Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
12K subscribers
39.4K photos
4.42K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Андижонда аҳолига урологик тиббий хизмат кўрсатиш жаҳон андозалари даражасида олиб борилмоқда

Батафсил:
Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#гуллаётган_Андижон

Андижонда павлония гуллади

Видеолавҳа: Андижон сув таъминоти МЧЖ матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#саломатлик_ойлиги

«Саломатлик ойлиги»давом этмоқда, «Андижон ҲЭТК»АЖ ишчи ходимлари эрталабки бадантарбия машғулотлари билан шуғулланмоқдалар.

Шу билан бирга ҳар бир фуқаро ўзи ва оила аъзоларининг соғлигига бефарқ бўлмаслигини, ушбу кўрилган чоралар, албатта аҳолимизнинг саломатлиги ва осойишталигини таъминлаш мақсадида олиб борилаётганлигини яна бир бор ҳис этиб ва қонун-қоидаларга қатъий амал қилишимиз зарур.

Видеолавҳа: «Андижон ҲЭТК» АЖ Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#саломатлик_ойлиги

Саломатлик ойлиги муносабати билан Андижон шаҳар 2-Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида спортнинг теннис ҳамда каратэ тури бўйича вилоят очиқ биринчилиги бўлиб ўтди. Бунда вилоят ҳокимлиги котибият мудири Б.Нишонов иштирок этиб ғолибларга вилоят ҳокимининг совғаларини топширди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#Ҳуқуқий_тарғибот

“Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (202-сон, 12.04.2021 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга мувофиқ, 2021 йил 15 июлдан:

ифлослантирувчи моддаларни атроф муҳитга чиқариб ташлаш, оқизиш ва чиқиндиларни жойлаштириш массаси тасдиқланган экологик нормативлардан 1 баравардан 5 бараваргача ёки ундан ортиқ (кам) бўлганда компенсация тўловчи субъектлар мос равишда 1 баравардан 20 бараваргача кўпайтирилган (камайтирилган) миқдорда компенсация тўловларини тўлайдилар;

экологик нормативларда тасдиқланмаган ёки уларнинг амал қилиш муддати тугаган бўлса, атроф муҳитга юқори (I тоифа) ва ўртача (II тоифа) даражада хавфли таъсир кўрсатадиган компенсация тўловчи субъектлар ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаш, оқизиш, чиқиндиларни жойлаштиришнинг амалдаги массасига нисбатан 20 баравар, шунингдек, паст (III тоифа) ва маҳаллий (IV тоифа) даражада таъсир кўрсатувчи компенсация тўловчи субъектлар 10 баравар кўпайтирилган миқдорда компенсация тўловларини тўлайдилар;

ифлослантирувчи моддаларни бирваракайига ташлаганлик ва оқизганлик учун компенсация тўловлари ҳар бир модда бўйича белгиланган базавий ставкаларга нисбатан 10 баравар кўпайтирилган миқдорда тўланади.

📋 Қарор билан Ўзбекистон ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Kun.uz да «Ҳокимиятнинг бажарилмас ваъдалари: Заврақликлар жавоб хатини эмас, амалий ҳаракатларни кутиб яшамоқда» сарлавҳаси остида тарқалган мақола юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади;

Мазкур мақолада келтирилган ҳолатлар Андижон вилояти ҳокимлиги томонидан назоратга олинди. Ҳолат ишчи гуруҳ томонидан ўрганилади ва якуний натижалар бўйича тўлиқ ахборот берилади.

Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилоятида эълон қилинган "Саломатлик ойлиги" доирасида Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан таълим вакилларининг спорт мусобақаларида ўзаро беллашувларини ташкил этиш ташаббусига кўра Избоскан ҳамда Балиқчи халқ таълими вакилларининг спорт мусобақаларидаги ўзаро беллашувлари

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Андижон тумани ҳокими Абдужаббор Эгамбердиев ва Марказий банки Андижон вилояти бош бошқармаси бошлиғи Элёрбек Усмонов жорий йилнинг 4 апрель санасида Заврақ МФЙ да бўлиб ҳудуддаги аҳоли билан учрашган. Мазкур ҳудуддаги фуқаролар томонидан газ, электр, шағаллаштириш, бетон таянч муаммолари бўйича мурожаат қилинган. Туман ҳокими ушбу масалалар бўйича масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берган ва ижросини ўз назоратига олган. Мурожаатда келтирилган масалалар апрель ойининг якунига қадар ижобий ҳал қилиниши режалаштирилган.

Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
«ЯНГИ АНДИЖОН» МАССИВИ ТАҚДИМОТИ ЎТКАЗИЛДИ

Президент Шавкат Мирзиёевга тақдимот қилинган бош режага асосан Андижон шаҳри яқинида қарийб 4 минг гектарлик, 411 минг аҳолига мўлжалланган «Янги Андижон» турар жой массиви қурилиши кутилмоқда.
Массивнинг 1 минг 439 гектар майдонида яъни уй-жой, кичик саноат зонаси ҳамда савдо масканлари бунёд этилади. 1 минг 820 гектари яшил ва 223 гектари хизмат кўрсатиш ҳудуди бўлса, 499 гектари йўллардан иборат бўлади.
Президент матбуот хизмати хабарига кўра Давлат раҳбари лойиҳа билан танишиб, уй-жойларни пухта ва сифатли лойиҳалаштириш, уни амалга оширишда маҳаллий мутахассисларнинг салоҳиятидан унумли фойдаланиш муҳим жиҳатлардан эканлигини таъкидлади. Шунингдек, масканда имкон қадар кўпроқ яшил ҳудудлар, боғ ва хиёбонлар ташкил этишга, яъни аҳолининг дам олиши ва меҳнат қилиши учун қулай шароитлар яратишнинг аҳамияти хусусида фикр-мулоҳазалар билдириб, мутасаддиларга топшириқлар берди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
🏙Оғиз ёпиш дуоси
«Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар»
Рамазон ойининг рўзасини тонг отганидан кун ботгунича холис Аллоҳ таоло учун тутишни ният қилдим. Аллоҳу акбар

🌆Оғиз очиш дуоси
«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афторту, фағфирлий ма қоддамту ва маа аххорту».
Ё Аллоҳ! Сенга имон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқ билан ифтор қилдим.
Эй гуноҳларни кечиргувчи Зот! Олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Омин!

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
АНДИЖОНДА «САЛОМАТЛИК ОЙЛИГИ» ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ЭДИ...

Андижонда жорий йилнинг апрель ойи - «Саломатлик ойлиги» деб эълон қилинди. Ойликни ўтказишдан мақсад, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, фуқароларни оммавий спортга жалб этишдан иборатдир.
Шу муносабат билан Андижон вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармасининг спорт майдонида бадантарбия машқлари ҳамда спорт мусобақалари ўтказилди.
Саломатлик ҳар биримизнинг ўз қўлимизда, -дейди вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Расулжон Тўланов. - Унга эътиборли бўлиш, спортни ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айлантириш, тўғри овқатланиш, зарарли одатларни тарк этиш ўзимизга боғлиқ бўлади.
Ҳар биримиз ўз соғлигимиз учун масъул бўлайлик, нафақат ўзимиз, балки бутун оила аъзоларимиз, яқинларимиз саломатлиги, уларни соғлом турмуш тарзига амал қилиб яшашларига чақириб қолайлик.

Фото: Андижон вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ахборот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram