#саломатлик_ойлиги
«СПОРТ - СОҒЛИҚ ГАРОВИ» ШИОРИ ОСТИДА СПОРТ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ
Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ташаббуси билан эълон қилинган «Саломатлик ойлиги» доирасида туманимизда турли тадбирлар ўтказилиб, барча тизим вакиллари фаол иштирок этиб келмоқдалар.
Ана шундай тадбирларда бири бугун туман марказий ўйингоҳида Мактабгача таълим бўлими ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари ҳамкорлигида ўтказилди. «Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам» ва «Спорт соғлиқ гарови» шиорлари остида ўтказилган спорт, бадантарбия машғулотларида 33 та Мактабгача таълим ташкилотларининг 600 нафардан зиёд директорлари, педагог ходимлари ва тарбияланувчиларнинг ота-оналари фаол иштирок этиб, ўз чаққонликларини намойиш этдилар.
Фото: Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram

ЙЎЛНИ ҲАМ БОҒНИ ҲАМ ЯРАТАЁТГАН ЙЎЛЧИЛАР
Ердан унумли фойдаланиш, бир қарич ерни ҳам бўш қўймаслик бўйича амалга кирган ишлар ҳозирда давом эттирилмоқда. Андижон автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси тасарруфидаги Марҳамат туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасида боғдорчилик соҳаси анча илғорлаб кетди. Ўтган йили яратилган иссиқхонада бугунги кунда 1500 туп помидор, 200 туп бодринг, кўк пиёз, саримсоқ пиёз етиштирилмоқда. Бундан ташқари, корхона ҳудудининг 3 сотих майдонига картошка экилган бўлса, қолган ерларга 12 туп бодом, 8 туп ўрик, 23 туп олма, 6 туп шафтоли, 8 туп беҳи, 8 туп гилос кўчатлари ўтказилган. Шу билан бир қаторда 4 сотих майдонга балиқ ҳовузи ташкил этилган бўлиб, у ерда 2 кг дан 5 кг гача оғирликдаги балиқлар мавжуд. Яна, 5 та яшикда 10 оила асаларилар боқиб келинмоқда. Корхона ерларидан олинган ҳосил, балиқ, асал маҳсулотлари ишчи ходимлар учун бепул тарқатилади.
Фото: Автойўл матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Collegium Humanum Варшава университетининг Андижон филиалини ташкил этиш тўғрисида”ги тегишли Қарори қабул қилинди.
Филиалда ўқитиш Ўзбекистон Республикаси давлат таълим стандартлари талаблари инобатга олинган, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда Муассис томонидан тасдиқланадиган ўқув режалари ва фан дастурларига мувофиқ кундузги таълим шаклида инглиз, рус ва ўзбек тилларида тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Филиалда ўқитиш Ўзбекистон Республикаси давлат таълим стандартлари талаблари инобатга олинган, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда Муассис томонидан тасдиқланадиган ўқув режалари ва фан дастурларига мувофиқ кундузги таълим шаклида инглиз, рус ва ўзбек тилларида тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ОЛТИНКЎЛ ЙЎЛЛАРИ ГУЛЛАРГА БУРКАНАДИ
Олтинкўл туманида кенг кўламли ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари давом эттирилмоқда. Жараёнда туман маркази, ҳудудни кесиб ўтувчи халқаро йўлларни ҳамда ушбу йўллар бўйлари ва айланиб ҳаракатланиш белгиланган ҳудудларда, ландшафт тошли гулхоналарга Голланд петунияси ва бошқа гул кўчатлари экилмоқда. Маълумот учун бугун кунда тумандаги гулхоналарга 150 мингдан ортиқ хар-хил турдаги гул кўчатлари экиш режалаштирилган.
Фото: Олтинкўл туман ҳокимлиги Матбуот хизмати

ВИЛОЯТ ҲОКИМИ «ЯНГИ АНДИЖОН» ТУРАР-ЖОЙ МАССИВИДА БЎЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга Андижон вилоятида қурилиши режалаштирилган «Янги Андижон» турар-жой массивининг бош режаси тақдимот қилинган эди.
Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ушбу масканда бўлиб, уй-жой, савдо ва хизмат кўрсатиш марказлари ҳамда яшил ҳудудларнинг жойлашуви билан яқиндан танишди. 4 минг гектарни эгалловчи «Янги Андижон» турар мажмуаси Андижон туманининг «Ҳақиқат», «Ўзбекистон», «Истиқлол» ҳамда И. Бакиров, Т. Мирзаев номли массивлар ҳудудида бунёд этилади.
Мазкур массивда 10 минг хонадондан иборат 500 та кўпқаватли уйлар қурилиб, 411 минг нафардан зиёд аҳолининг муносиб ҳаёт кечириши учун барча шароитлар яратилади. «Янги Андижон» турар жой массиви хорижий шаҳарсозлик андозаларига мос ва уйғун композициялар асосида олиб борилади.

Андижон вилоят халқ таълими бошқармаси ташаббуси билан ўқувчилар ҳамда ўқитувчилар орасида кимё фанига бўлган қизиқишни янада ошириш мақсадида барча шаҳар, туманларда «Кимё кунлари» ўтказилди.
Шаҳрихон туманидаги 44-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида ташкил этилган «Кимё куни» доирасида вилоятимиздаги энг кучли кимё фанлари ўқитувчилари иштирокида профессор Иброҳимжон Асқаров номидаги кимё фан олимпиадаси ўтказилди.
Шунингдек, куннинг иккинчи ярмида иштирокчилар учун профессор И.Р.Асқаров ҳамда Ўзбекистон Қаҳрамони, доцент К.Ғопировлар бошчилигида мастер-классларда ҳам ташкил этилди.
Тадбир якунида бошқарма бошлиғи томонидан мазкур лойиҳалар таълим сифатини янада яхшилашга қаратилганлиги ва бундай олимпиадалар бардавом ўтиши режалаштирилганлиги таъкидланди.
Якуний натижаларга кўра ғолибликни қўлга киритган кимё фани ўқитувчилари пул маблағлари, қимматбаҳо совғалар ҳамда И.Р.Асқаров муаллифлигидаги китоб жамланмалари билан тақдирландилар.

ДАЛАЛАРДАН ДАРАКЛАР
Бу йил Олтинкўл туманида яхши ният билан 5 минг 46 гектар майдонга чигит экилиб тўлиқ ундириб олинмоқда. Ҳозирда ғўза қатор ораларида биринчи култувация ишлари олиб борилмоқда. С. Ашуров номли массивда 17 та пахта-ғаллага йўналтирилган фермер хўжалиги бор, - дейди массив раҳбари Раҳимберди Комилов. –,«Жалилбой саховати» «Қўҳна водий ишончи», «Жалабек дурдонаси» каби фермер хўжаликларда ишлар намунали йўлга қўйилган. Мазкур массивдаги Мадаминжон Кушақов бошқараётган «Жалабек уста омади»фермер хўжалигида олиб борилаётган ишлар ҳам мақтаса арзигудек. Ушбу суратлар шу хўжалик далаларида олинди.

🏙Оғиз ёпиш дуоси
«Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар»
Рамазон ойининг рўзасини тонг отганидан кун ботгунича холис Аллоҳ таоло учун тутишни ният қилдим. Аллоҳу акбар
🌆Оғиз очиш дуоси
«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афторту, фағфирлий ма қоддамту ва маа аххорту».
Ё Аллоҳ! Сенга имон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқ билан ифтор қилдим.
Эй гуноҳларни кечиргувчи Зот! Олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Омин!

“Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам” ва “Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз”
Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбeк Абдураҳмонов ташаббуси билан эълон қилинган “Саломатлик ойлиги” доирасида барча тизим вакиллари фаол иштирок этиб кeлмоқда.
Балиқчи тумани Мактабгача таълим бўлими жамоаси, ДМТТлар, ДХШлар, ОНМТТлар ҳамда пeдагог ходимлар, ота-оналар жами 500 нафардан зиёд иштирокчилар туман стадионида жам бўлишиб «Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам» шиорлари остида бадантарбия, арқон тортиш ва бир қатор спорт спорт мусобақаларида фаол иштирок этдилар.
Фото: Балиқчи тумани МТБ матбуот хизмати