Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
12K subscribers
39.5K photos
4.43K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
10 АПРЕЛЬ - АБДУЛЛА ҚОДИРИЙ ТАВАЛЛУДИГА 127 ЙИЛ ТЎЛДИ

Абдулла Қодирий 1894 йил 10 апрелда Тошкент шаҳрида туғилган. Мусулмон мактабида (1904-06), рус-тузем мактабида (1908-12), Абулқосим шайх мадрасасида (1916-17) таълим олган; Москвадаги адабиёт курсида (1925-26) ўқиган. Эски шаҳар озуқа қўмитасининг саркотиби (1918), «Озиқ ишлари» газетасининг муҳаррири (1919), Касабалар шўросининг саркотиби (1920), «Муштум» журнали ташкилотчиларидан бири ва таҳрир ҳайъати аъзоси (1923-26) бўлган. 
Абдулла Қодирий «Улоқда» ҳикояси (1916), «Калвак Махзумнинг хотира дафтаридан» ва «Тошпўлат тажанг нима дейдир?» (1920) каби сатирик ҳикоялар муаллифидир. «Ўтган кунлар» (1924-26), «Меҳробдан чаён» (1929) романлари, «Обид кетмон» (1934) қиссаси ёзувчининг улкан маҳоратини ўзида мужассам этган. Абдулла Шуносийнинг «Физика» (1928), Н.В.Гоголнинг «Уйланиш» (1935), А.П.Чеховнинг «Олчазор» (1936) асарларини ўзбек тилига таржима қилган.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижонда ёш китобхонлар кутиб олинди

Андижон вилояти Ёшлар марказида «Ёш китобхон» танловининг республика босқичида вилоятимиз китобхонлари номидан муносиб иштирок этган ва ғалабани қўлга киритган ғолиб ва совриндорларни кутиб олиш маросими ўтказилди.
Танловнинг 20-30 ёш тоифасида биринчи ўринни эгаллаб Президент совғаси Спарк автомашинаси билан тақдирланган Мамталиева Фотимахон танлов таассуротлари ва ғалаба завқини ёшлар билан ўртоқлашдилар.
Китобхонлар Ёшлар ишлари агентлиги Андижон вилояти бошқармаси ва Халқ таълими бошқармаси томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#саломатлик_ойлиги

Асака туман таълим муассасалари раҳбар ва ходимлари ўртасида «Спорт билан бир кун» доирасида «Спорт келтирар соғлик-тетик бардам бўлайлик» шиори остида спорт тадбирлари бўлиб ўтди.

Батафсил:
Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Андижон | Kun.uz Телеграм каналида «Хўжаободда берилган ваъда ўз вақтида бажарилмагач, раддия билан айб мухбирга тўнкалди» сарлавҳаси остида тарқалган мақола юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади;

Мазкур мақолада келтирилган ҳолатларни ўрганиш учун Андижон вилояти ҳокимлиги томонидан ишчи гуруҳ тузилди. Ҳолат ишчи гуруҳ томонидан ўрганилади ва якуний натижалар бўйича тўлиқ ахборот берилади.

Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#саломатлик_ойлиги

СПОРТ САЛОМАТЛИК ГАРОВИ

Олтинкўл туманида «Саломатлик ойлиги» доирасида турли спорт мусобақалари ўтказилмоқда.
«Биз соғлом турмуш тарафдоримиз» шиори остида ўтган 5 минг қадам юриш марофони давомида Андижон олимпия захиралари ўқувчилари ҳамда Гулбоғ маҳалла аҳолиси иштирок этдилар. Шунингдек, спортнинг эшкак эшиш, велопойга ҳамда бир қатор спорт турлари бўйича ҳам ўзаро беллашдилар.

Фото: Олтинкўл туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ПАХТАОБОДДА ЧИГИТ ВА СОЯ ЭКИШ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Айни кунларда туманда жорий йил ҳосили учун чигит экиш ишлари бошлаб юборилган. Шунингдек, чигит билан ҳамкор экин сифатида соя ҳам экилмоқда. Бугун Озод массивининг Оқ олтин гарови номли фермер хўжалиги далаларида ҳам экиш ишлари қизғин суратда олиб борилмоқда.

Фото: Пахтаобод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Шаҳрихонда хотин қизлар ва ёшлар қабул қилинди

Бугун Шаҳрихон туманининг Янги найнаво МФЙ ҳудудида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов "Аёллар дафтари"га киритилган фуқароларни қабул қилди. Қабул давомида хотин-қизларнинг талаб ва таклифларини тинглади. Жумладан, ижтимоий иқтисодий, оилавий муаммолари мавжуд бўлган аёл қизларнинг мурожаатлари вилоят ҳокимлиги томонидан ижроси юзасидан муддатлар белгиланиб, мутасаддиларга бириктирилди. Мазкур учрашувда 700 дан ортиқ хотин-қизлар қатнашди. Учрашув давомида ногиронлар учун аравачалар, эшитиш мосламалари берилди. Шунингдек, аёлларга махсус сертификатлар топширилди.

Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram