Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.6K subscribers
41.6K photos
4.69K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
ВИЛОЯТ ҲОКИМИ «ЯНГИ АНДИЖОН» ТУРАР-ЖОЙ МАССИВИДА БЎЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга Андижон вилоятида қурилиши режалаштирилган «Янги Андижон» турар-жой массивининг бош режаси тақдимот қилинган эди.
Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ушбу масканда бўлиб, уй-жой, савдо ва хизмат кўрсатиш марказлари ҳамда яшил ҳудудларнинг жойлашуви билан яқиндан танишди. 4 минг гектарни эгалловчи «Янги Андижон» турар мажмуаси Андижон туманининг «Ҳақиқат», «Ўзбекистон», «Истиқлол» ҳамда И. Бакиров, Т. Мирзаев номли массивлар ҳудудида бунёд этилади.
Мазкур массивда 10 минг хонадондан иборат 500 та кўпқаватли уйлар қурилиб, 411 минг нафардан зиёд аҳолининг муносиб ҳаёт кечириши учун барча шароитлар яратилади. «Янги Андижон» турар жой массиви хорижий шаҳарсозлик андозаларига мос ва уйғун композициялар асосида олиб борилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижон вилоят халқ таълими бошқармаси ташаббуси билан ўқувчилар ҳамда ўқитувчилар орасида кимё фанига бўлган қизиқишни янада ошириш мақсадида барча шаҳар, туманларда «Кимё кунлари» ўтказилди.
Шаҳрихон туманидаги 44-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида ташкил этилган «Кимё куни» доирасида вилоятимиздаги энг кучли кимё фанлари ўқитувчилари иштирокида профессор Иброҳимжон Асқаров номидаги кимё фан олимпиадаси ўтказилди.
Шунингдек, куннинг иккинчи ярмида иштирокчилар учун профессор И.Р.Асқаров ҳамда Ўзбекистон Қаҳрамони, доцент К.Ғопировлар бошчилигида мастер-классларда ҳам ташкил этилди.
Тадбир якунида бошқарма бошлиғи томонидан мазкур лойиҳалар таълим сифатини янада яхшилашга қаратилганлиги ва бундай олимпиадалар бардавом ўтиши режалаштирилганлиги таъкидланди.
Якуний натижаларга кўра ғолибликни қўлга киритган кимё фани ўқитувчилари пул маблағлари, қимматбаҳо совғалар ҳамда И.Р.Асқаров муаллифлигидаги китоб жамланмалари билан тақдирландилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти Мархамат туманидаги Болалар ва Ўсмирлар спорт мактабида бокс бўйича ёшлар ўртасида мусобақа ўтказилди.

Видеолавҳа
: Миллий гвардия Андижон вилояти бошқармаси матбуот гуруҳи

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ДАЛАЛАРДАН ДАРАКЛАР

Бу йил Олтинкўл туманида яхши ният билан 5 минг 46 гектар майдонга чигит экилиб тўлиқ ундириб олинмоқда. Ҳозирда ғўза қатор ораларида биринчи култувация ишлари олиб борилмоқда. С. Ашуров номли массивда 17 та пахта-ғаллага йўналтирилган фермер хўжалиги бор, - дейди массив раҳбари Раҳимберди Комилов. –,«Жалилбой саховати» «Қўҳна водий ишончи», «Жалабек дурдонаси» каби фермер хўжаликларда ишлар намунали йўлга қўйилган. Мазкур массивдаги Мадаминжон Кушақов бошқараётган «Жалабек уста омади»фермер хўжалигида олиб борилаётган ишлар ҳам мақтаса арзигудек. Ушбу суратлар шу хўжалик далаларида олинди.

Фото: Олтинкўл туман ҳокимлиги Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
🏙Оғиз ёпиш дуоси
«Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар»
Рамазон ойининг рўзасини тонг отганидан кун ботгунича холис Аллоҳ таоло учун тутишни ният қилдим. Аллоҳу акбар

🌆Оғиз очиш дуоси
«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афторту, фағфирлий ма қоддамту ва маа аххорту».
Ё Аллоҳ! Сенга имон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқ билан ифтор қилдим.
Эй гуноҳларни кечиргувчи Зот! Олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Омин!

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#саломатлик_ойлиги

“Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам” ва “Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз”

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбeк Абдураҳмонов ташаббуси билан эълон қилинган “Саломатлик ойлиги” доирасида барча тизим вакиллари фаол иштирок этиб кeлмоқда.
Балиқчи тумани Мактабгача таълим бўлими жамоаси, ДМТТлар, ДХШлар, ОНМТТлар ҳамда пeдагог ходимлар, ота-оналар жами 500 нафардан зиёд иштирокчилар туман стадионида жам бўлишиб «Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам» шиорлари остида бадантарбия, арқон тортиш ва бир қатор спорт спорт мусобақаларида фаол иштирок этдилар.

Фото: Балиқчи тумани МТБ матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#саломатлик_ойлиги

Вилоят ҳокими ташаббуси билан бошланган «Саломатлик ойлиги»да «Андижон сув таъминоти» МЧЖ ходимлари ҳам фаол иштирок этмоқдалар. Улар томонидан ҳар куни спортнинг ўнлаб тури бўйича беллашувлар ташкил этилган бўлиб, бугун бир гуруҳ шахматчилар ақл машқи бўйича қобилиятини синовдан ўтказишди.
Бу каби тадбирлар жамиятнинг барча шаҳар ва туманларида ҳам кўтаринки руҳда ўтмоқда.

Видеолавҳа: Андижон "Сув таъминоти" МЧЖ матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлардаги ўзгаришлар, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Самарқанд вилоятига жўнаб кетди.
Шаҳар ва туманлардаги саноат корхоналари, туризм мажмуалари, транспорт инфратузилмаси, янги уйларни бориб кўриш режалаштирилган. Сафарнинг иккинчи куни халқ депутатлари, аҳоли вакиллари билан йиғилиш ўтказилиб, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш истиқболлари белгиланади.

Президент Шавкат Мирзиёев в целях ознакомления с ходом развития регионов и жизнью населения отбыл в Самаркандскую область.
Запланировано посещение промышленных предприятий, туристических комплексов в городах и районах, ознакомление с объектами транспортной инфраструктуры, новым жильем. Во второй день поездки состоится совещание с участием народных депутатов и представителей общественности, на котором будут обозначены дальнейшие шаги по социально-экономическому развитию области.

#Mirziyoyev #safar #Samarqand

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Ҳуқуқий_тарғибот

Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси қайта ташкил этилди

“Хотин-қизларни қўллаб қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (210-сон, 14.04.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси қайта ташкил этилди.

📋 Қарор билан Жамғарма тўғрисидаги низом тасдиқланди.

🔰 Унга мувофиқ Жамғарма:

👉 оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, шу жумладан, ногиронлиги бўлган шахсларга, ногиронлиги бўлган фарзандларини тарбиялаётган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож хотин-қизларга уй-жойларнинг бошланғич бадалини тўлаб беради;

👉 хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, соғлиғини сақлаш, аёллар спортини ривожлантириш, меҳнат ва ўқиш шароитларини яхшилаш билан боғлиқ тадбирларни молиялаштиришга кўмаклашади;

👉 хотин-қизларнинг тадбиркорлик ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун тижорат банкларига ресурс маблағларини белгиланган тартибда жойлаштиради;

👉 хотин-қизларга меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича билим ва кўникмаларни эгаллашлари учун зарур шароитлар яратиш билан боғлиқ тадбирларни молиялаштиришга кўмаклашади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижон вилоятида эълон қилинган «Саломатлик ойлиги» доирасида «Спортчи ва ёшлар» учрашуви ташкил этилди

Қўрғонтепа туман ҳокимлиги мажлислар залидаги мазкур учрашув Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Андижон вилоят Кенгаши ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Андижон вилоят Кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилиб, унда ЎзМТП вилоят Кенгаши раиси Х.Оманов, Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси Р.Каримов ҳамда Бокс бўйича халқаро турнирлар соҳиби Иқболжон Холдоровлар иштирок этдилар.
Учрашувда инсон саломатлигини мустаҳкамлаш, ёшларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш орқали уларни жисмонан бақувват этиб тарбиялаш каби масалаларда сўз борди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram