Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.6K subscribers
41.5K photos
4.69K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ ЯНГИ БОСҚИЧДА...

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Ботиржон Ҳамраев бошчилигидаги вакиллар Россия Федерациясининг Краснодар ўлкаси губернатори ўринбосари Александр Руппел раҳбарлигидаги делегация аъзолари билан видеоконференция ўтказдилар.

Россиялик ҳамкорлар билан мулоқот давомида вакиллар Андижон вилояти ҳамда Краснодар ўлкаси тадбиркорлари ўртасидаги инвестиция, туризм ва иқтисодий-ижтимоий соҳалардаги ҳамкорлик алоқаларини янги босқичда давом эттириш юзасидан фикр алмашдилар.

Шунингдек, Б.Ҳамраев Краснодар ўлкасида Андижон савдо уйини очиш таклифини билдирди. Жараёнда россиялик ҳамкорлар ҳам бу борадаги мақсадлари муштараклигини билдирдилар. Бундан ташқари, туризм, ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, мева-сабзавотларни қайта ишлаш ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги имкониятлар атрофлича муҳокама қилинди. Якунида барча масалаларни йўл харитасига киритиб, тез фурсатларда ҳал этишга келишиб олдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон вилоятида 12 май кунги об-ҳаво тўғрисида маълумот

Вилоятда ҳаво ўзгарувчан бўлиб, кечаси тоғ олди туманларда ёмғир кузатилиши мумкин.

🔹Кундузи ҳаво очиқ бўлади.

Ҳарорат:

🌑 +15...+20... даража илиқ;

🌕 +26...+28… даража илиқ бўлади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
САЙЛОВ ОЛДИДАН ЎҚУВЛАР БОШЛАНДИ

Фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи вилоят комиссияси томонидан туман, шаҳар комиссиялари аъзолари ҳамда ишчи гуруҳи учун семинар - тренинглар ўтказилмоқда.

Семинар ўтказиш учун гуруҳлар ташкил этилиб, ҳудудларга сафарбар этилди.

Пахтаободда бўлиб ўтган семинарни иккинчи гуруҳ раҳбари, комиссия раиси Х.Омонов олиб борди ва мавзу юзасидан маъруза қилди.

Ушбу ўқувларда маҳалла раисининг вазифалари, сайлов жараёнларига оид Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги мазмун-моҳияти, сайловга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тартиби, сайловларда овоз бериш қоидалари хусусида ҳуқуқий-тарғибот материаллари асосида кенг маълумотлар бериб ўтилди.

Шунингдек, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнларига оид ҳаракатларнинг ҳуқуқий жиҳатлари, ташкилотчиларнинг мажбуриятлари тушунтириб ўтилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Избосканликларнинг меҳмондўстлигига шайдо Кегейлиликлар камерамиз нигоҳида...

Жорий йилнинг 30 апрель куни Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли туманининг нуронийлари Избосканда меҳмон бўлишган эди.

Мазкур жараён зангори экраннинг юзини кўриш арафасида...

Эслатиб ўтамиз: Мазкур лавҳа бир неча телеканалларда намойиш этилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
МАРҲАМАТ ТУМАНИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ТИЗИМИДАГИ АНИҚ ВА ТАБИИЙ ФАНЛАР ЎҚИТУВЧИЛАРИ ТУРК ТАЪЛИМИ МEТОДИКАСИ БИЛАН ТАНИШТИРИЛМОҚДА

Марҳамат тумани ҳокими Бобуржон Юлдашев ташаббуси билан Марҳамат туманидаги барча мактаблардаги физика, математика ва кимё, биология фанлари ўқитувчилари Ўзбекистон Тошкент Турк лицейи ўқитувчилари томонидан Дарс ўтишда янги инновацион усуллар билан таништирилмоқда.

Жорий йилнинг 11 май куни Марҳамат туманидаги физика, математика ва кимё, биология фанлари ўқитувчилари Марҳамат Агротехнологиялар техникуми, 2-сонли касб-ҳунар мактаби ҳамда 47-сонли ИДУМда ташкил этилган семинар дарсларда иштирок этишиб, Ўзбекистон Тошкент Турк лицейи ўқитувчилари билан фикр алмашдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Forwarded from Yangi Andijon
Туркия элчиси Янги Андижонда!

Туркиянинг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Олган Бекар Янги Андижон шаҳрининг қурилиш ишлари билан танишди.
Дастлаб жаноб элчига дирекция раҳбари Азизбек Омонов томонидан замонавий андозалар асосида барпо этилаётган Янги Андижон шаҳрининг бош режа макети кўрсатилиб, лойиҳа бўйича тўлиқ маълумотлар берилди.
Шундан сўнг Олган Бекар янги шаҳар қурилишида қатнашаётган ҳамюртлари яъни Туркиялик инвесторлар, қурилиш компаниялари ҳамда лойиҳачи, қурувчилар билан вилоятимизда чет-эллик мутахассислар ва инвесторлар учун яратилган шарт-шароитлар бўйича суҳбатлашиб ҳамюртлари томонидан ижобий фикрлар билдирилгани учун вилоятимиз мутасаддиларига миннатдорчилик билдирди. Бундан ташқари бунёдкорлик ишларида барча ташкилотчилару, қурувчиларга шижоат ва куч-қувват тилади.

|Web-site|Facebook|Instagram|Telegram|YouTube|