Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
12K subscribers
40.5K photos
4.56K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Андижон вилояти прокуратураси ҳамда Бўстон туман ҳокимлиги томонидан "Сайёра фаввораси" МЧЖ га қарашли "Elegance SM" корхонасида Бўстон туманидаги бандлиги таъминланмаган фуқаролар учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Ярмаркада вилоят прокурори С.Эшқувватов, туман ҳокими ҳамда сектор раҳбарлари иштирок этдилар.

Шу билан бир қаторда тумандаги мавжуд давлат ва нодавлат такшилотлар, корхона ва муассасаларнинг вакиллари мавжуд бўш иш ўринлари билан қатнашдилар.

Меҳнат ярмаркасига ташриф буюрган фуқаролар мавжуд иш ўринлари билан батафсил танишиб, ўзларига маъқул бўлган иш ўрнларига эга бўлдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ОЛТИНКЎЛ ТУМАНДА ЭНЕРГИЯ ТЕЖОВЧИ СЕНСОРЛИ ЛАМПАЛАР ЎРНАТИШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОКДА.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24 октябрдаги "Куз-қиш мавсумида аҳоли,
ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш" масалалари юзасидан
ўтказилган видеоселектор йиғилишида барқарор электр энергия етказиб бериш бўйича бир қатор топшириқлар берилган.
Шундан келиб чиқиб, вилоят ҳокими томонидан ўтказилган ҳокимлик соатида корхона ва ташкилотларга ҳаракат сенсорли датчиклар ўрнатиш орқали амалдаги электр энергияси истеъмолини 15% га қисқартириш мумкинлиги бўйича топшириқ берилди.
Мазкур топшириқлар ижроси ўлароқ, Олтинкўл туманида мавжуд ижтимоий соҳа объектларида энергия тежовчи сенсорли лампалар ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

Олтинкўл туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.
🏬 Қурилиш-монтаж ишлари (реконструкцияси) тугалланган кўп квартирали уйлардан фойдаланиш учун рухсатнома берилганидан сўнг лойиҳа ҳужжатлари, кадастр паспорти ва мазкур рухсатномага умумий мол-мулкни ёки туташ ер участкасини камайтириш ва туташ ер участкасида қўшимча кўп квартирали уй ёки умумий мол-мулк бўлмаган объект қуриш учун ўзгартириш киритиш тақиқланади.

#2022_йил_1_ноябрдан

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жойларда иссиқхона хўжаликларига табиий газни етказиб бериш жараёнлари давом этмоқда

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Республика миқёсида электр тармоқлари корхонаси ходимлари ўртасида касб маҳорати бўйича «Ҳар бирингизни ҳаётингиз мен учун қадрлидир» шиори остида ўтказилган мусобақада Марҳамат ТЭТК ходимларидан иборат жамоа Хоразм вилоятида бўлиб ўтган Республика босқичида фахрли 2-ўринни эгалладилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ САЙЁР ҚАБУЛИ БЎЛИБ ЎТДИ

Бугун, октябрь ойининг охирги шанба куни, вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов “Янги Андижон“ массивида сайёр қабул ўтказди.

Жараёнда вилоят солиқ, прокуратура, ИИБ идоралари ҳамда бошқа мутасадди корхона ва ташкилотларнинг раҳбарлари иштирок этдилар.

Қабул давомида фуқароларнинг ишга жойлашиш, йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви билан таъминлаш, электр симёғочлар ўрнатиш ва эскирган трансформаторларни алмаштириш, имтиёзли кредит олиш, суюлтирилган газ баллонлари ажратилиши, соғлиқни сақлаш, таълим уй-жой, моддий ёрдам, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш каби масалаларга оид 300 дан ортиқ мурожаатлари қабул қилинди.

Вилоят раҳбари жисмоний ва юридик шахс вакилларининг аксарият мурожаатларини жойида ҳал этиб, вақт талаб этадиган масалалар юзасидан мутасаддиларга кўрсатма ва топшириқлар бериб, уларнинг ижросини ўз назоратига олди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok