Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.6K subscribers
41.6K photos
4.69K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилоятида айни кунда жами 26 та деҳқон бозори фаолият юритмоқда. Уларнинг 16 тасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилган.
Деҳқон бозорларидаги 11 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари арзон ва улгуржи нархларда харидорларга етказиб берилмоқда.

Андижон шаҳар, Шаҳрихон ва Марҳамат туман деҳқон бозорлари мисолидаги видеолавҳада дастурхонларимиз тўкин-сочинлиги яққол намоён.


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижон вилояти прокурори Сирожиддин Эшқувватов Марҳамат туманининг «Юқори роввот», «Дурафшон» ва «Дўстлик» маҳаллаларида бўлиб, аҳолини қийнаб келаётган муаммолар, ижтимоий соҳа объектларининг аҳволи ҳамда аҳолини бандлигини таъминлаш борасидаги фаолият билан яқиндан танишди.

Хусусан, қайд этилган маҳалла фуқаролари билан учрашиб, маҳалла йўлларини таъмирлаш, электр, ичимлик суви тармоғи тортилиши борасидаги ишлар ҳамда амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари хусусида суҳбат ўтказиб, мазкур соҳалардаги мавжуд муаммолар муҳокама қилинди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги манзил, янги манзаралар...

Булоқбоши
тумани Уч кўча маҳалласи

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ҲУДУДЛАРДА ЭНГ ДОЛЗАРБ МУАММОЛАР ЎРГАНИЛМОҚДА...

Республиканинг барча ҳудудларида аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф қилиш, уларга муносиб турмуш шароитини яратиш, хусусан мамлакатимизда «Инсон қадри учун» эзгу тамойили асосида ишларни ташкил этиш, аҳолининг кундалик кайфиятига бевосита таъсир кўрсатаётган долзарб муаммоларни ўрганиш орқали 2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг АФ-49-сон фармойиши эълон қилинди.

Фармойишда белгиланган ислоҳотларни амалиётга татбиқ этиш юзасидан Ишчи гуруҳ вакиллари барча секторлардаги маҳалла мутасаддилари ва фаоллари билан жойларда учрашишмоқда.

Айни кунларда Андижон вилояти Автомобиль йўллари бош бошқармаси бошлиғи Т.Караев билан ҳамкорликда вилоят ҳудудидаги маҳаллаларда Автомобиль йўллари Қўмитаси томонидан бириктирилган масъул ходим О.Жуманиёзов билан Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Хўжаобод туманлари ва «Янги Андижон» массивида бўлиб ҳудудлардаги муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш юзасидан очиқ мулоқот олиб борилиб, ҳудудлар инфратузилмасини яхшилаш ҳамда маҳаллани обод қилиш йўлидаги масалалар ўрганилиб, ишчи гуруҳ фаолияти бошқа туманларда ҳам давом этмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРИ ТАҲЛИЛ ЭТИЛДИ...

Вилоятимизда кенг кўламли бунёдкорлик ва қурилиш ишлари амалга оширилмоқда. Бу жараён ижтимоий соҳа тизимида ҳам давом этмоқда.

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов «Янги Андижон» массивида қурилиш ишлари якунланмаган тиббиёт муассасалари, мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари, бўлимларнинг раҳбарлари ҳамда бунёдкорлар билан мулоқот ўтказди.

Мулоқот давомида ижтимоий муассасаларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари таҳлил этилиб, биноларнинг мустаҳкамлиги, ташқи кўриниши ва дизайни, материалларнинг сифатига эътибор қаратиш муҳим жиҳатлардан эканлигини алоҳида таъкидланди. Шунингдек, мутасаддиларга барча ишларни 15 октябрга қадар якунлаш юзасидан кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram