Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.6K subscribers
41.6K photos
4.69K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
АЁЛЛАР ДОИМО ЭЪТИБОРДА

Олтинкўл туманида «Аёллар дафтари»ни шакллантириш мақсадида хатлов ўтказилиб, масалага оид 1 минг 2 та муаммо аниқланган эди. Туман ҳокимлиги ва туман прокуратураси сектор раҳбарлари аёлларни қўллаб-қувватлаш жараёнида уларнинг 10 нафарига тикув машинаси тақдим этдилар. Шунингдек, касаначилик фаолиятини бошлашига молиявий имконияти етарли эмаслигини айтиб, ёрдам сўраган 60 нафар аёлга 5 млн сўмдан имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.
Туман ҳокимининг эътибори билан 15 нафар ногиронлиги мавжуд фуқарога аравача берилди. Бундан ташқари эҳтиёжи бор 502 та оилага озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда 50 тонна кўмир ёқилғиси бепул тарқатилди.
Албатта, ушбу саъй-ҳаракат фақат ва фақат халқни рози қилиш, уларнинг фаровон ҳаёт кечиришларини таъминлашга қаратилган.

Фото: Олтинкўл тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижонда ёшлар форуми ўтказилди

Ўтказилган форум аввалида вилоят раҳбари иқтидорли, ҳунарманд ёшларнинг қўл меҳнатлари, инновацион ғояларини ўзида акс эттирган кўргазма билан яқиндан танишди. Ғоялар, ишланмалар муаллифлари билан самимий суҳбат ўтказиб, уларнинг ҳаракатларини доимо қўллаб-қувватлашини билдирди. Эслатиб ўтиш жоизки, умумтаълим мактаблари битирувчи ёшларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг тадбиркорлик фаолиятларини йўлга қўйиш, бандлигини таъминлаш мақсадида Президентимизнинг ташаббусига асосан бошланғич сармоя, имтиёзли кредит маблағлари ажратилган. Ўзларининг меҳнат маҳсулларини намойиш этган ёшлар имтиёзли кредит маблағлари эвазига фаолиятини бошлаган. Маълумот учун, жорий йилда 42,3 млрд. имтиёзли кредит маблағлари ажратилган.

Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#ёшлар_форуми

Бугун Андижон шаҳридаги «Ёшлар маркази»да вилоятимиз ёшларининг вакиллари иштирокида тантанали кеча ташкил этилди. Унда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этди.

Батафсил: andijan.uz

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#ёшлар_форуми

Ёшлар форуми давомида вилоят ҳокими йиғилганлар билан очиқ мулоқот ўтказиб, Давлатимиз раҳбари бошчилигида мамлакатимиз ёшларига яратилаётган шароитлар, берилаётган имкониятлар ва бу эътиборни ҳис қилиб, муносиб ютуқларга эришаётган йигит-қизларнинг фаолияти хусусида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирди. Ўз ўрнида фаол ва иқтидорли ёшлар томонидан билдирилган илм-фан ривожи, юрт тараққиётига дахлдор таклиф ва мулоҳазалари инобатга олиниб, барчасига ишонч билдирилди.

Шунингдек, вилоят ҳокими 2020 йил давомида ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқтидорларини рўёбга чиқариш борасида амалга оширилган ишлар, 2021 йилда янада кенг қамровда давом эттирилишини таъкидлаб, барчага омад тилади.

Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Aндижон шаҳрида замонавий қиёфа касб этган яна бир боғча фойдаланишга топширилди

Видеоматериал: Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Имконияти чекланган фуқароларга эътибор қаратилди

Ёшлар ва хотин-қизлар хатловида аниқланиб «Темир дафтар»га киритилган ижтимоий ёрдамга муҳтож ҳамда имконияти чекланган фуқароларга ҳам ҳатлов жараёнида алоҳида эътибор қаратилиб, улар фойдаланишлари учун тиббий анжомлар тарқатилди. Уларга 77 дона ногиронлар аравачалари, 50 дона эшитиш мосламаси, 14 дона қўлтаёқ, 2 дона ҳасса ва 6 дона юришга ёрдамлашиш мосламалари ҳадя қилинди. Туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, туман ИИБ, туман Тиббиёт бирлашмаси ва ҳамкор ташкилотлар биргаликда амалга оширган ушбу хайрли иш хаста кўнгилларга бир дармон бўлди десак муболаға бўлмайди.

Фото: Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АНДИЖОН ВИЛОЯТИДА ПАХТА ТОПШИРИШ ШАРТНОМАСИ ҚАНЧА ОРТТИРИБ БАЖАРИЛДИ?

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram