Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
12K subscribers
40.6K photos
4.56K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
#Ҳуқуқий_тарғибот

🚫 Фармон билан суюлтирилган газ импорти учун божхона божи ва импорт учун талаб этиладиган ҳужжатлар бекор қилинди.

🖥 2021 йил 1 июлгача “Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида
фермерларнинг даромад ва харажатлари автоматик шакллантириладиган ва солиқ органларига юбориладиган электрон тизим жорий этилади.

♻️ Давлат молиявий назорати департаменти томонидан ўтказиладиган текширишлар натижалари очиқ эълон қилиб борилади.

🔰 2021 йил 1 июлдан божхона назоратини олиб боришнинг қуйидаги тартиби белгиланади:

“Масофавий электрон декларациялаш божхона постлари” синов тариқасида ташкил этилади;
божхона расмийлаштируви жараёнларини масофавий бошқариш, инсон аралашуви кескин қисқартирилади;
чегараларда ветеринария ва фитосанитария органлари томонидан текшириш, тўловлар ундириш жараёни онлайн амалга оширилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда "Хўжаобод тумани, «Бобур» МФЙ, Олима кўчасининг охирида жойлашган 50 дан ортиқ хонадон сувсиз қолмоқда" сарлавҳаси остида тарқалган видеолавҳа юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.

Ижтимоий тармоқларда "Хўжаобод тумани, «Бобур» МФЙ, Олима кўчасининг охирида жойлашган 50 дан ортиқ хонадон сувсиз қолмоқда" сарлавҳаси остидаги лавҳада келтирилган ҳолат Андижон вилояти ҳокимлиги томонидан назоратга олинганлигини ҳамда якунлари бўйича тўлиқ ахборот берилишини маълум қиламиз.

Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Барча учун муҳим рақамлар

🔰 Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:

🔹 меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 747 300 сўм;
🔹 базавий ҳисоблаш миқдори – 245 000 сўм;
🔹 пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 262 470 сўм;
🔹 ёшга доир энг кам пенсиялар – 513 350 сўм;
🔹 болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 513 350 сўм;
🔹 зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – 315 030 сўмдан иборат.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Фарғона вилояти аҳлини катта ният йўлидан, катта муваффақиятлар йўлидан қайтариб бўлмайди энди

Шавкат Мирзиёев: Жителей Ферганы уже не свернуть с дороги больших надежд и больших достижений

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
НОҚОНУНИЙ ҚУРИЛИШЛАР БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА

Қиш бўлишига қарамай кунлар анча илиқ. Шу боис жойларда ободонлаштириш ва тозалов ишларига қизғин киришилган.
Андижон шаҳар ҳокими Б.Хайдаров Буюк ипак йўли бўйида жойлашган Боғи Эрам ва Янги ҳаёт маҳаллаларида бўлиб, олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари билан атрофлича танишди.

Шаҳар ҳокими ва мутасаддилар тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган савдо дўконларининг эгалари билан учрашиб, ҳудудда ноқонуний қурилиш ишларини амалга оширмаслик, йўл ёқаларини, атрофни доимо обод ва озодалигини таъминлаш юзасидан топшириқлар берди. Жараёнда айрим тадбиркорлар томонидан ўзбошимчалик билан қуриб олинган иншоотларни олиб ташлашга киришилди.

Фото: Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ЁШЛАРГА 10 СОТИХДАН ҚОРА ЭКИН МАЙДОНЛАРИ АЖРАТИЛМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 январь кунги «Ёшлар маънавиятини юксалтириш , уларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, ёшлар бандлигини таъминлаш» юзасидан ўтказилган видео селекторида берилган кўрсатмаларига асосан, Хонобод шаҳар ҳокими М.Тажибаев ҳамда сектор раҳбарлари шунингдек мутасадди ташкилотлар иштирокида шаҳримизнинг ёш ўғил - қизларига ҳудуддаги «Шароф Рашидов» массиви, Кампирравот маҳалла фуқаролар йиғинидаги «Азиз Диёр саховати» фермер хўжалиги ер майдонидан 29 нафар ёшларга жами 3 гектар қора экин майдонлари ажратиб берилди.

Фото: Хонобод шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram