Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.6K subscribers
41.6K photos
4.69K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат дастурлари амалда!

2021 йилда Андижон вилоятида 31 та маҳаллада “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат дастурлари ижросини таъминлаш ишлари амалга оширилди. Натижада Асака туманидаги “Фидокор” МФЙда истиқомат қилувчи 3257 нафар аҳолининг ҳам турмуш шароити яхшиланди. Жумладан, тоза ичимлик суви таъминотидаги узилишларга бархам берилди. Андижон вилоят телевидениясининг “Андижон ахбороти” информацион дастурида ҳавола этилган лавҳада шу мавзуда ҳикоя қилинади.

Туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Forwarded from Hudud Inform
#Андижон_вилояти

Андижонда «Ҳоким ёрдамчилари» фаолиятини бошлади

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилишича, маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари 11 январдан ўзларига бириктирилган маҳаллаларда хизмат вазифаларини бажаришга киришди.

Вилоятда жорий йил январь ойи якунига қадар ҳоким ёрдамчилари фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизими жорий этилади.

Ушбу тизим асосида ҳоким ёрдамчилари фаолияти самарадорлиги мониторинги амалга ошириш билан бир қаторда ҳар чорак якунлари бўйича ишда юқори натижаларга эришган ҳоким ёрдамчилари Миллий кадрлар захирасига киритилади.

https://t.me/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти профессор-ўқитувчилари Булоқбоши туманида аҳолига мастер-класс ўтишмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ИССИҚХОНАДА ЗАР УНДИРАЁТГАН МИРИШКОРЛАР...

Олтинкўл туманининг Садда маҳалласидаги 547 та хонадон соҳиблари томорқадан самарали фойдаланиб, йилнинг тўрт фаслида ҳам даромад топаётган миришкорлар ҳисобланади. Буни биргина иссиқхонасидан 20 миллион сўмгача соф фойда олаётган Иродахон Исмоиловалар хонадони мисолида ҳам кўришимиз мумкин.

Томорқадан самарали фойдаланаётган бу инсонларнинг деҳқончиликда орттирган тажрибаларини юртга намуна қилиб кўрсатилса арзийди. 2021 йилда туманда 1955,6 миллиард сўмлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилди. Бу кўрсаткичда эса хонадонларнинг улуши ҳам сезиларли. Сабаби туманда ердан зар ундириш ҳадисини олган деҳқонлар кўпчиликни ташкил қилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижонда 3 минг 665 нафар фуқаро субсидия асосида уй-жой олди

2021 йилда 8 минг 643 нафар фуқаро томонидан субсидия асосида уй-жой олиш учун ариза билан мурожаат қилган бўлиб, улардан 3 минг 665 нафари ижобий хулоса берилиб, уй-жой сотиб олган. Қолган 4 минг 377 нафар фуқаронинг аризасига эса етарли балл тўплай олмагани учун рад жавоби берилган.

2022 йилда Ўзбекистон Президентининг 2021 йил 9 декабрдаги «Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонига асосан Андижон вилояти бўйича 3000 та кўп квартирали хонадон, 500 та якка тартибдаги уй-жойга ипотека кредити ажратиш кўзда тутилган.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
📌«ТАРАҚҚИЁТ СТРАТEГИЯСИ МУҲОКАМАДА»

🔖«Миллий тикланиш» демократик партияси Андижон вилоят Кенгаши ташаббуси билан Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

🔖Давра суҳбатини вилоят Кенгаши раиси ўринбосари К.Абдувалиева олиб борди.

🔖Унда партиянинг маҳаллий Кенгашларидаги депутатлик гуруҳи аъзолари, турли соҳа вакиллари, бошланғич партия ташкилоти аъзолари иштирок этди.

🔖Йиғилганлар Тараққиёт стратегияси лойиҳасида илгари сурилган 7 та устувор йўналишдаги масалалар юзасидан фикрлари ва ўз таклифларини билдирдилар.

🔖Жумладан, Халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгаши депутати З.Исмоилова ҳамда Республика маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими ходимлари ўз таклиф ва ташаббуслари билан ўртоқлашдилар. Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси лойиҳасининг мазмун-моҳияти атрофлича муҳокама этилиб, таклифлар тайёрланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда замонавий IT марказлари сони кўпаймоқда

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижонлик экспортчилар ташқи бозорга 680,8 млн. долларлик маҳсулот етказиб беради

Батафсил: халқ сўзи

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналистлар ва блогерлар учун пресс тур ва матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Пресс тур мобайнида 2021 йил давомида Андижонда қуриб фойдаланишга топширилган шифо масканлари фаолияти билан, тиббиёт ходимларининг машаққатли меҳнатлари жараёнлари, янги тиббий технологиялар, янги қурилаётган объектлар билан, Андижонда жаҳон андозалари даражасидаги тиббий хизматни ташкил этиш учун олиб борилаётган улкан ишлар билан таништирилдилар.

«Хонобод» сиҳатгоҳида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Салоҳиддин Юсупов билан матбуот анжумани ўтказилди.

- Журналистлар ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ХОТИН-ҚИЗЛАР ҲАР ТОМОНЛАМА ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНАДИ...

Вилоят ҳокимининг ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Махамаджон Нишанов Булоқбоши туманида бўлиб, хотин-қизларнинг муаммоларини тизимли ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилаётган ишлар билан атрофлича танишди.

Туман штаби аъзолари билан мулоқоти давомида «Аёллар дафтари»га рўйхатга олишнинг 3-босқичида белгиланган вазифалар ҳамда эътибор қаратиш лозим бўлган муҳим жиҳатлар хусусида сўз юритди.

Шунингдек, Буюк Турон ва Юксалиш маҳаллаларидаги хонадонларда бўлиб, 30 ёшдан юқори бўлган хотин-қизларни хатловдан ўтказиш жараёнида иштирок этиб, сўровномаларни тўлиқ ва сифатли тўлдириш юзасидан тушунча ва тавсиялар бериб ўтди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
МАҲАЛЛАЛАРДА ИШ ҚИЗҒИН...

Вилоят ҳокимининг ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Махамаджон Нишанов Жалақудуқ туманида бўлиб, маҳаллаларда амалга оширилаётган ишлар ҳамда тадбиркор аёлларнинг фаолияти билан яқиндан танишди.

Дастлаб, Дўнгқишлоқ маҳалласи ҳудудидаги «Абдуллажон ота паррандачилик» МЧЖ раҳбари Наргиза Хушбақова билан мулоқот ўтказиб, тадбиркорнинг 17 кунлик 10 мингта бройлер жўжаларни озиқлантириш ва уларни касалликлардан ҳимоя қилиш борасида йўлга қўйилган тажрибаси ва ишчиларга яратилган шароитларга эътибор қаратди. Шунингдек, ҳудудда «Аёллар дафтари»га киритишнинг 3-босқичида ўтказилаётган хатлов жараёнларини хонадонбай ўрганди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok