Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
51.3K subscribers
47.8K photos
5.91K videos
10 files
13.2K links
Download Telegram
НОҚОНУНИЙ ҚУРИЛИШЛАР БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА

Қиш бўлишига қарамай кунлар анча илиқ. Шу боис жойларда ободонлаштириш ва тозалов ишларига қизғин киришилган.
Андижон шаҳар ҳокими Б.Хайдаров Буюк ипак йўли бўйида жойлашган Боғи Эрам ва Янги ҳаёт маҳаллаларида бўлиб, олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари билан атрофлича танишди.

Шаҳар ҳокими ва мутасаддилар тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган савдо дўконларининг эгалари билан учрашиб, ҳудудда ноқонуний қурилиш ишларини амалга оширмаслик, йўл ёқаларини, атрофни доимо обод ва озодалигини таъминлаш юзасидан топшириқлар берди. Жараёнда айрим тадбиркорлар томонидан ўзбошимчалик билан қуриб олинган иншоотларни олиб ташлашга киришилди.

Фото: Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ЁШЛАРГА 10 СОТИХДАН ҚОРА ЭКИН МАЙДОНЛАРИ АЖРАТИЛМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 январь кунги «Ёшлар маънавиятини юксалтириш , уларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, ёшлар бандлигини таъминлаш» юзасидан ўтказилган видео селекторида берилган кўрсатмаларига асосан, Хонобод шаҳар ҳокими М.Тажибаев ҳамда сектор раҳбарлари шунингдек мутасадди ташкилотлар иштирокида шаҳримизнинг ёш ўғил - қизларига ҳудуддаги «Шароф Рашидов» массиви, Кампирравот маҳалла фуқаролар йиғинидаги «Азиз Диёр саховати» фермер хўжалиги ер майдонидан 29 нафар ёшларга жами 3 гектар қора экин майдонлари ажратиб берилди.

Фото: Хонобод шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Сизнинг фикрингизча, Ўтган 2020 йил давомида таълим сифати кўрсаткичлари бўйича энг яхши шаҳар ва туман Халқ таълими бўлими қайси?
Anonymous Poll
17%
Андижон шаҳар
6%
Хонобод шаҳар
18%
Андижон тумани
13%
Асака тумани
3%
Балиқчи тумани
8%
Булоқбоши тумани
6%
Бўстон тумани
29%
Жалақудуқ тумани
Сизнинг фикрингизча, Ўтган 2020 йил давомида таълим сифати кўрсаткичлари бўйича энг яхши шаҳар ва туман Халқ таълими бўлими қайси?
Anonymous Poll
19%
Избоскан тумани
14%
Марҳамат тумани
4%
Улуғнор тумани
7%
Олтинкўл тумани
12%
Пахтаобод тумани
15%
Хўжаобод тумани
13%
Шаҳрихон тумани
16%
Қўрғонтепа тумани
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда «Хўжаобод тумани, Бобур МФЙ, Олима кўчасининг охирида жойлашган 50 дан ортиқ хонадон сувсиз қолмоқда» сарлавҳаси остида тарқалган видеолавҳа юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати батафсил
маълумот беради.

Хўжаобод тумани Бобур МФЙ Олима кўчасидаги тоза ичимлик суви ҳамда шағаллаштириш масалалари бўйича вилоят ва туман ҳокимлиги ҳамда тегишли ташкилотлар иштирокида ишчи гуруҳ тузилиб, ўрганиш олиб борилди. Ўрганиш натижасида 800 метр қувур тортиш ва 1 км масофада йўлни шағаллаштириш кераклиги маълум бўлди. Айни вақтда тоза ичимлик суви тармоғини тортиш ишлари олиб борилмоқда.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, ҳудудга тоза ичимлик суви тармоғи тортиш ишлари якунига етганидан сўнг, 1 км масофада шағаллаштириш ишлари олиб борилиши режалаштирилган.

Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижон шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари диққатига!!!

Андижон шаҳри, Навоий шоҳкўчаси, 73-уйда жойлашган Давлат хизматлари марказининг манзили шаҳар ҳокимлиги ҳудудида қурилиш ва ободонлаштириш ишлари бошланганлиги сабабли вақтинча ўзгарди.
Андижон шаҳар Давлат хизматлари маркази Андижон шаҳри, Амир Темур шоҳкўчаси, 35-уйда Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими биносига вақтинча қисқа муддатга жойлаштирилди. Фуқаролар 8 февралдан бошлаб ушбу янги манзил орқали давлат хизматларидан фойдаланишлари мумкин.

Мўлжал: "Бахт уйи".
Мурожаат учун: +99874 223-03-03,
+998-93-417-69-96.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
«Кўнгилли ёшлар гуруҳи» ўз фаолиятини бошлади

Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида «Кўнгилли ёшлар гуруҳи» фаолиятини бошлади. Мақсад, талабаларимиз кўмагида институт профессор-ўқитувчилари томонидан хонадонлардаги томорқа ерларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда, сабзавот экинларини зараркунандалардан ҳимоя қилиш, шунингдек, қуёнчилик, асаларичилик, чорвачилик билан шуғулланишда зарур бўлган тавсиялар жамланмасини ҳамюртларимизга улашиш. Ушбу қўлланмалар профессор-ўқитувчилар томонидан илмий асосланганлиги ва айниқса, оддий аҳоли учун тушунарлилиги билан аҳамиятли. Андижон туманидаги «Ойжамол», «Дарё бўйи» МФЙ аҳолисига қўлланмаларни топшириш ишлари 6 февраль санасидан бошланди. Талабаларимиз кўмагида барча шаҳар ва туманлардаги МФЙларда мана шундай ишлар давом эттирилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган ходимлар ўртасида оммавий спорт ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида мини футбол бўйича ўтказилган хотира турнири тафсилотлари

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати "Халқ билан" деб номланган янги лойиҳасини тақдим этади.
Унинг қаҳрамонлари – оддий одамлар - ҳаётидаги энг унутилмас учрашув ҳақида сўзлаб беришади.

Пресс-служба Президента Республики Узбекистан представляет новый проект "С народом".
Его герои - обычные люди - рассказывают о самой незабываемой встрече в своей жизни.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Ҳуқуқий_тарғибот

ФҲДЁ органлари томонидан кўрсатилган давлат хизматлари учун қанча миқдорда тўлов ундирилади?

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram