Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.7K subscribers
41.3K photos
4.63K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
#online

АСАКАДА ТАДБИРКОР АЁЛЛАРНИНГ САФИ КEНГАЙМОҚДА

Давлатимиз раҳбарининг топшириғига асосан мамлакатимиздаги ишсиз ва ижтимоий фаол бўлмаган хотин-қизларни ҳар томонлама ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш, уларга манзилли тарзда кўмаклашиш тизими жорий этилди. Бу эса мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлашга ҳам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.
Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни арафасида Асака туманидаги «аёллар дафтари»га киритилган фуқаролар билан мулоқот ўтказди. Аёл-қизларни байрам билан қутлаб, уларга соғлик-саломатлик тилади. Мамлакатимизда аёлларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган амалий сиёсат ва унинг юрт равнақида тутган ўрни ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирди.
Жараёнда тадбиркорлик қилиб, оилавий даромадларини оширишни мақсад қилган 70 нафардан зиёд аёлларга кредит маблағлари нақд пул кўринишида берилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда тарқалган "Шаҳрихон туманидаги ШИФОХОНАДА свет йўқ!" сарлавҳаси остидаги видеомурожаат юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.

Мазкур ҳолатни ўрганиш мақсадида «АНДИЖОН ҲЭТК» АЖ томонидан ишчи гуруҳ тузилди ва туман марказий касалхонасига бориб ўрганилди. Ўрганиш жараёнида қуйидагилар аниқланди;
Шаҳрихон туманининг туман тиббиёт бирлашмасига қарашли Марказий шифохонаси электр тизимида қайта созлаш ишлари амалга оширилаётганлиги сабабли электр энергияси таъминотида қисқа узилиш содир бўлган.
Қисқа вақт ичида Тиббиёт бирлашмаси масъул ходими томонидан захира дизел генератори ишга туширилиб, шифохонада электр энергияси таъминоти қайта тикланган. Ҳозирда мазкур касалхона электр энергияси билан узлуксиз таъминланган.

Батафсил: https://t.me/andijonhetk/17706

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ШАҲАР ИЧКИ ХЎЖАЛИК ЙЎЛЛАРИ ТАЪМИРЛАНМОҚДА

Ҳозирда Андижон шаҳридаги 63 та маҳалла фуқаролар йиғинларида иш жараёнлари бошланган бўлиб, айримлари якунига етказилди.
Андижон шаҳридаги ички хўжалик йўлларининг жами узунлиги 1050 км ни ташкил этиб, булардан 309 километрининг ҳолати яхши бўлиб, таъмирталаб этилмайди. 741 километр йўллар таъмирталаб ҳисобланиб, 197 километр йўлда асфальт – бетон билан чуқур – чаноқлар таъмирланмоқда. 544 километр кўчалар йўллари эса шағал – щебен қоришмаси билан текисланиб бориляпти.
Шу билан бир қаторда, шаҳар ҳудудларига чегарадош бўлган Андижон туманида 5 та маҳаллада 60 км йўллар, Олтинкўл туманида эса 5 та маҳалла фуқаролар йиғинлари кўчалари ҳам таъмирланмоқда.
Жараёнда Андижон автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси тасарруфидаги 16 та корхона ташкилотлар, уларни ишчи ходимлари ва техникалари ҳамда 20 дан ортиқ хусусий корхоналар, пудратчилар ҳамкорликда иш олиб бормоқдалар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#хотин_қизлар_куни

Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ шахсий таркиби томонидан яқинлашиб келаётган 8 март байрами билан барча жабҳалардаги аёллар табрикланиб, уларга йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишлари ва йўллари бехатар бўлишини тилаб совғалар улашилмоқда

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг видеоанжуман шаклида ўтган 14-саммитида иштирок этди.
Саммит кун тартибига мувофиқ COVID-19 пандемиясидан кейинги даврда ушбу нуфузли ташкилотга аъзо давлатлар ўртасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Давлатимиз раҳбари томонидан ташкилот маконида кўп томонлама шерикликни ривожлантириш мақсадида қатор муҳим ташаббуслар илгари сурилди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял участие в работе 14-го саммита Организации экономического сотрудничества в формате видеоконференции.
В соответствии с повесткой дня были рассмотрены актуальные вопросы расширения практического сотрудничества между государствами-членами этой авторитетной организации в период после пандемии COVID-19.
В целях развития многостороннего партнерства на пространстве организации лидером нашей страны был выдвинут ряд важных инициатив.

#Mirziyoyev #sammit #IHT #mintaqaviyhamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter