Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.5K subscribers
41.7K photos
4.7K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Андижонда “Ҳоким академияси» онлайн таълим платформаси фаолиятини бошлади

Батафсил:
https://kun.uz/03815390

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Жорий йилнинг 15 сентябрь куни «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ҳамда «Тараққиёт» аҳоли турмуш тарзини ривожлантиришга кўмаклашиш маркази томонидан Европа Иттифоқининг молиявий кўмаги остида амалга оширилаётган «Ўзбекистоннинг чекка қишлоқ ҳудудларида пандемия шароитида қарорлар қабул қилишда аҳолининг эҳтиёжманд қатлами иштирокини ошириш» лойиҳаси доирасида Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманидаги «Намуна» МФЙ ҳудуди аҳолисининг мурожаати ва эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда ҳамда инсон ҳаётига хавф солувчи омилларнинг олдини олиш учун эскирган электр симёғочларни темир-бетон таянчларга алмаштириш мақсадида лойиҳа доирасида қиймати 112,5 млн сўм миқдорида маблағ ажратилиб, жами 89 дона темир-бетон таянчлар олиб келинди.

Бунинг натижасида «Намуна» МФЙ ҳудудида жойлашган Беруний, Муқумий, Улуғбек, Мустақиллик ҳамда Санъат кўчаларида электр энергияси билан боғлиқ муаммо бартараф этилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Бутунжаҳон тозалик куни» доирасидаги тадбирлар

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
БУНЁДКОРЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ...

Айни кунларда вилоятимизда кенг кўламли қурилиш ишлари амалга оширилмоқда.

Жараёнда кўплаб корхоналар, тиббиёт ва таълим муассасалари, спорт мажмуалари, равон йўллар, кўприклар, маҳалла гузарлари, бозорлар, боғлар, хиёбонлар бунёд этилиб, фойдаланишга топширилди.

Бу эса юртдошларимизни рози қилиш ва турмуш фаровонлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов «Янги Андижон» массивида ҳудуддаги бунёдкорлик ишларига муносиб ҳисса қўшаётган қурувчилар, меъморлар ҳамда соҳада фаолият кўрсатаётган мутасаддилар билан мулоқот ўтказди.

Унда Андижонда амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари таҳлил этилди.

Шунингдек, учрашувда биноларнинг мустаҳкамлиги, ташқи кўриниши ва дизайни, материалларнинг сифатига эътибор қаратиш ҳамда белгиланган муддатларда фойдаланишга топшириш муҳим жиҳатлардан эканлиги алоҳида таъкидланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Экоакцияда андижонликлар фаол қатнашмоқда

Батафсил
: uza.uz

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ДУРДИЁРДА ҚИШЛОҚ ВРАЧЛИК ПУНКТИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Вилоят ҳокими ташаббуси билан Дурдиёр маҳалласида амалга оширилаётган қурилиш, бунёдкорлик ишларидан хабарингиз бор.

Бугун ана шу ишлар негизида тубдан таъмирланиб, замонавий анжомлар билан жиҳозланган Қишлоқ врачлик пунктининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Маҳалла аҳлининг қувончига сабаб бўлган мазкур иншоотнинг фойдаланишга топширилиш тантаналарида вилоят ҳокими ўринбосари Н.Мўминов, туман ҳокими Э.Усмонов, маҳалла аҳли, нуронийлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

#Paxtaobod

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram