Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.5K subscribers
41.7K photos
4.7K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Боғишамол даҳасидаги Аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш марказида "Ҳоким ва ёшлар учрашуви" ўтказилмоқда.

Унда ҳудудда истиқомат қилувчи 250 нафардан зиёд ёшлар иштирок этмоқда.

#hokimvayoshlar #uchrashuv #bogishamol

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳри, Боғишамол даҳасидаги “Ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш маркази”да ҳудуддаги 250 нафардан ортиқ ёшлар билан мулоқот ўтказмоқда. Жараёнда вилоят раҳбари «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да аҳолини, хусусан, аёллар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилган ишлар хусусида атрофлича сўз юритди.

Шунингдек, вилоятдаги мутассадди ташкилотларнинг раҳбарлари иштирокида “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари” ва “Темир дафтар”га киритилган фуқаролар учун сайёр қабуллар ташкил этилиб, иштирокчиларнинг касб-ҳунар ўрганиш, кредит олиш, тоза ичимлик суви таъминоти, доимий ишга жойлашиш, коммунал ва бошқа йўналишлардаги мурожаатлари қаноатлантирилмоқда.

#live #hokimvayoshlar #uchrashuv #bogishamol #sayyorqabul

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
УЮШМАГАН ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

Хўжаобод тумани ҳокими Ўткирбек Шукуров, Андижон вилояти ҳокимлиги котибият мудири Элёрбек Холмирзаев, Чимбулоқ, Баҳрин, Навбаҳор, Сўқалоқ маҳаллаларининг уюшмаган ёшлар билан учрашув ўтказдилар.

#Xojaobod #uyushmaganyoshlar #uchrashuv

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Бугун Президент ҳузурида туман ва шаҳарларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар самарадорлигини Самарқанд вилояти мисолида ўрганиш натижалари юзасидан йиғилиш ўтказилади.

Сегодня Президент проведет совещание по рассмотрению результатов изучения эффективности социально-экономических реформ на примере Самаркандской области.

Facebook|Instagram|Twitter
Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳри, Боғишамол даҳасидаги Боғишамол МФЙ аҳолиси билан учрашувда «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да аҳолини, хусусан, ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш борасида берган топшириғига асосан болаликдан ногирон Ибайдуллаев Мухаммадризо, Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаси томонидан “Электр юритмали” ногиронлар аравачаси билан таъминланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok