Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.6K subscribers
41.7K photos
4.69K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
РEКТОР ВА ТАЛАБАЛАРНИНГ ОЧИҚ МУЛОҚОТИ

Андижон давлат тиббиёт институтида хорижлик талабаларнинг сифатли ва самарали таълим олишлари учун барча шароитлар яратилган. Айниқса, уларнинг дарсдан бўш вақтларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Институт талабалар турар жойида Покистон, Ҳиндистон ва Корея давлатларидан келган талабалар истиқомат қилиб келмоқда. Сед Акбар шаҳ 1-босқич талабаси. У дарсдан бўш вақтларида спорт машғулотлари билан шуғулланади. Ана шундай ташаббускор ёшлар билан институт ректори М. Мадазимов очиқ суҳбат олиб борди. Шунингдек, суҳбатда вилоят ҳокимлигининг котибият мудири Э. Холмирзаев ва бир қатор ташкилотлар раҳбарлари ҳам иштирок этдилар. Мулоқот давомида талабалар ўз таклифлари билан ўртоқлашдилар.
Мутахассислар томонидан уларнинг таклифлари қўллаб-қувватланди.

Фото: АДТИ матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
9 апрель - Соҳибқирон Амир Темур бобомиз таваллудининг 685 йиллиги муносабати билан Андижон вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамда Андижон шаҳридаги 45605-сонли ҳарбий қисмлар ҳамкорлигида «Биз-Темур авлодларимиз» шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбир аввалида мудофаа тизими вакиллари, умумтаълим мактаблари ўқувчилари ҳамда фаол ёшлар Амир Темур бобомиз ёдгорлигига гуллар қўйиб ҳурмат бажо келтирдилар.

Тадбир давомида Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Лутфулло Бузруков томонидан ўқувчи-ёшларга буюк бобокалонимизнинг ҳарбий қудрати, давлат бошқарувидаги ислоҳотлари, ўз даври илм-фан тараққиёти ҳомийси сифатида амалга оширган ишлари тўғрисида тушунчалар берилиб, шундай буюк сиймоларнинг муносиб ворисларини етиштириб чиқаришда умумтаълим мактабларида ташкил этилаётган «Темурбеклар синф»лари алоҳида аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтди.

Фото: Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Булоқбоши тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг янги маъмурий биноси фойдаланишга топширилди.

Видеолавҳа: Булоқбоши тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#ёшлар_овози

2021 йил 15-16 март кунлари «Ёшлар овози» республика фестивалининг Андижон вилоят саралаш босқичи ўтказилган эди. Бугун фестивалнинг вилоят саралаш босқичида иштирок этиб, Республика босқичига йўлланма олган 6 нафар ёшлар ва юқори натижаларга эришган 14 нафар ёш истеъдод эгалари ҳамда вилоятнинг таниқли санъаткорлари иштирокида ҳудудий гала концерт дастури бўлиб ўтди. Ҳудудий гала концерт дастури якунида иштирокчилар ташаккурнома билан тақдирландилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Олтинкўллик тадбиркор 30 нафар мактаб ўқувчисига стипендия жорий қилди

Олтинкўл туманидаги 42- умумтаълим мактабида «Ўқувчи ва тадбиркор учрашуви» ташкил этилди.
Мактаб ўқувчилари ўз таълим муассасаларида ўқиб тарбия олган тадбиркор “VB BOZOR” МЧЖ раҳбари, “Vodiy bozor” канали бош муҳаррири И.Мусаев билан учрашдилар.
Туман халқ таълими бўлими бошлиғи Б.Муроталиев жамиятнинг фаол кишилари билан ҳамкорликда ўтказилаётган мана шундай учрашувлар ёш авлод учун намуна бўлиши ҳақида сўзлади.
Тадбиркор бизнесда ва бугунги замонавий технологияларга асосланган медиа соҳасида муваффақиятга эришиш йўли ҳақида ўз тажрибалари билан ўртоқлашди.
И.Мусаев мазкур 42-умумтаълим мактабининг 26 нафар энг аълочи ўқувчилари учун 100 минг сўмдан стипендия ташкил қилганлигини маълум қилди ва дастлабки стипендияларни ўқувчиларга топширди. Шунингдек 26 нафар вилоят олимпиадалари ҳамда турли танлов ва спорт мусобақалари ғолибларига рағбатлантирувчи совғалар берди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Kun.uz Andijon телеграм мессенжерида "Асака туман ҳокимлиги ваъдасида турмаяпти" сарлавҳаси остидаги видеолавҳа юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади.

Мазкур видеолавҳадаги ҳолатлар Андижон вилояти ҳокимлиги томонидан назоратга олиниб, ўрганиш ишлари олиб борилаётганлигини маълум қиламиз. Ўрганишлар якуни бўйича батафсил ахборот берилади. 

Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram