Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.5K subscribers
41.7K photos
4.7K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
ТАЙИНЛОВ

Андижон вилояти Бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимига Мамаюсупов Акмалжон Набижонович тайинланди.

А.Мамаюсупов 1978 йилда Хўжаобод туманида таваллуд топган. 2000 йилда Ўзбек-Қирғиз институтини ва 2010 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган.

Тайинловга қадар А.Мамаюсупов Фуқаролик жамиятини ривожлантириш Маркази Андижон вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаб келган.

Андижон вилояти ҳокимлиги Мамаюсупов Акмалжон Набижоновични янги лавозимга тайинлангани билан табриклаб, фаолиятида улкан муваффақиятлар ва зафарлар тилаб қолади.

Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
БУЛОҚБОШИ ТУМАНИДА 200 НАФАР ХОТИН-ҚИЗЛАР ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАНДИ

Бугун Булоқбоши туман Қашқар МФЙда жойлашган 19 умумтаълим мактабининг бўш турган 24 сотих ер майдонига “JUMANIYOZ VA TEMUR SOBIROVLAR” Оилавий корхонаси томонидан умумий қиймати 5 млрд. 500 млн сўм бўлган инвестиция лойиҳаси асосида трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Ушбу лойиҳа асосида ишга туширилган объектнинг тўлиқ қувватда ишга туширилиши натижасида ҳудуддаги 200 нафар ишсиз ёшлар ва аёллар иш билан таъминланди.

Фото: Булоқбоши тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантиришга оид концепция тақдимоти билан танишди.
Давлатимиз раҳбари йўловчи ташиш хизматларидан аҳоли мутлақо норози эканини таъкидлаб, жамоат транспорти ҳаракатининг тезлиги ва қулайлигини таъминлаш вазифасини қўйди.
Тирбандлик кузатилаётган кўп қаторли йўлларнинг бир қисмини жамоат транспорти учун ажратиш, шу билан бирга, пиёдалар ва велосипедлар йўлакчаларини кўпайтириш муҳимлиги қайд этилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с концепцией развития дорожно-транспортной инфраструктуры Ташкента.
Глава государства отметил, что население абсолютно не довольно услугами по перевозке пассажиров и поставил задачу обеспечить скорость и удобство общественного транспорта.
Указано на важность выделения для общественного транспорта отдельных полос на многополосных дорогах, увеличения количества пешеходных и велосипедных дорожек.

#Mirziyoyev #taqdimot #transport #konseptsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Андижонда «Unicorns» лойиҳаси ўтказилди

Президентимизнинг топшириқларига асосан Ёшлар ишлари агентлиги, «Ёшлар-келажагимиз» жамғармаси ҳамда Ўзбекистон ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш маркази томонидан «Unicorns» лойиҳасига старт берилган эди. Ушбу лойиҳа доирасида июнь-ноябрь ойлари давомида Ўзбекистондаги энг йирик акцелерация босқичи ўтказилди.
«Unicorns»га жами 466 та лойиҳалардан ариза келиб тушган, улардан 215 таси «Интервью» босқичига ўтган, 69 таси эса «Акцелерация» босқичидан ўтиб, «Demo-day» босқичида 25 та стартап тақдимот учун танлаб олинган.
Бугун Андижон шаҳридаги «Рақамли шаҳар» да «Unicorns» лойиҳасининг «Demo-day» якуний босқичи бўлиб ўтди. Саралаб олинган 25 та лойиҳа ғолиблик учун курашдилар. 10 та лойиҳага 2 миллион сўмдан Рақамли шаҳардан фойдаланиш учун ваучерлар, 10 та лойиҳага 40 миллион сўм беғараз грант ажратилди, қолган 5 та лойиҳага икки тарафлама келишув асосида инвестиция киритилиши келишиб олинди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Андижон вилоят Кенгашига Каримов Расулжон Рафиқ ўғли раис этиб сайланди.

Р.Каримов бугунга қадар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашида турли вазифаларда фаолият юритган.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон шаҳрида хорижий компаниялар вакиллари иштирокида тақдимот анжумани бўлиб ўтди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижонда 33 та давлат активлари хусусийлаштирилади

Батафсил
: «Халқ сўзи»

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Булоқбоши туманида янги мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди

Булоқбоши тумандаги 17-сонли мактабгача таълим ташкилоти биносида инвестиция дастури асосида қайта қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилди ва ушбу ишларга жами 4 млрд 503 млн сўм маблағ сарф этилди. Қурилиш –таъмирлаш ишлари «Хаққон» МЧЖ томонидан амалга оширилди. Ушбу таълим-тарбия маскани аввал 1 қаватли бўлиб, 90 ўринга мўлжалланган эди. Ҳозир маскан биноси 2 қаватли бўлиб, қамров қуввати 180 ўринни ташкил этади.

Фото: Булоқбоши тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram