Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
12.1K subscribers
40K photos
4.49K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ҳамда «Сабр» Республика ижтимоий-иқтисодий ривожланиш маркази, Республика “Istiqbolli avlod” ижтимоий-ахборот маркази билан ҳамкорликда Европа Иттифоқининг молиявий кўмагида “COVID-19 пандемиясининг Ўзбекистон фуқаролик жамиятига таъсирини камайтириш дастури» лойиҳасини (қиймати 1 млн евро) ишга туширмоқда. Лойиҳа мамлакатимиз ҳукуматига кўмаклашишга қаратилган.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
🏙Оғиз ёпиш дуоси
«Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар»
Рамазон ойининг рўзасини тонг отганидан кун ботгунича холис Аллоҳ таоло учун тутишни ният қилдим. Аллоҳу акбар

🌆Оғиз очиш дуоси
«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афторту, фағфирлий ма қоддамту ва маа аххорту».
Ё Аллоҳ! Сенга имон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқ билан ифтор қилдим.
Эй гуноҳларни кечиргувчи Зот! Олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Омин!

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#саломатлик_ойлиги

Видеолавҳа: “Андижон сув таъминоти” МЧЖ матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
“UzAuto Motors” компаниясига ёшлар етакчиси сайланди

Жорий йилнинг 16 апрель куни Асака шаҳридаги “UzAuto Motors” акциядорлик жамиятидаги Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти етакчиси сайлови ўтказилди. Унда компания Бош директори Р.Ражабов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Андижон вилоят Кенгаши раиси Р.Каримовлар иштирок этдилар.

Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#саломатлик_ойлиги

Вилоят ҳокими ташаббуси билан бошланган «Саломатлик ойлиги»да Андижон вилояти молия бош бошқармаси ходимлари ҳам фаол иштирок этмоқдалар. Улар томонидан ҳафтанинг чоршанба ва шанба кунлари спортнинг ўнлаб тури бўйича беллашувлар ташкил этилган бўлиб, бугун бир гуруҳ шахматчилар ақл машқи бўйича қобилиятини синовдан ўтказишган бўлса, бир гуруҳи мини футбол ҳамда енгил атлетиканинг югуриш машқини бажаришди.

Бу каби тадбирлар бош бошқарманинг барча шаҳар ва туманларида ҳам кўтаринки руҳда ўтмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ИЗБОСКАН ТУМАН ПРОКУРАТУРАСИ СEКТОРИДА ТАШКИЛ ЭТИЛГАН КУТУБХОНАНИ БИЛАРМИДИНГИЗ?

Хабарингиз бор Избоскан туманида 4 та сектор ташкил этилган. Улардан 2-сектори Прокуратура сектори ўз кутубхонаси билан ажралиб туради. Ушбу кутубхона 2018 йилда ташкил этилган бўлиб, фонди 1000 тадан зиёд китоблар билан бойиган.
Бугун ушбу кутубхонада туманнинг энг кўзга кўринган ёзувчиларидан бири, таниқли инсон, Избоскан зиёсига айланиб улгурган устоз Қамчидек Кенжа ва уюшмаган ёшларнинг бадиий учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув аввалида ёзувчининг 2-сектор ҳудудида яшовчи уюшмаган ёшларга ўз тилакларини билдириб ўтди. Тадбирда туман прокуратураси ходими Йўлдошев Убайдулла ҳам ўз тилаклари ва устоз ёзувчига совғалари билан иштирок этди. Тадбир жараёнида ўқувчилар ва ўқитувчилар тақдирланиб, ёшларнинг саволларига жавоблар берилди.

Фото: Избоскан туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
КУРАШ БЎЙИЧА ПРОКУРОР СОВРИНИНГ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Хонобод шаҳар сиҳатгоҳининг ўйингоҳида ўтказилган 2009-2010 йилларда туғилган кичик ўсмирлар ва қизлар ўртасида спортнинг кураш тури бўйича прокурор соврини учун вилоят мусобақасининг барча вазнлар тоифасида ғолиблар аниқланди. Мусобақада вилоятимизнинг барча туман, шаҳарларидан ўсмир ёшлар иштирок этдилар.

Тақдирлаш маросимида сўз олган шаҳар ҳокими М.Тажибаев ҳамда шаҳар прокурори Б.Алиевлар мусобақада иштирок этган барча ёшлар доимий спорт билан шуғулланишлари бунинг учун барча имкониятлар мавжудлигини таъкидлаб келгусида юртимиз байроқларини жаҳон ареналарида ҳам юқориларга кўтаришарини тиладилар. Барча ғолиблар муносиб тақдирланди.

Эслатиб ўтамиз ушбу спорт мусобақалари вилоятимизда апрель ойи «САЛОМАТЛИК ОЙИЛИГИ» доирасида ўтказилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram