Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.7K subscribers
41.4K photos
4.65K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия миллий мудофаа вазири Ҳулуси Акарни қабул қилди.
Учрашувда мамлакатларимиз ўртасидаги ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилди, шунингдек, кейинги йилларда мудофаа соҳасида амалга оширилган қўшма тадбирлар якунлари сарҳисоб қилинди.
Минтақадаги замонавий хатарлар ва хавфсизликка таҳдидларга қарши биргаликда курашишнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял министра национальной обороны Турции Хулуси Акара, прибывшего в нашу страну с визитом.
В ходе встречи рассмотрены состояние и перспективы военного и военно-технического сотрудничества между нашими странами, а также подведены итоги совместных мероприятий, реализованных в последние годы в оборонной сфере.
Обсуждены актуальные вопросы совместного противодействия современным вызовам и угрозам безопасности в регионе.

#Mirziyoyev #qabul #Turkiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Избоскан туманида ижтимоий кўмакка муҳтож фуқаролар ҳолидан хабар олинди

Ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларни Коронавирус пандемияси даврида моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида Избоскан туманида истиқомат қилувчи 10 нафар фуқароларга маиший техника воситалари, 2 турдаги музлаткич, тикув машинаси ҳамда газ плиталари тарқатилди.

Фото: Избоскан тумани ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
АСАКАДА ЯНА БИР ОИЛАВИЙ ПОЛИКЛИНИКА ИШ БОШЛАДИ

Бугун Асака тумани Ниёзботир маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган туман тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги 11-Қишлоқ Оилавий поликлиникаси фойдаланишга топширилди.
Ушбу муассасага вилоят маблағлари ҳисобидан 1 млрд. 600 млн сўм ажратилиб, пудратчи «Зиё-2002» МЧЖ томонида қурилиш ва реконструкция ишлари амалга оширилди.
11-ҚОП 5 та МФЙ ўрамида истиқомат қилувчи 23740 нафар аҳолига хизмат қилади. Эндиликда ушбу муассаса ходимлари кенг, ёруғ, шинам ва замонавий бинода сифатли ва кафолатланган тиббий хизмат кўрсатади.

Фото: Асака тумани ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Пахтаобод туманида яна бир нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг қурилиш жараёни кетмоқда

Пушмон МФЙда жойлашган давлат-хусусий шерикчилик асосидаги умумий қиймати 3,075 млрд. сўм бўлган 150 ўринли “Доно болажон қувончи” нодавлат мактабгача таълим ташкилотида олиб борилаётган қурилиш ишлари кўздан кечирилди. Ушбу муассаса тадбиркор Зиёдахон Жумабоева томонидан қурилмоқда. Ҳозирда қурилиш ишларининг 80 фоизи якунига етказилган бўлиб, тадбиркор томонидан қурилиш ишларини декабрь ойига якунланиб 8 декабрь санасига фаолиятини бошлаши таъкидланди.

Фото: Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижон шаҳридаги учта маҳаллага 7 тонна арзонлаштирилган ун тарқатилди

Андижон шаҳар 2-сектор ҳудудида Аёллар ва Ёшлар дафтарини шакллантириш давомида фуқароларнинг мурожаатларига асосан қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Аҳмад Яссавий маҳалла фуқаролар йиғинидаги оилаларга жами 3 тонна, Янги турмуш ва Бобосадин маҳаллаларидаги 160 та хонадонга жами 4 тонна арзонлаштирилган ун тарқатилди.

Бундан ташқари, фуқароларнинг мурожаатлари бўйича Андижон ва Тўққизариқ маҳаллаларидаги 200 та оилага 200 дона суюлтирилган газ баллони тўлдирилган ҳолатда етказиб берилди.

Фото: Андижон шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
“Гиёҳвандлик ва наркожиноятларни салбий оқибатлари. Психофаол дори воситалари ҳамда синтетик наркотик моддаларни истеъмол қилишнинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий оқибатлари” мавзусига бағишланган мулоқот учрашуви бўлиб ўтди

Учрашув давомида вилоят ИИБ дан Дилмурод Хўжамбердиев, гиёхвандлик воситасининг ноқонуний муомаласи учун Жиноят кодексида белгиланган жавобгарликлар, жиноят қонунчилигида бу жиноятларга, айниқса вояга етмаганларни жалб қилишга аълохида ҳол деб қаралиши ҳамда айрим ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик ўрнатилганлиги, жиноят қонунчилигидан ташқари яна бир қатор қонунларимиз ҳам гиёхвандликка қаратилганлиги юзасидан маълумотлар бериб ўтилди.

Батафсил: 👉Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижонда «Ёшлар юридик клиникаси» иш бошлади!

Ёшлар ишлари агентлиги, БМТ гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси, Андижон вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда «Фарғона водийси ёшларининг ижтимоий уйғунлиги» лойиҳаси доирасида ёшларнинг сиёсий, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларга беғараз юридик маслаҳатлар кўрсатиш «Ёшлар юридик клиникаси»нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбир давомида БМТ гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг Марказий Осиёдаги минтақавий вакили Ашита Миттал хоним, Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев иштирокида «БМТ ва ёшлар», «Ҳоким ва ёшлар» учрашувлари ташкил этилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram