Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.6K subscribers
41.6K photos
4.69K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
#саломатлик_ойлиги

Андижонда апрель «Саломатлик ойи» муносабати билан Андижон шаҳар Тиббиёт бирлашмаси томонидан “ Халқлар дўстлиги ” стадионида соғлом турмуш тарзи тарғиботи бўйича спорт тадбирлари ўтказилди. “ Велопойга ” бўйича мусобақа ўтказилди.

Фото: Андижон вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
🏙Оғиз ёпиш дуоси
«Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар»
Рамазон ойининг рўзасини тонг отганидан кун ботгунича холис Аллоҳ таоло учун тутишни ният қилдим. Аллоҳу акбар

🌆Оғиз очиш дуоси
«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афторту, фағфирлий ма қоддамту ва маа аххорту».
Ё Аллоҳ! Сенга имон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқ билан ифтор қилдим.
Эй гуноҳларни кечиргувчи Зот! Олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Омин!

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#Ҳуқуқий_тарғибот

Ҳайдовчиларга ҳаракатланиш тезлиги билан боғлиқ қуйидаги ҳаракатлар тақиқланади:

тезликни мазкур транспорт воситасининг техник тавсифномасида кўрсатилган энг юқори тезликдан ошириш;

тезликни транспорт воситасига ўрнатилган “Тезлик чекланган” таниқлик белгисида кўрсатилганидан ошириш;

зарурият бўлмаганда жуда паст тезликда ҳаракатланиб, бошқа транспорт воситаларига халақит бериш;

йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олиш зарурияти бўлмаганда кескин тормоз бериш.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ташаббуси билан эълон қилинган «Саломатлик ойлиги» бўйича жойларда турли тадбирлар ўтказилиб, барча тизим вакиллари фаол иштирок этиб келишмоқда.

Андижон туман тиббиёт бирлашмаси бўлими ходимлари ҳамда ХТБ ва МТБ ходимлари иштирокида «Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам» ва «Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз» шиорлари остида бадантарбия, арқон тортиш ва бир қатор спорт мусобақаларида фаол иштирок этиб, ўз чаққонликларини намойиш этдилар. Ушбу МФЙ ҳудудида яшовчи аҳоли орасидаги 4-гуруҳдаги фуқаролар аниқланиб 3- гуруҳга олиб чиқилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Сузувчимиз Токио Олимпиадаси нормативини бажарди.

17 апрель куни Андижон вилояти Сув спорти ИБЎСМ спортчиси Элдор Усмонов Тошкент шаҳрида ўтказилаётган Сузиш бўйича Токио Олимпиадасига саралаш мусобақасида 100 метрга баттерфляй усулда 51.83 сония натижа қайд этиб Олимпиада нормативини бажарди (мазкур йўналишда олимпиада нормативи 51.96 сонияни ташкил этади).
Андижон вилояти ҳокимлиги спортчи Элдорбек Усмонов ва мураббий Ойбек Исмоиловларнини ғалаба билан муборакбод этади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ОЛТИНКЎЛ ТУМАНИДА ТОМОРҚАДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНИЛМОҚДА

Олтинкўл туманида йилдан-йилга деҳқончиликка илмий асосда ёндашиб, бозор талаблари ҳамда эҳтиёжларидан келиб чиқиб маҳсулот етиштиришнинг инновацион усуллари жорий этилмоқда. Туманнинг Офтобачек қишлоғида тадбиркор Маъруфжон Умрзақов томонидан 80 сотих майдонда барпо этилган иссиқхонада айни пайтда помидорининг Аламина навидан мўл ҳосил олинмоқда.
Айни кунларда иссиқхонада етиштирилаётган помидор ҳосилини кўриб, кўзингиз қувнайди. Сифатли маҳсулот бозорга пешма-пеш чиқарилмоқда. Мавсум охиригача помидоридан 100 тонна ҳосил олиниши режалаштирилган.
Иссиқхонада 10 дан ортиқ қишлоқ аёллари бандлиги таъминланган.

Фото: Олтинкўл туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#саломатлик_ойлиги

Жорий йилнинг 16 апрель куни Андижон «Саховат» интернат уйида Андижон вилоят ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш маркази ҳамда «Саховат» интернат уйи раҳбарлари бошчилигида тизим ходимлари ўртасида спорт машғулотлари ва мусобақалар ўтказилди.

Марказ ва муассасалар ходимлари ҳудудни 5 000 қадам юриш билан бошладилар сўнг эрталабки бадан тарбия машғулотларини ўтказилди.

Шунингдек, спортнинг шахмат, шашка, бадминтон, арқон тортиш, стол тенниси мусобақалари ўтказилди. Ўтказилган мусобақада «Саховат» ходимлари стол тенниси, бадминтон ва арқон тортиш бўйича ғолибликни қўлга киритдилар. 100 метрга югуриш ҳамда шашка ўйинларида эса марказ ва муассаса ходимлари дурранг натижага эга бўлдилар.

Фото: Андижон вилояти тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаси матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Вилоятимизда ўтказилаётган «Саломатлик ойлиги» доирасида, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишни мақсад қилган ҳолда Қўрғонтепа туманидаги уюшмаган ёшлар ўртасида «Ҳоким кубоги» мусобақасига старт берилди.

Мусобақа маҳаллалараро тарзда ёшлардан таркиб топган жамоалар иштирокида ўтказилади. Ҳудудлар кесимида саралашдан босқичидан ўтган 8 та маҳалла жамоалари, тумандаги «Савой» ўйингоҳида мусобақанинг Play-off босқичида беллашади.

Бугун иккита қишлоқ ўрамида илк ўйинларга старт берилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
🏙Оғиз ёпиш дуоси
«Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар»
Рамазон ойининг рўзасини тонг отганидан кун ботгунича холис Аллоҳ таоло учун тутишни ният қилдим. Аллоҳу акбар

🌆Оғиз очиш дуоси
«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афторту, фағфирлий ма қоддамту ва маа аххорту».
Ё Аллоҳ! Сенга имон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқ билан ифтор қилдим.
Эй гуноҳларни кечиргувчи Зот! Олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Омин!

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ТАЙИНЛОВ

Халқ депутатлари Улуғнор тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўриб чиқилди. Унда Андижон вилояти Улуғнор тумани ҳокими лавозимига Ахмаджонов Мухаммадисломиддин Мухаммадсобирович тайинланди.

Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Президент матбуот котиби Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари ахборот хизматлари раҳбарлари билан учрашди.

Учрашувда уларнинг фаолияти, ҳудудлардаги ўзгаришларнинг ёритилиши, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар билан ишлаш даражаси муҳокама қилинди.

ОАВ ва блогерлар билан алоқаларни етарлича йўлга қўймаган, танқидий материалларга тезкор муносабат билдирмаган ахборот хизматлари қайд этилиб, уларга кўмаклашиш чоралари белгиланди.

Учрашувга вазирлик ва идораларнинг матбуот котиблари ҳам чақирилиб, марказий ва ҳудудий ахборот хизматлари ўртасида ўзаро боғлиқлик механизми ташкил этилди.

Шундай форматдаги учрашувларни мунтазам ўтказиб туришга келишиб олинди.

Facebook|Instagram|Twitter