Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
12.1K subscribers
39.8K photos
4.45K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Жорий йилнинг 19-23 ноябрь кунлари Россия давлатининг Санкт-Петербург шаҳрида ўтказилган «Баҳодирлар ўйини ва Тош кўтариш» спорти бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Мазкур мусобақада Хўжаободлик спортчилар Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилишди. А.Ўзганбоев олтин медални олган бўлса, Ё.Нажимова бронза медални қўлга киритди. Шу муносабат билан бугун Хўжаобод тумани ҳокими З.Аҳмадалиев ғолибларни муносиб тақдирлади. Уларни тарбиялаган устозлари хам эътибордан четда қолмади, спортчи ва мураббийларга қимматбаҳо совғалар топширилди.

Фото: Хўжаобод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Ҳудудларда жамоат транспортини ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.
Президент қишлоқдан туман марказигача ҳамда у ердан вилоят марказигача бўлган транспорт хизматлари кўламини кенгайтириш ва уларнинг сифатини ошириш зарурлигини таъкидлади.
Йўловчи ташиш харажатларининг бир қисмини субсидиялаш, автобус харид қилиш учун имтиёзли кредитлар бериш, жамоат транспортлари ва бекатларни янгилаш бўйича кўрсатмалар берилди.

Обсуждены меры по развитию общественного транспорта в регионах.
Президент подчеркнул необходимость расширения масштабов и повышения качества транспортных услуг между селами, районными центрами и областным центром.
Даны указания по субсидированию части расходов транспортных предприятий на перевозку пассажиров, выдаче перевозчикам льготных кредитов на приобретение автобусов, обновление парка общественного транспорта и остановок.

#Mirziyoyev #yigilish #jamoattransporti #hududlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Андижонда «1 декабрь - Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни» муносабати билан тадбир ташкил этилди

«1 декабрь - Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни» муносабати билан ОИТС билан оғриганларни қўллаб-қувватлаш, хасталик аломатлари, ундан сақланиш бўйича огоҳликни ошириш масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратиш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Андижон вилоят Кенгаши, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси ва вилоят ОИТС бошқармаси билан ҳамкорликда тадбир ташкил этилди.
Тадбирда мутахассислар томонидан ОИВ инфекцияси ва ОИТС хасталиги тушунчаси, унинг инсон организми учун зарарли таъсири, касалликнинг юқиш йўллари ҳамда ундан ҳимояланиш усуллари хусусида батафсил маълумотлар бериб ўтилди.
Тадбирда ёшлар етакчилари, сардорлар ҳамда ҳарбий хизматчилар иштирок этдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#мен_донорман

1-5 декабрь Халқаро волонтёрлар куни муносабати билан ўтказилаётган иккинчи волонтёрлар форуми доирасида Андижон шаҳрида жойлашган вилоят Қон қуйиш марказида «Мен донорман» хайрия қон қуйиш акцияси ташкил қилинди.

Акцияда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда хизмат қилаётган ёшлар, фаол ва иқтидорли 500 нафардан зиёд кўнгилли ёшлар иштирок этдилар.

Акция карантин қоидаларига, санитария-гигиена талабларига тўлиқ риоя этган ҳолда, иштирокчилар учун зарур шароитлар яратилиб ўтказилди. Қатнашчилар тиббий кўрикдан ўтказилиб, донорликка муносиб деб топилганлар қон топширдилар. Акция доирасида қабул қилинган беғараз донорлик ёрдамлари оғир бемор болаларни даволашга йўналтирилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Қишлоқ хўжалиги техникаларни мавсумга тайёрлаш ва соҳадаги янгиликлар бўйича фермерларга йиғилиш бўлиб ўтди

2020 йил 1 декабрь куни Алёр текстиль МЧЖга қарашли Кластер корхонасида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда вилоят фермерлар кенгаши раиси Ф.Набижонов, А.Мажидов ва вилоят лизинг бошлиғи ҳамда туман ҳокими Х.Латипов бошчилигида сектор раҳбарлари, туман ташкилотлари, массив раислари, пахта-ғалла фермер хўжалик раҳбарлари қатнашди.
Йиғилишнинг эътиборли жиҳати 2021 йилдан янги лойиҳалар, яъни фермер етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ўзи хоҳлаган кластерларга сотиш ҳамда сув солиғи жорий этилганлиги тўғрисида маълумот берилди.

Фото: Жалақудуқ тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram