Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.6K subscribers
41.7K photos
4.69K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИ ЯРМАРКАЛАРИ ОЧИЛАДИ

Серқуёш ўлкамизда етиштирилган сархил мева-сабзавотлар юртимиз бозорларида бўлган ҳар бир инсонни ўзига жалб этиб келади. Жонажон юртимизда яқинлашиб келаётган энг азиз айём – Мустақиллик байрами шукуҳи кезиб юрган айни ушбу қутлуғ кунлар арафасида Андижон шаҳридаги 15 та ҳамда барча шаҳар ва туманлар марказларида аҳолини сифатли ва арзон маҳсулотлар билан таъминлаш мақсадида ташкил этиладиган «Она ер саховати» ярмаркалари аҳоли дастурхонини байрамона безатишга хизмат қилади.

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ана шу хайрли тадбир олдидан мутасаддилар билан мулоқот ўтказиб, Мустақиллик байрамининг 31 йиллиги арафасида ташкил этиладиган ярмаркалар ҳудудини оммабоп қиёфа касб этишини таъминлаш, аҳоли дастурхонига озиқ-овқат маҳсулотларини сифатли ва янада арзон нархларда етказиб бериш, хизматлар кўламини янада кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратиш муҳим жиҳатлардан эканлигини таъкидлади.

Шунингдек, ярмаркаларда байрамона концерт дастурларини ташкил этиб, ҳар йилгиданда аҳоли кайфиятини кўтариш асносида инсон қадрини улуғлаш бош мақсад эканлиги хусусида фикр-мулоҳазалар билдирди. Юқоридаги масалалар юзасидан тавсия ва кўрсатмалар берди.

Ярмаркаларда деҳқону боғбонлар томонидан етиштирилган сифатли ва сархил мевалар, сабзавот ҳамда полиз экинлари, шунингдек, асал, сут, тухум, гўшт, балиқ, умуман, 50 га яқин турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари харидорларга арзонлаштирилган нархларда тақдим этиш кўзда тутилган.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда "“Ёшлар саноат зона”ларида сув қурилишларини (сув қазиб чиқариш, башня ўрнатиш ва шу ҳудудларни ободонларштириш ҳамда бошқа қурилиш таъмирлаш ишлари) қилганмиз, шу йилнинг июль ойида Сув ОКС деган ташкилот томонидан шартномалар тузилди, бироқ шу кунга қадарли турли хил важлар келтирган ҳолда шарномада кўрсатилган пул маблағларини беришмаяпти" мавзусида тарқалган хабар юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

Мазкур ҳолатни ўрганиш бўйича тегишли мутахассислар томонидан ишчи гуруҳ тузилган. Ҳозирда ҳолат ўрганиш жараёнида.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳрида амалга оширилаётган қурилиш ва бунёдкорлик ишлари билан танишди.

Жумладан, вилоят раҳбари Андижон шаҳар ҳокимлиги биноси, Мустақиллик маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 1 минг 680 ўринли янги мактаб қурилиш жараёнини кўздан кечирди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти ҳокими гўё фуқарони ўлдиришга буйруқ бергани, турмуш ўртоғини қаматиб юборишганидан шикоят қилган. Мазкур тарқалган хабар юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

Мурожаат қилган фуқаро ҳамда унинг аёли ўзларининг Ютуб саҳифаларида кўплаб ёлғон хабарлар тарқатилганлиги тасдиқланган. Тасдиқланган ёлғон хабарларга асосланиб вилоят ҳокимлиги ва тегишли органлар томонидан бир неча бор огоҳлантиришлар олишган.

Ҳақиқатдан ҳам фуқаронинг аёли қамоққа олинган. Аммо, аёлнинг қамалишига сабаб, таъминотчилик қилишини айтиб кўплаб фуқаронинг кредит маблағларини ўзлаштириб олган. Вилоят ҳокими, ёки ҳокимлик ушбу фуқароларга асло алоқадор эмас.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram