Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.5K subscribers
41.7K photos
4.7K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Нефть-газ кимё саноатидаги истиқболли лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.
Табиий газни чуқур қайта ишлаш бўйича қарийб 9 миллиард долларлик 52 та лойиҳа белгиланган. Жами 6,5 мингга яқин иш ўрни яратилиши режалаштирилган.
Давлат раҳбари лойиҳаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш учун хорижий ҳамкорлар ва инвесторлар билан ишларни жадаллаштириш кераклигини таъкидлади.

Состоялась презентация перспективных проектов в нефтегазохимической отрасли.
Запланирована реализация 52 проектов на сумму около 9 миллиардов долларов по глубокой переработке природного газа. Планируется создать около 6,5 тысячи рабочих мест.
Глава государства подчеркнул необходимость активизировать работу с зарубежными партнерами и инвесторами для своевременной и качественной реализации проектов.

#Mirziyoyev #taqdimot #iqtisodiyot #neftgazkimyo

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Бўстон туманида янги мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди

Бинонинг очилиш маросимида туман ҳокими, сектор раҳбарлари, нуроний отахон ва онахонлар қатнашди.
Бўстон тумани «Тафаккур» маҳалла фуқаролар йиғинидаги мактабгача таълим ташкилоти биноси хусусий шерикчилик асосида қайта қуриш ишлари амалга оширилди. Қурилиш–таъмирлаш ишлари тадбиркор Ш,Мирзакаримова томонидан амалга оширилди. Ушбу масканнинг қамров қуввати 100 ўринни ташкил этади.

Фото: Бўстон тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
⚡️Сиз Давлат хизматчисимисиз?

👉Унда ушбу тавсия албатта Сиз учун!

👥Республикамизда кадрлар сиёсати, давлат хизматида олиб борилаётган янгиликлар, ўзгаришлар ва ислоҳотлар, давлат хизматичисининг ҳақ-ҳуқуқлари ҳамда улар учун яратиладиган янги шарт-шароитлар ҳамда эълон қилинаётган очиқ мустақил танловларнинг ғолиблари билан биринчилардан бўлиб танишиб боришни истасангиз Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг расмий сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини кузатиб боринг!

👉 Агентлик расмий сайти: https://argos.uz/

👉 Агентликнинг Телеграмдаги канали: https://t.me/argos_uz

👉 Агентликнинг Фейсбукдаги саҳифаси: https://www.facebook.com/argos.pressa

👉 Агентликнинг Инстаграмдаги саҳифаси: https://www.instagram.com/argos_uzbekistan/

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Навбатдаги ҳоким ва ёшлар учрашуви Андижон давлат тиббиёт институтида бўлиб ўтди

Бугун Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон давлат тиббиёт институти битирувчилари билан учрашди. Учрашувда Ўзбекистон Республикаси президентининг 2020 йил 6 ноябрда бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида чекка ҳудудларда шифокорларга бўлган эҳтиёжни қондириш масаласида сўз юритилди.
Жумладан, битирувчилар билан чекка ҳудудларга жойлашган шифокорларга имтиёзлар бериш, шунингдек, уларга ипотека асосида уйлар бериш, ижарада яшашни истаган шифокорларга ижара пулларини тўлаб бериш ёки бир марталик 30 млн сўмлик моддий рағбат бериш хусусида фикрлар алмашилди.
Бундан ташқари вилоят ҳокими 2020 йил февраль ойида бўлиб ўтган учрашувда талабалар томонидан билдирилган қатор таклифларнинг ижроси юзасидан суҳбат олиб борилди.

Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мотокросс бўйича вилоят Очиқ Чемпионати ва Биринчилиги 3-финал босқич ҳамда Вилоят ҳокими кубоги мусобақаси ўтказилди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ХОНОБОД ШАҲРИДА ЯНГИ ГИДРОМEТEОРОЛОГИЯ ХИЗМАТИ МАРКАЗИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Жорий йил 3 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида Гидрометеорология хизматини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган эди. Мазкур йиғилишда соҳани ривожлантириш юзасидан қатор топшириқлар берилган. Топшириқнинг ижросини таъминлаш юзасидан вилоятимизда қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хонобод шаҳрида фойдаланишга топширилган Гидрометеорология хизмати Маркази биноси бунга яққол мисол бўлади. Марказ очилишида Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати Маркази бош директори Ш.Ҳабибуллаев, Андижон вилояти Гидрометеорология бошқармаси бошлиғи И.Махмудов ва шаҳар ҳокими М.Тажибаев иштирок этиб, соҳа ходимларига келгуси ишларида улкан муваффақиятлар тилаб, доим уларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини айтиб ўтди.

Фото: Хонобод шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram