Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.8K subscribers
41.2K photos
4.63K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Вилоят раҳбари Хўжаободда тадбиркорлар билан учрашди

2020 йилнинг 2 декабрь куни вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов раҳбарлигида, Хўжаобод туманидаги “GSR-Building” МЧЖ томонидан қурилаётган цемент заводида янги лойиҳа ташаббускорлари иштирокида «Тадбиркорлик куни» ўтказилди.

Қабулда вилоятимиз бўйича 11 та шаҳар ва туманларидан 50 нафарга яқин тадбиркорлар иштирок этиб, улар асосан саноат, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш каби йўналишлардаги янги инвестицион лойиҳаларини тақдим этдилар.

Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"GSR Building Materials" томонидан ташкил этилаётган Цемент ишлаб чиқариш заводи 2021 йилдан фаолият бошлайди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
🗓 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни

ℹ️ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, сайёрамиз аҳолисининг 15 фоизи (бир миллиарддан ортиқроқ инсон) ногироликнинг у ёки бу туридан азият чекади. 60 ёшдан ошганларнинг 46 фоизини ногиронлар ташкил қилади. Ер юзидаги ногиронлиги бор инсонларнинг 10 фоизи эса болалардир. Дунёда бундай инсонларнинг 80 фоиздан ортиқроғи ривожланаётган мамлакатларда яшайди.

📌 Уларнинг ҳаёт тарзини яхшилашга дунё миқёсида эътибор қаратиш мақсадида БМТ томонидан 1983–1992 йиллар Халқаро ногиронлар ўн йиллиги деб белгиланган эди. Мазкур ўн йиллик якунида (1992 йилнинг 14 октябрь куни) БМТ Бош Ассамблеясининг 37-ялпи мажлисида қабул қилинган резолюцияга мувофиқ, 3 декабрь Халқаро ногиронлар куни деб эълон қилинган.

📋 Мазкур халқаро ҳужжатга мувофиқ, БМТга аъзо барча мамлакатларга, шунингдек, тегишли ташкилотларга ногиронлиги бор шахсларнинг тўлақонли ҳаёт кечириши, ишлаши, таълим олиши ва саломатлигини тиклаши учун мунтазам тарзда зарур шарт-шароитлар яратиб бериш, мазкур кунни кенг миқёсда нишонлаш тавсия этилган.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#туризм_андижон

Швейцария туризм платформасида Андижон вилояти учун махсус бўлим ташкил қилинади

Андижон
вилояти ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Азиз Максумов “INDY GUIDE” асосчиси ва раҳбари Ати Тосун билан онлайн учрашув ўтказди.
Видеомулоқот доирасида Андижон вилоятининг ўзига хос маданияти, диққатга сазовор масканлари, ҳунармандчилик маҳсулотлари ва туризм соҳаси вакиллари ҳақида маълумотлар жойлаб борилиши таъкидлаб ўтилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#ногиронлар_куни

Избоскан тумани ҳокимлиги томонидан бугун тумандаги ногиронлиги бор фуқаролар ҳолидан хабар олинди

Фото: Избоскан тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#ногиронлар_куни

Бизни меҳр бирлаштиради!

3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Ёшлар ишлари агентлиги Андижон вилоят бошқармаси томонидан вилоят Қўғирчоқ театри билан ҳамкорликда «Бизни меҳр бирлаштиради» шиори остида Қўрғонтепа туманидаги «Мурувват уйи»да тадбир уюштирилди.
Тадбир давомида вилоят Қўғирчоқ театри актёрлари томонидан болажонларга қувноқ кайфият улашувчи саҳна кўринишлари, иқтидорли ёшларнинг бадиий чиқишлари намойиш этилди.
Тадбир сўнггида ташкилотчилар томонидан «Мурувват уйи» тарбияланувчиларига байрам совғалари улашилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти Қўрғонтепа туманидаги Мурувват ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйи иш фаолиятидан

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#ногиронлар_куни

ИНСОН ҚАДРИ АЗИЗ

3 декабрь – "Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан Олтинкўл туманида 120 нафар ногиронлиги бўлган фуқароларга «Кошона» тантаналар саройида байрам дастурхони ёзилди. Тадбир қатнашчиларига совға-саломлар ва ногиронлар аравачалари тарқатилди. Шунингдек тумандаги ногиронларнинг хонадонларига бориб уларга сектор раҳбарлари томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Ушбу сана муносабати билан кўнгли ўксик юртдошларимизга моддий ва маънавий жиҳатдан ёрдам бериш ишлари олиб борилмоқда.

Фото: Олтинкўл тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram