Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.5K subscribers
41.7K photos
4.7K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ҲУДУДДАГИ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ МАСЪУЛЛАРИ БИЛАН УЧРАШДИ

Пахтаобод Педагогика коллежида бўлиб ўтган учрашувда тумандаги барча ўқув муассасалари - умумтаълим, касб-ҳунар мактаблари, техникумлар раҳбарлари жам бўлишди.

Улар билан мулоқот чоғида вилоят раҳбари бугун таълим йўналишидаги долзарб вазифалар, муаммолар ҳақида тўхталди.

Шунингдек, битирувчилар бандлигини таъминлаш ҳар қачонгидек бугун ҳам долзарб масала эканига тўхталиб, ҳар бир мутасадди раҳбарни ушбу ишда ғоят масъулиятли бўлишга чақирди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Ҳайрли ишларни қилиш, мухтожларга ёрдам бериш ўзбек халқининг энг гўзал одатларидан бири ҳисобланади.

Бугун Балиқчи туманида ана шундай ҳайрли ишлар амалга оширилди.

Туманда 11 нафар уй-жойга мухтожлиги бўлган оилаларга 2 сотих ерда 3 хонадан иборат бўлган замонавий уй-жойлар топширилди.

Мазкур уйларга эга бўлган аҳолининг қувончи чексиз. Мазкур уйларни ўз эгаларига топшириш маросими тўйга уланиб, 31 нафар кам таъминланган оилалар фарзандларига хатна тўйи ҳам ўтказилди.

Жараёнда Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи М.Нишанов қатнашиб, калитларни ўз эгаларига топширди. Шунингдек, 31 нафар болаларга вилоят ҳокимининг тўй совғалари топширилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram