Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.6K subscribers
41.6K photos
4.69K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
🏙Оғиз ёпиш дуоси
«Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар»
Рамазон ойининг рўзасини тонг отганидан кун ботгунича холис Аллоҳ таоло учун тутишни ният қилдим. Аллоҳу акбар

🌆Оғиз очиш дуоси
«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афторту, фағфирлий ма қоддамту ва маа аххорту».
Ё Аллоҳ! Сенга имон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқ билан ифтор қилдим.
Эй гуноҳларни кечиргувчи Зот! Олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Омин!

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ОЛТИНКЎЛДА ЕТТИ ХАЗИНАНИНГ БИРИ – ПИЛЛА ЕТИШТИРИШ БОШЛАНДИ

Туман пиллакорлари жорий йилда 181 тоннадан зиёд «кумуш тола» хирмонини яратиш мақсадида меҳнат қилишга киришдилар. Шу маънода фермерлар ва мавсумий ишчилар етиштираётган пилла жаҳон бозорида харидоргир бўлишини таъминлаш мақсадида, сифатли ҳосил етиштиришга жиддий эътибор қаратилмоқда.
Олтинкўл туманида ушбу йилда 3 минг 237 қути ипак қуртлари парваришлаб 181 тонна пилла хом ашёси етиштириш режалаштирилган. Бунинг учун 8 та марказлашган инкубаториялар танланиб 12-16 апрель куни уруғлар қўйилди. Қутидаги ипак қуртлари парвариш учун туман бўйлаб 2 минг 600 нафар қурт боқувчилар ишга ёлланган бўлиб, 1-2-3 ёшлари учун сўкчаклар тайёрлаб қўйилган.
20 апрелдан Намуна, Ашуров ҳамда Андижон массивларида ипак қурти тарқатиш ишлари бошланган бўлиб, бугунги кунга қадар 300 қути ипак қуртлари 270 та қурт боқувчи хонадонларга тарқатилиб парвариш қилинмоқда.

Фото: Олтинкўл тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#матбуот_анжумани

Бугун Андижон вилояти Мактабгача таълим бошқармаси ва мактабгача таълим ташкилотларида Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати, Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ва Андижон вилояти Мактабгача таълим бошқармаси ҳамкорлигида Матбуот анжумани ва Пресс тур ўтказилди.

Унда 2021 йил 1-чорагида Андижон вилояти Мактабгача таълим тизимида амалга оширилган ишлар, мактабгача таълим ташкилотларидаги таълим сифати, соғлом овқатлантириш, уларга яратилган шарт шароитлар билан янада яқиндан таништириш ва бошқа амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот берилди. Матбуот анжумани ва Пресс турда вилоятимизда фаолият олиб бораётган ОАВ вакиллари бевосита иштирок этдилар.

Фото: Андижон вилояти Мактабгача таълим бошқармаси ахборот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#online

ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ САЙЁР ҚАБУЛИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Аввал хабар берганимиздек, бугун, апрель ойининг охирги шанба куни вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Пахтаобод туманида сайёр қабул ўтказмоқда. Жараёнда вилоят солиқ, прокуратура, ИИБ идоралари ҳамда бошқа мутасадди корхона ва ташкилотларнинг раҳбарлари иштирок этмоқда.
Қабул давомида фуқароларнинг ишга жойлашиш, йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви билан таъминлаш, электр симёғочлар ўрнатиш ва эскирган трансформаторларни алмаштириш, имтиёзли кредит олиш, суюлтирилган газ баллонлари ажратилиши, соғлиқни сақлаш ва ногиронлик аравачалари билан таъминлаш, уй-жой, моддий ёрдам, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш каби масалаларга оид 200 дан ортиқ мурожаатлари қабул қилинди. Вилоят раҳбари аксарият муаммоларни жойида ҳал этиб, вақт талаб этадиган масалалар юзасидан мутасаддиларга кўрсатма ва топшириқлар берди.

Қабул давом этмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
АСАКАНИНГ АХТАЧИСИДАГИ ИССИҚХОНАЛАРДА ЕТИШТИРИЛГАН МАҲСУЛОТЛАР БОЗОРЛАРДА

Барчага маълумки Асака тумани «Ахтачи» маҳалла фуқаролар йиғини ўзининг иссиқхоналари ва етиштириладиган маҳсулотлари билан машхур.
Бугунги кунда ушбу маҳаллада етиштирилган маҳсулотлар бозорларимизни тўлдиришда давом этмоқда.
Айни кунларда маҳаллада яшовчи фуқароларимиз томонидан иссиқхоналарда бодринг, помидор, саримсоқпиёз ва булғор қалампирлари етиштирилмоқда.

- «Биз етиштирган маҳсулотларимизни юртимиз бозорларига етказиб беришдан мамнунмиз. Бугун ҳам эрта тонгдан янги узилган бодрингларни бозорга олиб чиқдик. Биз шу иссиқхоналар орқали узоқ йиллардан буён даромад топамиз, даромадимизга тўйлар қилдик, шу орқали рўзғоримизни тебратяпмиз» дейди 69 ёшли Мамуржон ота.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram