда ҳимоя ниқобларидан фойдаланишлари шартлиги тўғрисида огоҳлантирилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube
Хушхабар: ШАҲРИХОН ДАЛАЛАРИДА ЧИГИТ УНИБ ЧИҚДИ

Шаҳрихон туманидаги “Қашқар диёри” фермер хўжалиги далаларида чигит униб чиқди. Мазкур хўжалик деҳқонлари жорий йилда 50 гектар майдонга пахтанинг “Андижон-35” навини эккан эдилар. Наврўз байрами арафасида илк ниҳоллар бўй кўрсатди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube
Андижонда Коронавирусга қарши тарғибот тадбирлари давом этмоқда

Мамлакатимизда бугундан бошлаб, Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб жорий этилди. Эртадан, маскасиз юриш ҳолати биринчи марта қайд этилса - базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари, такроран содир этилса - базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари миқдорида жарима солинишига сабаб бўлади.

Андижон вилоятидаги барча фуқароларни COVID-19 пандемиясидан ҳимоялаш мақсадида турли ташкилотлар томонидан ҳайрия тадбирлари амалга оширилмоқда.

Бугун Андижон вилоят ҳокимлиги, Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ва "FACE MASK" МЧЖ корхонаси томонидан вилоятимизнинг 10 дан ортиқ ҳудудларида 10 мингта тиббий ниқоб ва 2 мингта қўлқоплар, Коронавирусдан ҳимояланиш бўйича 5 мингта тарғибот буклетлари ҳайдовчилар ва аҳолига бепул тарқатилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда Коронавирусга қарши тарғибот тадбирлари давом этмоқда

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кекса авлод вакилларини асраб авайлайлик

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube
Андижонлик БОКС ва ММА терма жамоаси вакиллари коронавирусга қарши курашга қўшилдилар

Маълумки, айни вақтда юртимизда ҳам COVID-19 коронавирус пандемиясини олдини олиш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон БОКС ва ММА терма жамоасининг Андижонлик вакиллари спортчиларимиз томонидан коронавирус пандемиясини олдини олиш мақсадида ўз ҳиссасини қўшишмоқда. Улар томонидан вилоятимиз аҳолисига совун, тиббий ниқоблар ва антисептик воситалари бепул тарқатилмоқда.
Спортчиларимизнинг бу борада қилаётган беминнат ёрдамлари ҳалқимизнинг хавфсизлиги ва саломатлиги учун амалга оширилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube