Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
12.1K subscribers
39.9K photos
4.48K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Forwarded from Yangi Andijon
Туркия элчиси Янги Андижонда!

Туркиянинг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Олган Бекар Янги Андижон шаҳрининг қурилиш ишлари билан танишди.
Дастлаб жаноб элчига дирекция раҳбари Азизбек Омонов томонидан замонавий андозалар асосида барпо этилаётган Янги Андижон шаҳрининг бош режа макети кўрсатилиб, лойиҳа бўйича тўлиқ маълумотлар берилди.
Шундан сўнг Олган Бекар янги шаҳар қурилишида қатнашаётган ҳамюртлари яъни Туркиялик инвесторлар, қурилиш компаниялари ҳамда лойиҳачи, қурувчилар билан вилоятимизда чет-эллик мутахассислар ва инвесторлар учун яратилган шарт-шароитлар бўйича суҳбатлашиб ҳамюртлари томонидан ижобий фикрлар билдирилгани учун вилоятимиз мутасаддиларига миннатдорчилик билдирди. Бундан ташқари бунёдкорлик ишларида барча ташкилотчилару, қурувчиларга шижоат ва куч-қувват тилади.

|Web-site|Facebook|Instagram|Telegram|YouTube|
“12 МАЙ — ХАЛҚАРО ҲАМШИРАЛАР КУНИ” муносабати билан Андижонда ҳамширалар эъзозланди

Андижон шаҳрида ташкил этилган тадбирда соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Амрилло Иноятов иштирок этди, андижонлик фаол ҳамшираларнинг бир гуруҳи муносиб тақдирландилар.

Жаҳонда ҳар йилнинг 12 май — Халқаро ҳамширалар куни сифатида кенг нишонланади. Мамлакатимизда эса профессионал ҳамширалар фаолиятининг асосчиси Флоренс Найтингейлнинг таваллуд куни шарафига белгиланган бу санада ўрта тиббиёт ходимларининг захматли меҳнати эътироф этилади. Уларга эъзозу эҳтиром кўрсатилади.

Зеро, эгнига оқ халат кийиб, номи ва шаънини худди либосидек покиза сақлайдиган ҳамшираларни тиббиётимизнинг суянчи ва таянчи, деб таърифлаш мумкин. Ўз ҳузур-ҳаловатидан кечиб, жонини хатарга қўйиб, ўзгалар дардида елиб-югурадиган, беморларни нафақат дори-дармон, балки меҳр ва ширин сўз билан даволаётган бу шарафли касб эгаларининг машаққатли меҳнати таҳсинга сазовор.

Ҳозир мамлакатимизда 350 минг нафарга яқин ўрта тиббий ходимлари ва 6 мингга яқин олий маълумотли ҳамширалар фаолият юритиб келмоқда. Сўнгги йилларда уларнинг эмин-эркин ишлашини таъминлаш, жамиятдаги ўрни, ижтимоий мавқейини кўтариш бўйича сезиларли ишлар амалга ошириляпти.

Хусусан, яқинда давлатимиз раҳбарининг тиббиёт ходимлари билан очиқ мулоқотида ҳамширалар учун янги иш ўринлари яратиш, замонавий тиббий технологиялардан фойдаланиш имкониятларини ошириш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, билим ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштиришга доир қатор устувор вазифалар белгиланди.

Жумладан, алоҳида натижага эришган, ҳалол ва виждонан ишлаётган шифокор ва ҳамшираларга 100 фоизгача ойлик устамалар белгиланадиган бўлди.

Тиббиёт коллежлари ва техникумлари трансформация қилиниши ҳам соҳадаги муҳим янгиликлар сирасидан. Бунда хорижий ҳамкорлар билан халқаро тажриба асосида ҳамшираларни тайёрлашнинг янги мактаби яратилади. Шунингдек, барча тиббиёт коллежлари ва техникумлари олий таълим муассасаларига бириктирилади.

Бундан ташқари, Президентимизнинг «2022–2026 йилларда оналик ва болаликни муҳофаза қилишни кучайтириш тўғрисида»ги қарорида 2022 йил 1 июлдан бошлаб «тиббиёт бригадалари» таркибига қўшимча 3 600 та, 2023 йил 1 январдан бошлаб яна қўшимча 4 900 та ўрта тиббиёт ходимлари штатлари ажратилиши белгиланди.

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида ҳамширалик иши фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, жорий йил 1 январдан ўрта тиббиёт ходимлари «ҳамширалик иши» билан мустақил шуғуллана бошлади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
НАВБАТДАГИ ОММАВИЙ САЙЁР ҚАБУЛ БЎСТОН ТУМАНИДА БЎЛИБ ЎТДИ

Аввал хабар берганимиздек, Андижон вилоятининг шаҳар ва туманларида Президент маслаҳатчиси Турсунхон Ҳудойберганов раҳбарлигидаги вазирлик ва Республика идоралари раҳбарлари ва ўринбосарлари иштирокида оммавий сайёр қабуллар бўлиб ўтмоқда.

Мазкур қабулда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳамда вилоят корхона ташкилотлари раҳбарлари иштирок этдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#live

Айни дамда Булоқбоши туманида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Турсунхон Ҳудойберганов, Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳамда вилоят ташкилотлари иштирокида оммавий қабул бўлиб ўтмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok