Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.6K subscribers
41.6K photos
4.69K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлардаги ўзгаришлар, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Самарқанд вилоятига жўнаб кетди.
Шаҳар ва туманлардаги саноат корхоналари, туризм мажмуалари, транспорт инфратузилмаси, янги уйларни бориб кўриш режалаштирилган. Сафарнинг иккинчи куни халқ депутатлари, аҳоли вакиллари билан йиғилиш ўтказилиб, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш истиқболлари белгиланади.

Президент Шавкат Мирзиёев в целях ознакомления с ходом развития регионов и жизнью населения отбыл в Самаркандскую область.
Запланировано посещение промышленных предприятий, туристических комплексов в городах и районах, ознакомление с объектами транспортной инфраструктуры, новым жильем. Во второй день поездки состоится совещание с участием народных депутатов и представителей общественности, на котором будут обозначены дальнейшие шаги по социально-экономическому развитию области.

#Mirziyoyev #safar #Samarqand

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Ҳуқуқий_тарғибот

Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси қайта ташкил этилди

“Хотин-қизларни қўллаб қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (210-сон, 14.04.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси қайта ташкил этилди.

📋 Қарор билан Жамғарма тўғрисидаги низом тасдиқланди.

🔰 Унга мувофиқ Жамғарма:

👉 оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, шу жумладан, ногиронлиги бўлган шахсларга, ногиронлиги бўлган фарзандларини тарбиялаётган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож хотин-қизларга уй-жойларнинг бошланғич бадалини тўлаб беради;

👉 хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, соғлиғини сақлаш, аёллар спортини ривожлантириш, меҳнат ва ўқиш шароитларини яхшилаш билан боғлиқ тадбирларни молиялаштиришга кўмаклашади;

👉 хотин-қизларнинг тадбиркорлик ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун тижорат банкларига ресурс маблағларини белгиланган тартибда жойлаштиради;

👉 хотин-қизларга меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича билим ва кўникмаларни эгаллашлари учун зарур шароитлар яратиш билан боғлиқ тадбирларни молиялаштиришга кўмаклашади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижон вилоятида эълон қилинган «Саломатлик ойлиги» доирасида «Спортчи ва ёшлар» учрашуви ташкил этилди

Қўрғонтепа туман ҳокимлиги мажлислар залидаги мазкур учрашув Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Андижон вилоят Кенгаши ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Андижон вилоят Кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилиб, унда ЎзМТП вилоят Кенгаши раиси Х.Оманов, Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси Р.Каримов ҳамда Бокс бўйича халқаро турнирлар соҳиби Иқболжон Холдоровлар иштирок этдилар.
Учрашувда инсон саломатлигини мустаҳкамлаш, ёшларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш орқали уларни жисмонан бақувват этиб тарбиялаш каби масалаларда сўз борди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Улуғнор тумани аҳолини касб-ҳунарга ўргатиш марказидан махсус репортаж

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Kun.uz Телеграм каналида «
Автошоҳбекат бозорга айланган — Бўстондаги ёймачилар муаммоси»
сарлавҳаси остида тарқалган видеолавҳа юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади;

Мазкур ҳолатни ўрганиш учун вилоят ҳокимлиги ҳамда вилоят бозорлар уюшмаси ходимларидан иборат ишчи гуруҳ тузилди. Ҳолат ишчи гуруҳ томонидан ўрганилади ва якуний натижалар бўйича тўлиқ ахборот берилади.

Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Андижон Kun.uz Телеграм каналида «Маҳалла раислигига сайлов жанжалга айланиб кетмоқда» сарлавҳаси остида тарқалган видеолавҳа юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади;

Мазкур ҳолатни ўрганиш учун вилоят ҳокимлиги ҳамда вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармасининг ходимларидан иборат ишчи гуруҳ тузилди. Ҳолат ишчи гуруҳ томонидан ўрганилади ва якуний натижалар бўйича тўлиқ ахборот берилади.

Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#саломатлик_ойлиги

Бугун Хонобод шаҳар Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Спорт бўлими бошчилигида шаҳримизнинг саноат техникуми спорт залида вилоятимизнинг барча шаҳар туманларидан келган 12-13 ёшли спортчи ёшлар ўртасида спортнинг қўл тўпи тури бўйича мусобақалар ўтказилди.
Олиб борилган қизғин беллашувда шаҳар туманлари ичида Қорасув шаҳри фахрли 1-ўринни, Олтинкўл тумани 2-ўринни, Хонобод шаҳар ёшлари 3-ўринни эгалладилар мусобақа ғолиблари ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Бу каби соғломлаштириш тадбирлари «Саломатлик ойлиги» доирасида корхона, ташкилот, муассаса ва аҳоли орасида мунтазам равишда давом этиб бормоқда.

Фото: Хонобод шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
🏙Оғиз ёпиш дуоси
«Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар»
Рамазон ойининг рўзасини тонг отганидан кун ботгунича холис Аллоҳ таоло учун тутишни ният қилдим. Аллоҳу акбар

🌆Оғиз очиш дуоси
«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афторту, фағфирлий ма қоддамту ва маа аххорту».
Ё Аллоҳ! Сенга имон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқ билан ифтор қилдим.
Эй гуноҳларни кечиргувчи Зот! Олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Омин!

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ХОНОБОД КEЧА ВА БУГУН

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йилнинг 2-3 июнь кунлари Андижон вилоятига ташрифи чоғидаги топшириғига, ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 июлдаги «2017-2019 йилларда Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрини комплекс ривожлантириш тўғрисида»ги 557–сонли Қарорига асосан «GM-UZBEKISTAN» акциядорлик жамияти томонидан қурилиб, 2018 йил 11 июнь куни фойдаланишга топширилди.
«Хонобод сиҳатгоҳи» -180 ўринга мўлжалланган, йиллик қуввати-6480 киши, лойиҳанинг умумий қиймати–98,0 млрд. сўм, яратилган ишчи ўринлар сони–134 та лойиҳанинг мақсади–Соғломлаштириш ва туризмни ривожлантириш.
«Хонобод сиҳатгоҳи» денгиз сатҳидан 850 м. баландликда жойлашган бўлиб, юқори нафас йўллари, асаб тизими ҳамда ҳаракат таянч органлари тизими касалликларини соғломлаштиришга мўлжалланган.
Дам олувчилар учун 60 та стандарт, 14 та оилавий ярим люкс, 10 та оилавий люкс хоналар ҳамда 6 та оилавий ВИП хоналар мавжуд.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
«ҚАДРДОН МАКТАБИМГА КИТОБ СОВҒА ҚИЛАМАН» АКЦИЯСИ АМАЛДА

Жорий йилнинг 15 апрель куни Марҳамат тумани Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 27-умумий ўрта таълим мактабида «Китоб сайли» номли байрам тадбири ўтказилди.
Тадбирда мактаб ўқувчилари томонидан фан ва ижод тўгаракларида тайёрланган кўргазмалар, мусиқий ва спорт чиқишлари, шеърхонлик баҳслари намойиш этилди. Байрам тадбирининг энг эътиборли томони кириш чиптаси - китоб эканлигида бўлди. Байрам тадбирида туман ҳокими Б.Юлдашев, ИИБ бошлиғи Ж.Қосимов ҳамда тумандаги барча ташкилот раҳбарлари, ота-оналар, умумтаълим мактабларининг Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари иштирок этдилар ва улар ўзлари билан олиб келган 350 дан ортиқ бадиий китобларни мактаб кутубхонасига совға қилдилар.
Шунингдек, Маданият бўлими ходимлари томонидан «Беш ташаббус – беш имконият!» шиори остида маданий тадбир ҳам ўтказилди.

Фото: Марҳамат тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram