Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.6K subscribers
41.6K photos
4.69K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев электротехника ва фармацевтика соҳаларида инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди.
Давлат раҳбари кечикаётган лойиҳаларнинг сабабларини сўраб, уларни ҳал этиш бўйича топшириқлар берди.
Электротехника маҳсулотлари экспортини ошириш, дунёга машҳур онлайн савдо тармоқларидан фойдаланиш, хавфсизлик ва самарадорлик даражаси юқори бўлган дори воситаларини ишлаб чиқариш зарурлиги таъкидланди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам ускорения реализации инвестпроектов в электротехнической и фармацевтической отраслях.
Глава государства поинтересовался причинами задержки в реализации проектов и дал поручения по устранению препятствий.
Указано на важность наращивания экспорта электротехники, использования при этом глобальных торговых онлайн-площадок, производства лекарственных препаратов с высоким уровнем безопасности и эффективности.

#Mirziyoyev #yigilish #elektrotexnika #farmatsevtika

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ёш футболчиларимизга ғалаба муборак

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар футбол маҳорати мактаблари ўртасида «Ўзбекистон кубоги» мусобақасининг Самарқанд вилоятида 2007 йилда туғилган футболчилар ўртасидаги финал учрашуви бўлиб ўтди.

Мазкур учрашувнинг финал босқичида Андижонлик ёш футболчиларимиз Сирдарёликларга қарши майдонга тушди. 0:2 ҳисобида Андижонликлар ғалаба қозониб кубокни қўлга киритдилар.

Фото: Андижон футбол ассоциацияси

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
“Юксалиш” УМҲ Ўзбекистон Нотариал палатаси билан ҳамкорликда 1—7 декабрь кунлари республика бўйлаб “Ҳуқуқий маслаҳатлар куни” акциясини ўтказади. Унда нотариуслар томонидан аҳолига бепул маслаҳатлар берилади.

Акциянинг асосий мақсади — фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, халқ билан ўзаро алоқалар механизмини яратиш, ҳуқуқни қўллаш соҳасида мавжуд муаммо ва камчиликларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этишга қаратилган таклиф ва тавсиялар тайёрлаш.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Қишлоқ хўжалиги вазири бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи Андижон вилояти Булоқбоши туманида гидропоника усулида етиштирилаётган иссиқхоналар фаолиятини ўрганди.

Батафсил
: uza.uz

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#мен_донорман

Донорлик ҳар қандай инсон қилиши мумкин бўлган оддий, лекин олий қаҳрамонликдир!

1-5 декабрь кунлари Республика қон қуйиш маркази, Тошкент шаҳар қон қуйиш маркази ҳамда вилоят тиббиёт бирлашмаларида «Мен - донорман» хайрия қон топшириш акцияси бўлиб ўтади!

Хайрия акциясида фаол иштирок этинг!

Акция давомида топширилган қон препаратлари Онкология ва гематология марказларида даволанаётган болалар учун беғараз берилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Яна бир поликлиника ўз фаолиятини бошлади

Жалақудуқ тумани Ойим шаҳарчасидаги кўп тармоқли поликлиника биноси бузилиб, ўрнига 2 қаватли, барча қулайликларга эга бўлган поликлиника қуриб битказилди.

Батафсил:👉 Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#фоторепортаж

Иттифоқ массивида қад кўтарган янги кўп қаватли турар жойлар жорий йил якунига қадар фойдаланишга топширилиши тўғрисида маълум қилган эдик.
Бугун вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов мазкур ҳудудда бўлиб, якуний босқичдаги ишларни кўздан кечирди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram