Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.5K subscribers
41.7K photos
4.7K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
#online

Андижон - Сурхон учрашуви ўз ниҳоясига етди. Учрашув сўнгига қадар 1:0 ҳисоби сақланиб қолди. Учрашув ғолиби Андижон жамоаси. Ўйинни кузатиш учун Бобур аренага 13 минг 800 нафар мухлис ташриф буюрди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ОБОД МАХАЛЛА ДАСТУР ДОИРАСИДА

Андижон шаҳар прокурори Қ.Асқаров ҳамда сектор раҳбарлари бошчилигида тегишли ташкилотлардан тузилган ишчи гуруҳ томонидан,Андижон шаҳар «Андижон» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқароларнинг яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида уйларининг ички ва фасад қисмини таъмирлаш ҳамда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Андижон шаҳридаги ноқонуний қурилмаларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 12 февралдаги «Андижон пунктларини комплекс қуришда шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари қатъий бажарилишини назорат қилишни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 41-сонли ҳамда ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 911-сонли қарорларига асосан шаҳардаги бузилишга тушган ноқонуний қурилмалар эгаларини белгиланган тартибда огоҳлантириш хатлари берилиб, қурилмаларни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#давлат_идоралари_халқ_учун

"Сирли мижоз” натижасида 15 нафар ходим билан меҳнат шартномалари бекор қилинди

Батафсил:
Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#ташриф

2021 йил 16 март куни Андижон вилоятида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Исмоилов Нурдинжон Муйдинханович, Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Каримов Тўлқинжон Файзиевич ва бошқалардан иборат делегация Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги «Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6110-сонли Фармони ижросини ўрганиш учун бир нечта тиббиёт муассасаларига ташриф буюрдилар. Спикернинг Андижон вилоятига ташрифи давом этади.

Фото: Вилоят ССБ матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
«Йил талабаси» танлови, «Талабалар фестивали»да иштирок этганмисиз? Балки ушбу лойиҳалар бўйича таклиф ва ғояларингиз бордир?

🇺🇿 Ёшлар ишлари агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда «Талабалар фестивали» ҳамда «Йил талабаси танлови»ни мутлақо янгича форматда, сиз ёшлар билан бамаслаҳат ўтказишни режа қилган.

🔸 Лойиҳаларни янги даражага олиб чиқиш, юқори савия ҳамда шаффофлик тамойиллари асосида ўтказилишини таъминлаш учун ёшларнинг фикр ва таклифлари жуда муҳим. Шу сабабли, 17 март, соат 15:00 да, лойиҳалар низомини тайёрлаш юзасидан масъуллар билан батафсил суҳбат ташкил этилади.

Муҳокамада иштирок этинг, ўз таклиф ва ғояларингизни билдиринг!

🔗 Суҳбатда иштирок этиш учун ҳавола
@yoshlaragentligi

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ИЗБОСКАН ТУМАНИДА МЎЛ ВА СИФАТЛИ ПИЛЛА ЕТИШТИРИШ УЧУН ҚАНДАЙ ИШЛАР ОЛИБ БОРИЛМОҚДА?

Сўнги йилларда туман агропилла МЧЖ томонидан қурт парваришлаш ва пилла етиштириш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилди. Жумладан, ўтган вақт давомида туманимиз пилла етиштириш бўйича вилоят миқёсида етакчи ўринларни эгалладилар.
Бу йил ҳам баракали, мўл ва серҳосил пилла етиштириш учун қизғин ишларни амалга ошириш бошлаб юборилган. Биргина мисол, бугун туманнинг Иттифоқ маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган А.Тиллабоев массивининг 1-сонли инкубаториясида туман пиллакорлари иштирокида кенгайтирилган семинар бўлиб ўтди. Семинарда бу йилги ҳосил тўғрисида тушунчалар, топшириқлар ва шу билан бирга амалий master-class ҳам бериб ўтилди. Инкубаторияга қўйиладиган талаблар, хоналар ва жиҳозларнинг тўлиқ бўлиши юзасидан тушунчалар бериб ўтилди. Семинарда жами 40 нафардан зиёд пиллакорлар иштирок этдилар.

Фото: Избоскан тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#online

ТАЙЁР КИЙИМ-КEЧАКЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАДИ

Андижон вилоятида ҳам сўнги йилларда кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Эътиборли жиҳати катта-кичик ишлаб чиқариш корхоналарининг фаолияти йўлга қўйилиб, кўплаб аёл-қизлар, хусусан ёшлар доимий иш билан таъминланяпти. Натижада юртдошларимизнинг иқтисодий шароити яхшиланиб, турмуш фаровонлиги ортмоқда.

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Избоскан туманида пахта тўқимачилик кластери томонидан янги барпо этилаётган “Sohib Omad barakasi” масъулияти чекланган жамиятида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан атрофлича танишди. Жараёнда мутасаддиларга зарур топшириқ ва тавсияларини берди.
Лойиҳа қиймати 2500.0 АҚШ долларини ташкил этувчи мазкур фабрикада тайёр кийим-кечаклар ишлаб чиқарилади. 2 минг 400 та ишчи томонидан бир йилда 10 минг донадан ортиқ кийим-кечаклар тикилади. Бунинг ҳисобидан 5,5 миллион АҚШ долларлик экспортни амалга ошириш режалаштирилган.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
500 НАФАР ХОТИН-ҚИЗ ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАНАДИ

Пахтаобод туманининг Маданият қишлоғи ҳудудида «Ал Ҳаким» хусусий корхонаси томонидан тикув трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш фабрикаси бунёд этилмоқда.

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов мазкур ҳудудда бўлиб, иш жараёни билан яқиндан танишди. Мутахассислар билан мулоқот ўтказиб, қурилишга оид фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Лойиҳа қиймати 4 миллиард сўмни ташкил этувчи корхона май ойида ишга туширилади. Натижада 500 нафар хотин-қизлар доимий ва даромадли иш билан таъминланади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram