Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.8K subscribers
41.2K photos
4.63K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
420 ЎРИНЛИ ЗАМОНАВИЙ БОҒЧА БАРПО ЭТИЛМОҚДА

Андижон вилояти, Янги Андижон массивида 420 ўринли замонавий кўринишга эга боғча барпо этилмоқда.

Мазкур боғчада болажонларнинг билим олишлари ҳамда ривожланишлари учун барча шароитлар яратилмоқда.

Мазкур боғчада ҳозирги кунда қурилиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Андижон шаҳар мактабгача таълим бўлими раҳбари ҳамда шаҳардаги барча МТТ директорлари мазкур боғчага ташриф буюрдилар ва болажонларга яратилаётган шароитлар билан яқиндан танишдилар. Қурилиш ишларини олиб бораётган қурувчилар ҳолидан хабар олиб, бор куч-ғайрати билан қилаётган меҳнатлари учун ўз миннатдорчиликларини етказдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон вилояти фермерлар Кенгаши ташаббуси билан Андижон шаҳридаги “MG TUR” МЧЖ сайёҳлик фирмаси томонидан ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш мақсадида, Кенгашнинг бир гуруҳ фаолларига Тошкент-Самарқанд-Бухоро йўналиши бўйича саёҳат ташкил этилди.

#tourism #Andijon #sayohat #Samarqand #Toshkent #Buxoro #mobilephoto

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Forwarded from Yangi Andijon
Бунёдкор Андижон ёшлари

6 июль Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида қурилиш, шаҳарсозлик ва архитектура соҳаларини ривожлантириш бўйича белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини таминлаш мақсадида бугун Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институтининг бир гуруҳ талабалари Янги Андижон шаҳрининг бош режаси ва қурулиш ишлари билан танишиш мақсадида ташриф буюришди.

Эндиликда мазкур олийгоҳ талабалари таълим йўналишларидан келиб чиққан ҳолда амалиётларини Янги Андижон шаҳрининг замонавий шаҳарсозлик, архитектура лойиҳаларини ўрганиш билан бир қаторда бевосита қурилиш майдонларида ҳам ўташади.

Маълумот учун 2022 йил бошидан Янги Андижон дирекциясининг маҳаллий ва хориждан жалб қилинган мутахассислари Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институтида жамоатчилик асосида талабаларга таълим бериб келмоқда.

|Web-site|Facebook|Instagram|Telegram|YouTube|
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📢📢📢«InnoWeek.Uz-2022» Инновацион ишланмалар кўргазмаси ҳудудлар бўйлаб старт олмоқда!

18-19 ИЮЛЬ кунлари АНДИЖОН ВИЛОЯТИДА «InnoWeek.Uz-2022» Инновацион ишланмалар кўргазмаси бўлиб ўтади. Кўргазмада барча инновациялар ва технологик лойиҳалар бир манзилда тўпланади.

«InnoWeek.Uz-2022» Инновацион ишланмалар кўргазмаси очилиш маросими 18 июль куни 10:00 да Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти биносида бўлиб ўтади.

🤝💼Кўргазмада сиз ИНВEСТОР ва ТАДБИРКОРЛАРГА лойиҳангизни тўғридан тўғри тақдим этиш ва сармояларни жалб этиш имкониятига эга бўласиз!

Шунингдек, кўргазма доирасида ТечноWайс марафони ғолиблари аниқланиб, тақдирлаш маросими ўтказилади.

Ўз креатив ва инновацион лойиҳаси билан иштирок этган энг яхши лойиҳа эгалари🥇 халқаро иннавацион ғоялар ҳафталиги «InnoWeek.Uz.2022» га йўлланмани қўлга киритади ва халқаро инвесторларга ўз лойиҳасини тақдим этади!

Мурожаат учун:

+998905493003
+998945971110

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

2022 йил 8 июль куни ижтимоий тармоқда «Андижон вилояти Қўрғонтепа туманидаги фермерлар ерлари ноҳақ олиб қўйилаётганидан норози бўлиб кўмак сўрамоқда» номли мақола эълон қилинган.

Маълум бўлишича, Қўрғонтепа тумани, Ш.Рашидов массиви (Дардоқ ва Чимён қишлоқлари ҳудуди) 1 минг 800 гектар ер майдонига эга. Ушбу ерлардан оқилона фойдаланиш, хорижий инвестиция жалб этиш орқали янги технологияларга асосланган лойиҳаларни ишга тушириш ҳамда янги иш ўринлари яратиш мақсадида 2021 йилда массивда мавжуд 114 та фермер хўжаликлари фаолияти ўрганилган ва таҳлил этилган.

Шундан сўнг, берилган таклифлар инобатга олиниб, массив ерларидан унумли фойдаланиш мақсадида узумчиликка ихтисослашган кластер ташкил этиш режалаштирилган. Аммо, айрим фермерлар мазкур ҳудудда кластер ташкил этилишига эътироз билдириб келмоқда.

Ҳозирда мазкур ҳолат мутасаддилар томонидан назоратга олиниб, ўрганилмоқда. Ўрганиш якунлари юзасидан батафсил маълумот берилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
РАДДИЯ

Ижтимоий тармоқларда "Арафа ошини еволиб, интернет яхшироқ чиқадиган жойда борволилар, сабаби бугун соат 21-00 да кунлик бажарилиши зарур бўлган долзарб масалалар ижроси юзасидан Андижон вилоят хокимлигини ZOOM орқали йиғилиши бўлади!" сарлавҳаси остида тарқалган мақола юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

Мақолага илова этилган хабарномада бугун 21:00 да кунлик бажарилиши зарур бўлган ишлар юзасидан ZOOM платформаси орқали йиғилиш ўтказилиши кўрсатилган. Аммо вилоят ҳокимлиги томонидан ҳеч қандай йиғилиш ўтказилиши режалаштирилмаган. Ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд эканини эслатиб ўтамиз.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Жорий йилнинг 8 июль куни ижтимоий тармокларда Қўрғонтепа туманидаги фермерлар ерлари ноҳақ олиб қўйилаётгани борасида мақола эълон қилди.

Мазкур ҳолат Қўрғонтепа тумани Дардоқ қишлоғида жойлашган “Шароф Рашидов” массивига оид бўлиб, мазкур массив 1 800 гектар ер майдонига эга. Қишлоқ хўжалиги томонидан қаралса, ўз вақтида бу ерда етиштирилган мевалар жаҳоннинг энг катта давлатларини ҳам ўзига қаратган.

Ҳозирда эса, 114 та фермер хўжаликка бўлиниб кетган ушбу ҳудуднинг айрим жойлари самарасиз фойдаланиш натижасида қаровсиз ҳолатга келиб қолган. Ҳудуддаги кўп майдонлардан мева етиштириш ва экин ишлари қолиб, бошқа мақсадларда фойдаланилган.

Энг ёмони, шу массивда жойлашган “Ёртибоши” маҳалласидаги 500 дан ортиқ аҳолини ишсизлик ва камбағаллик муаммоси қийнаб келади.
Асосийси бу ерлик аҳоли олдиндан “Узумчилик” фаолиятини яхши билган. Аммо, фермер хўжаликлари тасарруфида бўлган ерлардан фойдаланиш имкони уларда бўлмаган эди.

2021 йилда мазкур ҳолат билан яқиндан танишган туман ҳокими, ҳудуд фаоллари ва нуронийлари билан кенгашган ҳолда, “Шароф Рашидов” массиви ер майдонларидан ўзини оқлаган йўналишларда фойдаланиш, самарасиз майдонлар ўрнида узумчилик кластерларини ташкил этиш орқали янги технологиялар ҳамда илмга асосланган лойиҳаларни ишга тушириш таклифини маъқуллашган.

Ерлардан самарали фойдаланаётган фермерлар мазкур ҳолат бўйича тушунмовчиликка юз тутган ва ушбу суратларни олишган. Аммо, шу куннинг ўзида туман ҳокими фермерлар билан учрашган ва барча масалага ойдинлик киритиб олиниб, муаммолар барҳам топган.

Орадан бир ой вақт ўтиб, аҳамиятини йўқотиб бўлган мавзудаги ушбу суратлар тармоқларга сиздирилган. Ҳозирда массив фермерлари ҳеч бир муаммолари бу мавзу ёпилгани ва ҳеч бир муаммо йўқлигини билдиришмоқда.

Ҳозирда ушбу муаммолар тўлиқ бартараф этилган.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Куннинг муҳим хабарлари

🔹Андижон вилояти ИИБда жорий йилнинг 6 ойи мобайнида мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича амалга оширилган ишлар танқидий муҳокама қилинди

🔹Балиқчида Қурбон ҳайити муносабати билан кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олинди

🔹Мол-мулкингиз дахлсизлигини истасангиз Қўриқлаш бош бошқармаси хизматларидан фойдаланинг!

🔹Избосканда нуронийлар бошчилигида қабристонлар обод этилди

🔹Андижон тумани ҳокими навбатдаги сайёр қабулини ўтказди

🔹Ҳудудий ҳокимликларнинг тегишли қарорларига асосан 9 июль куни шаҳар ва туманлардаги масжидлар атрофида автомобиллар қатнови вақтинча чекланади

🔹Пахтаободда маҳалла онахонлари Қурбон ҳайити билан муборакбод этилди

🔹Қурбон ҳайити муносабати билан Хўжаобод тумани марказий деҳқон бозорида арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилди

🔹Озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилишда ва истеъмол қилишда эҳтиёт бўлинг!

🔹Олтинкўлда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга 200 минг сўмдан моддий ёрдам берилди

🔹Асакада Суд мутасаддилари томонидан учрашув ўтказилди

🔹Шаҳрихонда ҳоким ва ёшлар учрашуви

🔹Бўстонликлар ободонлаштириш ишларида фаол иштирок этмоқда

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok