Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.5K subscribers
41.7K photos
4.7K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Субсидиялар олишга аризани электрон шаклда юборишни биласизми?

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Суҳбатда кўп қиррали Ўзбекистон-Қозоғистон муносабатларини янада кенгайтириш, мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашилди. Бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар режаси кўриб чиқилди.

Президенты Узбекистана и Казахстана провели телефонный разговор.
В ходе беседы рассмотрены актуальные вопросы дальнейшего расширения узбекско-казахстанского многопланового сотрудничества, укрепления отношений дружбы, добрососедства и стратегического партнерства между двумя странами.
Состоялся также обмен мнениями по международной
и региональной повестке. Был рассмотрен график предстоящих двусторонних и многосторонних мероприятий.

#Mirziyoyev #muloqot #Qozogiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Мактаб ўқувчиларининг баҳорги таътилга чиқиш санаси маълум бўлди

2021 йил 20 март куни 2020-2021-ўқув йилининг баҳорги таътили биринчи куни ҳисобланади. Баҳорги таътил 20 мартдан 28 мартгача давом этади.

2021 йил 29 мартдан ўқув йилининг 4-чораги бошланади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#Ҳуқуқий_тарғибот

Давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги даражаси баҳоланади

Ҳукумат қарори (134-сон, 13.03.2021 й.) билан Давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги даражасини ошириш ва баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

📋 Низомга кўра, давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги даражаси белгиланган минимал талаблар асосида баҳоланади.

🖥 Бунда ходимлар Давлат хизматининг ягона электрон-ахборот таҳлил тизимидаги “Давлат хизматчиларини синовдан ўтказиш модули” – махсус тест тизимида онлайн тест синовидан ўтказилади.

🗓 Баҳолаш ҳар 3 йилда бир марта Адлия вазирлиги томонидан тегишли давлат ташкилоти билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган режа-график асосида ташкил этилади.

Давлат ташкилотларига биринчи марта ишга қабул қилинаётган иш стажига эга бўлмаган шахслар ишга қабул қилинган кундан бошлаб 12 ой ўтгач тегишли тартибда баҳолашдан ўтказилади.

🧾 Ҳар бир ходим томонидан 40 та тест саволи бажарилиб, баҳолашдан муваффақиятли ўтган давлат ташкилотлари ходимларининг шахсий кабинетига электрон тарзда QR код орқали тасдиқланган маълумот баҳолаш натижалари чиқиши билан дарҳол юборилади.

💼 Юқори натижани қайд этган давлат ташкилотларининг ижобий тажрибаларини бошқа давлат ташкилотлари фаолиятига татбиқ этиш чоралари кўрилади.

📌 Адлия вазирлиги томонидан баҳолаш натижалари юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигига баҳолаш ўтказилган йилнинг якунлари бўйича таҳлилий маълумот киритиб борилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятида ҳамда электр энергетикаси тармоғида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди.
Қашқадарёда 11 трлн 300 млрд сўмлик 1 минг 125 та ҳудудий лойиҳа шакллантирилгани маълум қилинди.
Магистрал электр тармоқлари ва подстанциялар қуриш ва янгилаш режалари муҳокама қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией инвестиционных проекты, которые планируется реализовать в Кашкадарьинской области и электроэнергетической отрасли.
Для осуществления в регионе сформировано 1 125 проектов на сумму 11 триллионов 300 миллиардов сумов.
Обсуждены планы по строительству и обновлению магистральных электросетей и подстанций.

#Mirziyoyev #taqdimot #Qashqadaryo #elektrtarmoqlari

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Ҳуқуқий_тарғибот

“Экологик аудит тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–678-сон, 15.03.2021 й.) Президент томонидан имзоланди

📋 Қонунга кўра, экологик аудит экологик аудиторлик ташкилоти ва экологик аудит буюртмачиси ўртасида тузиладиган, экологик аудит ўтказиш муддатлари ва бошқа шартлари белгиланадиган шартнома асосида ўтказилади.

🚫 Экологик аудит субъектининг фаолияти тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлган тақдирда, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан бир йил давомида текширилмайди.

☑️ Экологик аудит ихтиёрий ёки мажбурий шаклда ўтказилиши мумкин.

📌 Атроф-муҳитга таъсир кўрсатиш хавфи кам бўлган ёки унчалик кам бўлмаган (локал таъсирга эга) экологик аудит субъектларининг фаолиятига нисбатан экологик аудит ихтиёрий тартибда ўтказилади.

🔎 Атроф-муҳитга юқори ва ўртача таъсир кўрсатиш хавфига эга бўлган экологик аудит субъектлари ҳар йилги мажбурий экологик аудитдан ўтказилиши лозим.

📂 Экологик аудит ўтказиш якунлари бўйича экологик аудит хулосаси тузилади.

❗️Ушбу хулоса махфий ҳужжат бўлиб, экологик аудит буюртмачисининг розилигисиз ошкор қилинишига йўл қўйилмайди.

Қонунга кўра, экологик аудиторлик ташкилотлари ўз фаолиятини амалга ошириш чоғида мустақилдир.

🧾 Экологик аудиторлик хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги шартнома фақат экологик аудиторлик ташкилотининг фуқаролик жавобгарлиги суғурта полиси мавжуд бўлган тақдирда тузилади.

🏢 Экологик аудиторлик ташкилотлари Давлат хизматлари агентлигида давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.

Экологик аудиторлик ташкилотлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ташкил этилиши мумкин эмас.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан эълон қилинган "Спорт билан бир кун" лойиҳаси доирасида Олтинкўл тумани педагоглари иштирокида ўтказилган спорт тадбирлари

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш 2023 йилда ўтказилади

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Бобур арена" Андижон-Сурхон учрашувига шай ҳолатда

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#online

Андижон - Сурхон учрашувига старт берилди

Ўйиннинг асосий вазиятларини сизларга онлайн етказиб берамиз
!!! Бизни кузатишда давом этинг.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#online

14 дақиқада 14 рақам остида тўп сураётган Дониёр Исмаилов ҳисобни очди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#online

Ўйиннинг биринчи бўлими ўз ниҳоясига етди

Учрашув
СПОРТ телеканали орқали тўғридан тўғри намойиш этилмоқда

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram