This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХЎЖАОБОДДА 150 ЎРИНГА МЎЛЖАЛЛАНГАН МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
Хўжаобод туманида 4-Давлат мактабгача таълим ташкилоти замонавий жиҳозлар билан таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.
Очилиш маросимида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этиб, мамлакатимизда мазкур тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар хусусида сўз юритиб, маҳалла аҳлини янги боғчанинг фойдаланишга топширилиши муносабати билан самимий муборакбод этди.
Мазкур ташкилотнинг замон талаблари асосида таъмирлашга маҳаллий бюджетдан 4 миллиард 366 миллион сўм маблағ сарфланди. Қурилиш-таъмирлаш ишлари «Одил Хамза» МЧЖ қурувчилари томонидан амалга оширилди.
150 ўринли ушбу мактабгача таълим ташкилотида болажонларнинг таълим-тарбия олишлари учун барча шароитлар яратилган.
Болаларнинг ётоқхоналари, ошхона, машғулотлар ўтказиладиган хоналари бугунги кун талаблари асосида жиҳозланган.
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok