Давлатимиз раҳбари томонидан «Аёллар» ва «Ёшлар дафтари» дея бошланган хайрли иш ўз ташвишларига ўралашиб, дардини айтолмай юрган хотин-қизларнинг ҳамда жамиятда ўз ўрнини топишга ҳаракат қилаётган ёшларни муаммоларига ечим топишда муҳим аҳамият касб этади. Олтинкўл туман сектор раҳбарлари томонидан ушбу долзарб масалани ҳал қилиш борасида туманда жойлашган Лело текстиль МЧЖ, Сайёра фаввора плюс МЧЖ ва Бахт текстиль Андижон МЧЖ га Аёллар ва ёшларни бандлигини таъминлаш мақсадида саёҳат уюштирилди. Албатта, бундай экскурсия ўзининг ижобий натижасини бермай қолмади. Саноат корхоналари фаолияти билан яқиндан танишган иштирокчиларга шу ернинг ўзида бўш иш ўринлари таклиф этилди. Таклиф 61 кишига маъқул келиб, улар доимий иш ўрнига эга бўлдилар.
Фото: Олтинкўл тумани ҳокимлиги матбуот хизмати
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok

Мамлакатимизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш асосий вазифалардан бири ҳисобланади. Бу масалага вилоятимизда ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жумладан, Президентимиз бугунги кунда онкологик касалликларни олдини олиш борасидаги ташаббуслари яққол мисол бўла олади. Бугун, Ҳиндистон давлати Ню-Дели шаҳридаги “Action cancer hospital” шифохонаси етакчи мутахассислари, доктор Vikas Chaudxary ва Naveen Kumar Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари Ўткирбек Шукуров томонидан кутиб олинди.
Мутахассислар билан онкологик ва вирус этиологиялик жигар хасталиклари мавжуд беморлар билан Оnline телемедицина орқали мулоқот қилишни йўлга қўйиш ва иммуногистохимия йўналишини ривожлантириш бўйича музокара олиб борилди.